Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
4. Автореферат (С.Б.Юлдашев)
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. V–X асрларда
Фарғонада кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: Фарғона вилоят тарих ва маданият музейининг “Тарих” бўлимини Сомонийларнинг водийдаги сўнгги ноиби Айачтегин фаолиятига доир Муҳаммад Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул ва-л-мулук” ва Ибн ал- Асирнинг “Ал-комил фит-т-та’рих” асарларининг 1851–1876 йилларда Лейденда нашр этилган нусхалари ҳамда Истанбулда турк тилига амалга оширилган таржималаридан, Абу Наср Утбий томонидан ёзилган “Тарихи Йаминий” асарининг XIII асрда Абушшараф Носеҳ ибн Зафар Журфодиқоний томонидан амалга оширилган форсча таржимаси ва Гардизийнинг “Зайн ул-ахбор” асарининг Теҳрон нашридан, АҚШнинг Мичиган университети кутубхонасида сақланаётган Мирхонд қаламига мансуб “Равзат ус-сафо” асарининг XVII асрга оид қўлёзмаси ва 1845 йил 9 Бомбейда нашр этилган нусхаларидан олинган янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 3 августдаги 01-12-10-2925-сон маълумотномаси). Натижада музейга тақдим этилган маълумотлар унинг фондини бойитишга, бу ерга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг Фарғона водийси ўрта асрлари тарихига оид янги маълумотларни олиши ҳамда тарихий тафаккурини ўстириш имкони яратилган; Фарғонанинг V асрнинг иккинчи ярмида Эфталийлар томонидан эгалланганлиги, Фарғона мулкини бошқарган Бошак ва Фрйон ибн Афрокфарн исмли ҳукмдорларнинг араблар давридаги сиёсий фаолияти, шунингдек, водийда маълум бир мева турларига ихтисослашган Хўжанд, Конибодом, Шикит каби боғдорчилик марказларининг шаклланиш тарихи ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2019 йилда намойиш этилган “Хайрли кун” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 02-14-825-сон маълумотномаси). Натижада дастурнинг Фарғона тарихига оид маълумотларга, илмий далилларга бой ва қизиқарли бўлиши таъминланган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling