Андижон ҳайвонот боғИ
МОЙЛИСУВ ДАРЁСИДАГИ РАДИАЦИОН ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
МОЙЛИСУВ ДАРЁСИДАГИ РАДИАЦИОН ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИФ.У.Умаров., М.Қ.Қобилов Андижон давлат университети Атроф муҳитнинг радиацион хавфсизлигини таъминлаш муаммоси долзарб масалалардан бири, чунки радиацион хавфли объектлар, радиоактив моддалар ва чиқиндилар, ионизация нурланиши манбалари билан боғлиқ фавқулодда ҳодисалар узоқ муддатли оқибатларга эга ва аҳолининг саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатор радиацион хавфли объектлар ва улар ишлаб чиқарган техноген ўзгарувчан фонли чиқиндилар мавжуд, улар нисбатан кичик (локал) ҳудудларни ифлослантиради. Уларга уран рудалари ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бирламчи қайта ишлаш корхоналари киради. Улар фаолияти натижасида нафақат табиий муҳит, балки аҳолига ҳам сезиларли таъсир қиладиган муайян миқдордаги радиацион чиқиндилар миқдори тўпланди. Табиий ҳодисалар (ёмғир, шамол, кўчки жараёнлари, селлар) таъсирида тупроқ, қолдиқ омборлари бузилади, бу атроф табиий муҳитнинг радиоактив ифлосланиши тарқалишига олиб келади. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидан 30 км узоқ масофада жойлашган Қирғизистоннинг Мойлисув (қир.Майлуу-Суу) дарёси қирғоқлари бўйлаб жойлашган умумий ҳажми 2,5 млн. м3 бўлган радиоактив чиқиндилар кўмилган 23 та омбор ва 13 та балансланган рудалар тўпламлари минтақавий экологик фалокат юзага келишда катта хавфга эга. Сел келиши ва ер кўчиши ҳоллари юз берганда радиоактив чиқиндилар Мойлисув, Қорадарё ва Сирдарё сувларига тушиши мумкин, бу эса 1,5 млн. киши яшайдиган 300 км2 майдонда Ўзбекистон ҳудудини радиоактив чиқиндилар билан ифлосланишига олиб келади. Мойлисув – (суви таркибида нефть бўлганидан дарё «мойли-сув» деб аталган). Фарғона тизмасидаги Бойбошота тоғининг шим.-ғарбий ён бағридаги Катмонкўл кўлидан, Керей номи билан бошланади. Сарасувсой, Мусту, Самандиқ, Сарибия, Асиваз сойлари билан қўшилиб Мойлисувни ҳосил қилади. Узунлиги 87 км, энг йирик ирмоғи билан 107 км. Ҳавзаси 748 км2. Мойлисув юқори оқимида Кўприкбоши қишлоғигача чуқур доирасимон водийсида, Избоскан қишлоғигача оқади. Қор, ёмғир ва булоқлардан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 9,15 м3/сек. Мартдан августгача серсув бўлади (77,6%). Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан тумани ерларини суғоради. Сой водийсида Қирғизистоннинг Мойлисув шаҳри, Кўктош шаҳарчаси ва Ўзбекистоннинг Избоскан қишлоғи жойлашган. Умуман радиация ўзининг табиати жиҳатидан ҳаёт учун хатарли. Радиациянинг катта миқдори ҳужайраларни емиради, органларнинг тўқималарини кемиради ва натижада организмни ҳалокатга олиб келади. Кўп дозали радиация бир неча соатда ёки кунда юзага чиқади. Саратон касалликлари бир ёки ўн йилдан сўнг маълум бўлади. Нурланишда таъсирланган одамнинг касал бўлиши шарт эмас, унда репарацион механизмлар фаолияти бузилади. Унинг саратон касал бўлиши ёки наслий ўзгаришга мойиллиги кўп шарт эмас, аммо унинг касалланиши эҳтимоли бор. Ҳақиқатдан ҳам нурланиш миқдори кўп бўлса, нурланган одам ҳалок бўлади. Кўп нурланиш миқдори асаб системасини қаттиқ шикастлайди ва ўлим бир неча соатдан сўнг ёки бир кунда содир бўлади. Мойлисув дарёсида доимий радиация ҳавфи борлиги учун Ўзбекистон Республикади Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан сувдаги радиация миқдори таҳлил қилиниб, текшириб борилади. Одатда сувдаги радиация миқдори бир суткада 3 марта (куннинг ҳар хил вақтларида), ёғингарчилик ёки хавф сезилганда 10 мартагача ўлчанади. Маълумотларга қараганда 2017 йил 1 январдан 1 мартга қадар сувдаги радиацион кўрсатгич 5-6 мкР/соатга тенг бўлган1. Агар радиция миқдори 15 мкР/соатдан ошса ҳавфсизлик чоралари кўрилади, 30 мкР/соатга етганда эса фавқулотда вазият ҳисобланиб, ҳудуд аҳолиси эвакувация қилинади (мумкин бўлган чекланганлик даражаси 50 мкР/соат). Хулоса қилиб шуни айтиш мумкин, Мойлисув дарёсидаги радиация дарё ва дарё бўйидаги ҳудудларда тарқалган ҳайвонот ва ўсимликлар оламига салбий таъсир ўтказмоқда. Ушбу экологик ҳавфни йўқотиш учун радиоактив чиқиндиларни махсус дастур асосида қайта ишлаш ва ҳудудни чиқиндилардан тозалаш масаласи муоаммо бўлиб қолмоқда. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling