Географик тарқалиши. Ватани Мексика. Кўпчилик туманларда полиз экини сифатида ўстирилади.
Тукли эрва (пол-пола) — Aerva lanata juss. А.
Тукли эрва (пол-пола) — Aerva lanata juss. А. мачиндошлар (тожихўроздошлар) — Аmагапthасеае оиласига киради.
Кўп йиллик, шохланган ва бўйи 55—70 см га етадиган ўт ўсимлик. Барглари ланцетсимон, овалсимон ёки эллипссимон, текис қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида поя ва шохларда қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, оч яшил рангли бўлиб, қисқа бошоқсимон гултўпламига ўрнашган. Уруғи ялтироқ, қора рангли. Ўсимликнинг ҳамма қисми сертукли, кулрангда.
Географик тарқалиши. Ҳиндистон, Филиппин, Янги Гвинея ва бошқа Осиё ва Африканинг тропик туманларидаги қумли ерларда, чўлларда ва буталар орасида ўсади. Ўзбекистон шароитида тукли эрва бир йиллик ўт ўсимлик сифатида ўстирилади.
Доривортирноқгул — Сalendula officinalis l.
Доривортирноқгул — Сalendula Officinalis L. астрадошлар — Asteraceae (мураккабгулдошлар — Compositae) оиласигакиради.
Бир ва икки йиллик, бўйи 30—50 (баъзан 60) смга етадиган ўт ўсимлик. Илдизи шохланган ўқ илдиз. Пояси қаттиқ, тик ўсувчи, асос қисмидан бошлаб шохланган, қиррали бўлиб, юқори қисми безли туклар билан қопланган. Барги оддий, бандли, чўзиқ-тескаритухумсимон, сертук, пояда кетма-кет жойлашган. Поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, тухумсимон ёки ланцетсимон, гуллари саватчага тўпланган. Меваси — писта. Июнь ойидан бошлаб, кеч кузгача гуллайди, меваси июлдан бошлаб етилади.
Географик тарқалиши. Бизда табиий ҳолда ўсмайди. Манзарали ўсимлик сифатида Молдова, Украина, Россиянинг Европа қисмининг жанубий туманларида ҳамда Кавказда, доривор ўсимлик сифатида эса Краснодар ўлкасида, Полтава ва Москва вилоятларида ўстирилади.
Маврак (Мармарак) — Salvia
Доривор мармарак (маврак) — Salvia officinalis L.; ясноткадошлар — Lamiaceae (лабгулдошлар — Labiatae) оиласига киради.
Кўп йиллик, бўйи 20—50 см га етадиган ярим бута. Пояси кўп сонли, шохланган, сербарг, тўрт қиррали, пастки қисми бир оз ёғочланган. Барги оддий, узун бандли, поянинг энг юқори қисмидагилари бандсиз бўлиб, пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари қисқа бандли, майда, поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклидаги сохта тўпгул ҳосил қилади. Гули қийшиқ гулкосачаси икки лабли, сертук, гултожиси икки лабли, кўк бинафша рангда, оталиги иккита, оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. Меваси — 4 та ёнғоқчадан ташкил топган.Июнь-июль ойларида гуллайди. Ўзбекистон шароитида башқа турлари табиий ҳолда учрайди. Доривор маврак маданий ҳолда Ботарика боғи шароитида ўстирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |