Андижон ҳайвонот боғИ
БИОЛОГИК ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИЯ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
БИОЛОГИК ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИЯТ.Сайдуллаев Андижон давлат тиббиёт институти Мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи муҳим принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб таъкидлаган эди Республикамиз Биринчи Президенти И.Каримов. Ҳозирги глобаллашув шароитида, ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиб бораётганлиги, новация, инновациянинг олий таълим тизимида қўлланилиши талаб қилинаётганлиги бугунги кун ёш кадрларининг дунёқарашини тубдан ўзгаришига олиб келди. Олий таълимнинг самарадорлигини ошириш ва билимларини тўла эгаллашларига эришиш, шахснинг диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига пухта тайёргарлик кўрган ва ўз соҳаси бўйича билимларни мустакам эгаллашдан ташқари замонавий билимлар, янги педагогик технологияларни, интерфаол усулларни ўзлаштирган, уларни ўқув ва тарбиявий жараёнларда мақсадли қўллай оладиган педагогик ҳамда психологик етук кадрларни танлай билиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда педагогика соҳасида янги илмий тушунча – педагогик инновация тушунчаси кенг қўлланилмоқда.”Инновация” тушунчаси “янгилик” маъносини англатади. Айни вақтда “инновация” лотин тилидан таржима қилинганда “янги” эмас, балки “янгилик сари” маъносини беради. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга оширишдаги асосий тамойиллардан бири бу таълим тизимини тузилиши ва мазмун жиҳатидан ислоҳ қилиш учун педагогларни қайта тайёрлаш, юқори малакали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича таълим муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштириш, илғор педагогик технологиялар, инновацияларни таълим жараёнига жорий этиш ҳисобланади. Мазкур ишни амалга ошириш педагог фаолияти ва мотивациясига бевосита боғлиқ. Педагог фаолиятини ўзгартирмай туриб, унинг масъулияти ва фаоллигини, таълимга креатив ёндошувини оширмай туриб таълим-тарбия жараёнида самарали натижага эришиш мумкин эмас. Академик А.Н.Леонтьев таъбири билан айтганда: “Дунёни идрок қилишнинг биринчи шарти – тарбиядир. Фаолият жараёнида кишиларнинг қобилияти, билим ва малакалари шаклланади, демак, фаолият ижтимоий ҳодиса бўлиб, ҳаётий курашнинг асосий шартидир”. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling