1 - жадвал
Доривор ўсимликлар ҳақида
маълумот
№
|
Оиласи
|
Туркум
|
авлод
|
Хаётий шакл
|
Хом ашёси
|
11
|
|
|
|
|
|
22
|
|
|
|
|
|
33
|
|
|
|
|
|
44
|
|
|
|
|
|
55
|
|
|
|
|
|
56
|
|
|
|
|
|
77
|
|
|
|
|
|
Назорат саволлари
Карл Линнейнинг машҳур сунъий систематикасини айтиб беринг?
Бинар номенклатура нима?
Морфологик жиҳатдан номлаш деб нимага айтилади?
Ўсимлик табиий ареали бўйича номлашини айтинг?
Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1.Сунъий система деганда нимани тушинасиз?
2.Кўш номланиш моҳияти?
3.Морфология деганда нимани тушинасиз?
4.Дендрофлора деганда нимани тушинасиз?
5. Оила, туркум , тур нимага асосланиб белгиланади?
2 – амалий машғулот
Доривор ўсимликлар биологияси ва экологиясини ўрганиш (2 соат)
Машғулотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида учрайдиган табиий ва маданий доривор ўсимлик турларининг биоэкологик хусусиятлари ҳақида маълумотлар бериш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Ўзбекистонда
учрайдиган табиий, маданий ва интродукция қилинган доривор ўсимликлар хаётий шакли, биологияси ва эклолгияси ҳақида маълумотлар бериш.
Қовоқ — Cucurbita
Қовоқ —
Cucurbita, сапча қовоқ (оддий қовоқ) —
Cucurbita pepo L.; ўрис қовоқ (йирик қовоқ, картошка қовоқ) —
Cucurbita maxima Duch.; ош қовоқ (ойим қовоқ) —
Cucurbita moschata Duch.; қовоқдошлар —
Cucurbitaceae оиласига киради.
Қовоқ
турлари бир йиллик, пояcининг узунлиги 4—5 м га етадиган ўт ўсимлик. Пояси қиррали, дағал тукли, жингалаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги жуда ҳам йирик, юраксимон, чуқур 5 бўлакли, дағал тукли бўлиб, пояда узун банди ёрдамида кетма-кет жойлашган. Гуллари сариқ рангли, ёқимли ҳидли,
бир жинсли, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп бўлиб, урғочи гуллари эса якка-якка ҳолда жойлашган. Гулкосачаси қўнғироқсимон, 5 бўлакли, гултожиси воронкасимон-қўнғироқсимон, беш бўлакли. Оталиги 5 та, оналик тугуни 3 хонали, пастга жойлашган. Меваси — йирик, кўп уруғли, серэт ва ширали, турли рангдаги ва шаклдаги ҳўл мева. Уруғи оқ рангли, япалоқ эллипссимон бўлади.
Июнь ойидан бошлаб гуллайди, меваси август-октябрда пишади.
Do'stlaringiz bilan baham: