Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana03.06.2024
Hajmi0.65 Mb.
#1841841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4. Автореферат (С.Б.Юлдашев)

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
V–X асрларда Фарғонада юз берган ва ҳозирги кунда турли илмий 
баҳсларга сабаб бўлаётган тарихий воқеаларнинг саналари (жумладан, 
Фарғонанинг Эфталийлар давлати таркибига киритилиши, Тоҳирийлар 
вазири Аҳмад ибн Абу Холиднинг Фарғонага юриши, Фарғонада Асад ибн 
Аҳмад 
ҳокимиятининг 
қайта 
тикланиши, 
Бакр 
Фарғоний 
ва 



Айачтегинларнинг бу ердаги фаолиятига оид саналар) ҳамда водийдан 
етишиб чиққан бир қатор алломалар фаолиятига аниқлик киритилган; 
Фарғона мулкининг Сомонийлардан бўлган волийлари Аҳмад ибн Асад, 
Абул А’шос Асад ибн Аҳмад, Исҳоқ ибн Аҳмад, Муҳаммад ибн Асад, туркий 
ҳожиблардан Бакр Фарғоний ва Айачтегинларнинг фаолиятига оид 
манбалардаги маълумотлар илк маротаба илмий муомалага киритилган; 
Сомонийлар давлатининг инқирози ва Қорахонийлар давлатининг ғарбга 
томон кенгайиб боришида Фарғонанинг тутган геосиёсий ўрни очиб 
берилган; 
V–X асрларда Фарғонада юз берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва 
маданий жараёнлар билан боғлиқ фактик маълумотлар тизимлаштирилиб
водий тарихига оид суғд, хитой, араб ва форс тилларидаги маълумотлар 
мажмуи ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги жаҳон тарихи фанидаги 
илмий ёндашув ва усуллар асосида хитой, суғд, араб ва форс тилларидаги 
йилнома, 
саёҳатнома, 
ҳисобот 
шаклидаги 
ёзма 
манбалардан 
фойдаланилганлиги, тадқиқотнинг натижалари республика ва халқаро 
анжуманларда баён этилганлиги ҳамда республика, халқаро илмий 
журналларда эълон қилинганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти, уни Фарғона водийси тарихига оид хитой, 
суғд, араб ва форс тилларидаги бирламчи манбалар асосида Ўрта Осиё, 
Хитой, Шарқий Туркистон давлатлари ўртасидаги муносабатларни таҳлил 
этишга ҳамда ушбу давр тарихини чуқур англашга хизмат қилиши билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти унда келтирилган 
материаллардан V–X асрлар тарихига оид илмий тадқиқотларда ҳамда 
“Марказий Осиё тарихи”, “Ўзбекистон тарихи”, “Фарғона водийси тарихи”, 
“Тарихий география” каби фундаментал асарлар, дарслик ва ўқув 
қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling