Андижон ҳайвонот боғИ


ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЕР ЮЗИДА ТАРҚАЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 1.14 Mb.
bet100/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЕР ЮЗИДА ТАРҚАЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


А.М.Умматов*., Ф.Э.Юлдашев**., Л.Юнусова**
*Андижон вилояти ХТХКТУМОИ,
**Андижон Давлат Университети
Мавзунинг ўқув-тарбиявий мақсади зоологик, экологик, зоогеографик билимларни чуқурлаштиришдан ва улар билан ўзаро боғлиқ атроф-муҳит, биоценоз, табиат мухофазаси тушунчаларини кенг асослашдан иборат.
Маълумки, биологик тушунчалар “Атрофимиздаги олам”дан бошланиб, улар поғонама-поғона шаклланиб боради. Қуйи синфлардаги илмийлик ва мавзуларнинг кетма-кетлиги билан боғлиқ таянч тушунчалар ас осида, юқори синфларда тирик организмлар устида кузатишлар ва тажрибалар ўтказа олиш компетенциялари шакллантирилади.
Ушбу мавзуга оид материаллар зоологик билимларга асосланган бўлиб, улар зоогеографик ва экологик тушунчалар билан узвий боғлиқ.Талабалардаҳайвонлар эволюциясига оид умумий илмий дунёқараш шакллантиришда юқоридагилар асос бўлиб хизмат қилади. Қуруқлик мухитини Палеоарктик, Неоарктик, Ҳиндомалай, Эфиопия,
Неотропик, Австралия зоогеографик вилоятларга, сув муҳитини эса,
Бореал, Тропик, Антибореал регионларга бўлиниши кенг изоҳланади. Зоогеографик жихатдан бўлиниш асосида худудий чегаралар алоҳидаланишлар ва популяцияларнинг тарқалиш ареаллари ҳисобга олиниши, дастлабки зоогеографик бўлиниш қушлар, сут эмизувчилар тарқалишига асосланганлиги, кейинчалик моллюскалар, ҳашаротлар, балиқлар, рептилиялар ва ўсимликлар мисолида ҳам ўрганилганлиги асосланади. Ҳозирги пайтга келиб, зоогеографик классификацияга «вилоят», кенжа вилоятлардан ташкари, улардан бир поғона юкори «Гея»(олам) систематик бирлиги киритилганлиги айтиб ўтилади. Зоогеографик вилоятлар ўз навбатида: Арктогея, Палеогея, Неогея, Нотогея оламларига кириши, орол ва қирғоқ фауналарини ўзига хослиги ва ҳайвонларнинг тарқалишига жонсиз, жонли ва антропоген омилларнинг таъсирлари кенг тушунтирилади. Дарс машғулоти давомида, ҳайвонларнинг Ер юзида зоогеографик жиҳатдан тарқалиш хусусиятлари билан бирга, табиий жамоалар, ўсимлик-ҳайвон ва ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ҳайвонот дунёси муҳофазаси масалалари баён этилса, максадга мувофик булади.
Ҳайвонларнинг Ер юзида тарқалиш хусусиятлари: турларнинг хилма-хиллиги ва ҳайвонларнинг тарқалиш ареаллари билан боғлиқ томонлари махаллий материаллар асосида таҳлил қилиниши лозим. Дарсдавомида систематик категорияларгаэътиборберилиб, сизлар қайси типларни, ўргангансизлар? Ҳайвонларнинг бизни регионга хос қайси вакилларини биласизлар? каби саволлар берилиб, жавоблар таҳлил қилинади ва тур, уруғ(авлод), оила, туркум, синф, тип,кенжадунё, дунё(олам) каби систематик бирликлархамда ареал, биоценоз, зооценоз, биогеоценоз кабитушунчаларасосланиб, «ареал»ларнинг чегараси, майдони, турларнинг зичлиги махаллий материаллар асосида, бизга таниш кўл бақаси, тез калтакесак, қирғовул, мусича, майна каби турлар мисолида изоҳланса, янада қизиқарли бўлади.Дарс давомида гамбузия, хумбош, оқ амур, илонбош, майна, қумри, кулранг каламуш, ондатра, нутрия, норка ёки колорадо қўнғизи каби турларнинг тарқалиш сабаблари, савол ташлаб муҳокама қилинади.Ҳайвонот дунёси муҳофазаси бунда “Қизил китоб”нинг аҳамияти, курикхона ва заказникларнинг роли илмий томондан асосланиши лозим. Талабаларнинг фикрлаш қобилятини ривожланти-ришда «Т-схема» ва «Концептуал» жадвалдан фойдаланиш мумкин.Чизиқли харитага зоогеорафик вилоятлар чегараларини белгилаш, ҳарактерли ҳайвонлар турларини ёзиб чиқиш, эндемик турларни ажратиш, юқорида қайд этилган зоогеографик вилоятларниқайси «Гея»ларга мансублигини ўрганиш уйга топшириққилиб берилади.
Интерфаол усуллар асосида ташкил қилинган машғулотлар талабалар фикрлаш қобилятини оширишда, катта аҳамият касб этади.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling