Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana03.06.2024
Hajmi0.65 Mb.
#1841841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4. Автореферат (С.Б.Юлдашев)

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва 
технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик 
давлатнинг ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, инновацион ғоялар тизимини 
шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” номли устувор 
йўналишларига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Фарғонанинг V–X асрлар 
тарихи фанда муайян даражада ўрганилган. Аммо тарихшунослик таҳлили 
шуни кўрсатадики, бу даврда Фарғонада кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий 
ва маданий жараёнлар тарихи бўйича комплекс тадқиқот олиб борилмаган. 
Бироқ, қатор илмий асарларларда мавзунинг айрим жиҳатлари ўз ифодасини 
топган. Диссертацияда мазкур тадқиқотлар ҳудудий ва даврий тамойилларга 
кўра 3 гуруҳга ажратиб таҳлил этилди: 1) хорижий мамлакатларда чоп 
этилган адабиётлар; 2) Россия империяси ва совет даврида эълон қилинган 
илмий ишлар; 3) мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олиб борилган 
тадқиқотлар. 
Мавжуд адабиётларнинг тарихшунослик таҳлили V–X асрларда 
Фарғонада кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни 
комплекс тарзда тадқиқ этиш муҳим илмий-назарий аҳамиятга молик вазифа 
эканлигини кўрсатади (Масаланинг тарихшунослиги I бобнинг биринчи 
параграфида батафсилроқ ёритилган). 
Тадқиқотнинг 
диссертация 
бажарилган 
олий 
таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация Фарғона давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига 
мувофиқ №9 (ФДУ ИК 2019.30.05) “Фарғона водийси тарихининг долзарб 
муаммолари” мавзуси доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади V–X асрларда Фарғона водийсида кечган 
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларнинг хусусиятларини 
очиб беришдан иборатдир. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling