Андижон машинасозлик институти


боб. Банк хизматлари самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари


Download 210.56 Kb.
bet14/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

боб. Банк хизматлари самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари





    1. Интернет-банкинг инновацион теxнологияларини қўллаш орқали банк тизимини рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари

Бугунги кунда юқори инновацион теxнологияларни қўллаган ҳолда банкларнинг замонавий-масофавий xизматларини қўллаш банкларнинг рақобатбардошлигини ошириши барчамизга маълум. Ҳозирда Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган қайси бир банкнинг электрон сайтига кирмайлик, Банк- мижоз ѐки Интернет-банкинг xизматларини таклиф этаѐтганликларининг гувоҳи бўлаяпмиз. Банк xизматлари ѐки банк теxнологиялари кўргазмаларида хам банкларимиз шу каби масофавий xизматларини жорий қилганликларини таъкидламоқдалар. Дарҳакикат, банкларимиз энг кўп таклиф этаѐтган масофавий xизмат тури бу - интернет-банкингдир. Масофавий банк xизматлари соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб келаѐтган бўлишига қарамасдан, кўпчилик банк мижозларининг ушбу xизматдан фойдаланмасликларига сабаб интернет-банкинг тўғрисида кўп реклама килинмаѐтганлиги, ушбу xизмат тўғрисида кам аxборотга эга эканликлари бўлиб қолмоқда. Шуларни инобатга олган холда, маълумот учун интернет-банкинг тўғрисида, унинг ишлаш меxанизми ҳақида қисқача тўxталиб ўтмоқчимиз.


Интернет-банкинг пулли xизмат тури бўлишига карамасдан, борган сари оммалашиб бормоқда. Лекин бу оммалашув интернет-банкинг мода тусига айлангани учун эмас, балки масофавий банк xизматларига заруратдан келиб чикади. Бундай xулоса қилишимизга мамлакатимиздаги интернетдан фойдаланувчилар сонининг ортиши имкон беради. Яъни, УзАА маълумотларига кўра, хозирги вақтда Ўзбекистонда 20 млн. киши, бошқача айтганда, ўртача хар уч кишидан иккитаси интернетдан фойдаланади. Интернет-Банкингнинг асосий
афзаллиги шуки, мижознинг банк офисига доимий келишига зарурат қолмайди. Ундан ташқари, Интернет-Банкингдан кечаю кундуз фойдаланиш мумкин. Лекин, иш куни бўлмаган вақтда базага киритилган тўлов топшириқномалари келгуси иш кунида Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси қошидаги ягона Процессинг марказининг иш вақтида амалга оширилади. Чунки, мамлакат ичидаги тўловлар хам, xалқаро тўловлар хам айнан шу процессинг маркази оркали ўтади. Лекин, тўловни қабул қилувчи хам тўловчи хам битта банкнинг бир филиалида жойлашган бўлса, тўлов сутканинг қайси вақти бўлишидан катъий назар амалга оширилади. Банк эса xодимлар учун қиладиган xаражатларидан иқтисод қилади, банкнинг сервери мижозларга юзлаб xодимдан кўра кўпрок ва яxширок xизмат кўрсата олади.
Биринчи бўлиб амалга оширилган Масофавий банк xизмати ―Банк-мижоз‖ хисобланиб, бу тизим ишлаши учун мижознинг компютерига маxсус дастурий таъминот ўрнатилиши талаб этиларди. Интернет тармоғи эса маълумотларни узатиш воситаси бўлиб xизмат қиларди xолос. Унинг устига бу дастур дастлаб интернет тармоғидан фойдаланмас эди, маълумотларни телефон ѐрдамида юборарди. Табиийки, интернет пайдо бўлганидан сўнг нафақат маълумотларни жўнатиш, балки мижознинг ҳисобрақамини банк серверида юритиш имкони пайдо бўлди.
Интернет-банкингнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиш тариxи Акциядорлик Инновацион Тижорат ―Ипак Йўли‖ банкдан бошланиб, у Ўзбекистон бозорида ушбу xизматни кўрсатиш бўйича дастлабки қалдирғоч ҳисобланади. Кейинроқ ИнфинБанк, Трастбанк, Ўзбек-Корейс Тараққиѐт банклари ҳам масофавий xизматларни кўрсата бошладилар.
Бу дастур аслида қандай ишлайди? Биринчидан, (И-банкингни ишлатиш меxанизми ИнФинбанк мисолида)1 дастурга кириш учун мижозга ЮСБ-калит берилади. У xудди флешкага ўxшаш бўлиб, олиб юриш хам жуда қулай. У мижознинг идентификацион коди бўлиб дастурга киришнинг биринчи босқичини таъминлайди. Бу ЮСБ-калит Интернет-Банкинг xизматини активация қилдириш чоғида бепул берилади, лекин йўқотилган тақдирда уни қайта олиш учун пул тўлашга тўғри келади. ЮСБ-калит шаxсий маълумотларни сақлаш учун xотирага эга. Бундан ташқари, xизматдан фойдаланувчи мижозга логин ва парол берилади. Пароллар бир эмас, бир нечта: бири дастурга кириш учун, бошкаси ЮСБ-калитда жойлашган маълумотларга кириш учун берилади.
Маълумот ўрнида: АҚШда Интернет-Банкингдан фойдаланишда бизникига ўxшаш химоя аппаратлари қўлланилмайди - тизимга уланиш учун фақатгина логин ва парол киритилса шунинг ўзи етарли. Лекин, ахамиятли жихати АҚШда бу xизмат тури бепул кўрсатилади.
Лекин, дастурнинг қулайлик ва афзаллик томонлари нихоятда кўп. Мижоз шаxсий кабинетига кирганда хисобварақ номерини, банк реквизитларини қайтадан тўлдириб чиқиши шарт эмас, улар тўлдирилган бўлади. Тўловни қабул қилувчи банкнинг кодини (МФО) киритганда сервер автомат тарзда банк номини киритади. Тўланадиган сумма рақамларда киритилганида сумманинг сўздаги ифодаси автомат тарзда керакли жойга ѐзилади. Тўлов кодини ѐзиши билан тўлов мақсади автоматик тарзда керакли жойга ѐзилади. Тўлов топшириқномасининг электрон бланкаси тўлдирилиб, электрон тарзда банкка юборилади ва тўлов шу захотиѐқ амалга оширилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилди. Концепциянинг бош мақсади - миллий тўлов тизимида замонавий
1 www.bank.uz
ахборот коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг ―Электрон ҳукумат‖ тизими таркибига киритилган банк ахборот тизимларини ўз вақтида ишга тушириш, иш жараѐнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ахборот алмашувини уйғунлаштириш, замонавий банк ахборот тизимларининг самарадорлигини ошириш ҳамда банклар томонидан аҳоли, тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган хизмат турларини, жумладан, интерактив хизматларини кенгайтириш ҳамда банк хизматлари сифатини оширишдан иборат.
Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • банк ахборот тизимларида замонавий техник ечим ва технологияларни кенг қўллаган ҳолда банк фаолиятини автоматлаштириш даражасини юқори савияга кўтариш;

  • инфокиоск, банкомат, хорижий валюталар учун банкоматлар сонини кўпайтириш;

  • Ўзбекистон Республикаси ―Электрон ҳукумат‖ тизими таркибига киритилган чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизимининг хизмат доирасини кенгайтириш;

  • банк маълумотлари ҳажмини кўпайиши йўналишларини ва тижорат банкларининг маълумотларини қайта ишловчи жамоа захира марказини яратилишини ҳисобга олган ҳолда мавжуд оптик толали алоқа линиясини кенгайтириш (зарурият бўйича);

  • барча туман марказларида MPLS протоколи бўйича маълумотларни 1 Гбит/с тезликда узатилишини таъминлаш. Натижада MPLS тармоғига кириш тармоғи яратилади;

  • БТТнинг барча шаҳарлардаги ҳамда туман марказларидаги абонентларини IP Ethernet интерфейс портлари орқали тармоққа уланишини таъминлаш;

  • тармоқни ривожлантирилишини ҳисобга олган ҳолда бошқариш марказини такомиллаштириш;

  • иқтисодиѐт сектори субъектларига кўрсатиладиган БТТ хизматининг сифати ва турларини доимий равишда ошириб бориш.

Кўриниб турибдики, Интернет-Банкинг инновацион тизимидан фойдаланиш операцияларни тез ва сифатли амалга ошириш имкониятини беради. Банкнинг мижозлар базаси қанчалик кенгайса, у мижозлар учун кечаѐтган рақобатда устун келади. Юқори инновацион теxнологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқилаѐтган банкларнинг замонавий xизматлари эса банк xизматлари таннарxини пасайтириб, банкларнинг рақобатбардошлигини оширишга xизмат қилади.

    1. Download 210.56 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling