Андижон машинасозлик институти


«Ҳамкорбанк» АТБ Нодирабегим филиалининг молиявий – иқтисодий фаолияти таҳлили


Download 210.56 Kb.
bet11/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

«Ҳамкорбанк» АТБ Нодирабегим филиалининг молиявий – иқтисодий фаолияти таҳлили


Ўзбекистон Республикаси фаолият кўрсатаѐтган тижорат банклари молиявий фаолияти билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларини тақдим қилинадиган молиявий ҳисоботларни асосий турлари бўлган ―баланс ҳисоботи‖ ва ―молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот‖ларини кенг оммага тақдим қиладилар. Бу ҳисоботлар маълум белгиланган шаклларда нашрдан чиқариш орқали амалга оширилади.


Худди шу ҳисоботларни нашрга чиқариш шакллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ―Тижорат банклари ҳисоботларини нашрдан чиқаришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаби тўғрисида‖ги Низомга асосан амалга оширилади.
Тижорат банклари юқорида кўрсатилган йиллик молиявий ҳисоботлар шаклларини республикада ҳар йили нашрдан чиқаришлари шарт. Бу ҳисоботлар аудиторлик назоратидан ўтказилади ва уларда берилан кўрсаткичлар тўғрилиги тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида нашрдан чиқаришлари шарт. Тижорат банклари молиявий ҳисоботларига аудиторлик хулосаси илова қилиниб, нашрдан чиқарилади ва марказий банкка топширилади.
Тижорат банклари молиявий ҳисоботлари аудиторлик хулосасисиз марказий банк томонидан қабул қилинмайди.
Маълумки, тижорат банклари, ―даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисобот‖ да уларнинг молиявий натижалари кўрсаткичлари акс эттирилади. Бу ҳисоботда уларнинг даромадлари ва харажатлари қайси манбалардан шаклланиши кўрсатилади.
Банкларнинг фоизли даромадлари мижозларга берилган кредитлар, бошқа банклардан депозит ва бошқа кўринишдаги маблағларни жойлаштириш, қимматли қоғозлар бўйича операциялардан олинган даромадлардан шаклланади.
Фоизли харажатлар заѐмлар ва депозитлар бўйича мижозлардан ва бошқа банклардан жалб қилинган маблағлар бўйича харажатлар, қарзга чиқарилган қимматли қоғозлар ва лизинг тўловлари бўйича қилинган харажатлардан шаклланади.
Банкларнинг фоизсиз даромадлари ҳар хил кўринишдаги хизматларни бажарилгандан сўнг олинган хизмат ҳақларидан шаклланади. Фоизсиз харажатлар эса, кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлардан ташкил топади.
Операцион даромадлар чет эл валютаси операцияларидан ва бошқа шу турдаги операциялардан шаклланади. Операцион ҳаражатлар эса, ходимларга иш хақи ва бошқа турдаги тўловлар, ижара ва сақлаш харажатлари, хизмат
сафари ва транспорт харажатлари, эскириш харажатлари, турли хил солиқлардан ташкил топади.
Банкларнинг фоизсиз даромадлари кўрсаткичи фоизли даромадлардан ташқари барча даромадларни ўз ичига олади. Фоизсиз ҳаражатлар ҳам фоизли ҳаражатлардан ташқари барча ҳаражатларни ўз ичига олади.
Тижорат банклари ―даромад ва ҳаражатлар тўғрисида‖ги ҳисоботини ташқи фойдаланувчилар учун тақдим қилар экан, бу ҳисоботни ва ундаги кўрсаткичларни хар доим таҳлил қилиб боришлари лозим.
―Даромад ва ҳаражатлар тўғрисидаги ҳисобот‖ни ва ундаги кўрсаткичлар тахлилини, банк даромадлари ва ҳаражатлари таркиби, уларни нималардан ташкил топишини қуйидаги «Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиали мисолида кўриб чиқамиз.
Энди ҳисоботдаги соф даромадлар ва соф фойда кўрсаткичларини тахлил қиламиз.( 2.2.1 - жадвал).
2.2.1- жадвалга кўра банк ―молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи‖да қуйидаги соф даромад ва соф фойда кўрсаткичлари келтирилган:

  • соф фоизли даромад;

  • эҳтимолий йўқотишларни баҳолагандан кейинги соф даромад;

  • соф фоизсиз даромад;

  • солиқ тўлангунгача бўлган соф фойда;

  • ҳисобот даврининг соф фойдаси;

- жадвалда кўриниб турибдики, соф фоизли даромад - бу, жами фоизли даромадлар билан жами фоизли ҳаражатлар ўртасидаги фарққа тенг.

2.2.1- Жадвал




―Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиалининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари тахлили

№ т/р



Кўрсаткичлар



Ўлчов бирлиг и

Йиллар

Ўзгариши

2016


2017


2018


2018 йил 2017 йилга
нисбатан

2018 йил 2016 йилга
нисбатан

(+ , -)

%

(+ , -)

%

1

2

3

4

5

6

9

10

11

12

1

Соф фоизли даромадлар

Минг
сўм

1618478

1891178

2014135

122957

106,5

395661

124,4

2

Фоизли харажатлар

Минг
сўм

584161

665168

704275

39107

105,8

120114

120,6

3

Соф фоизсиз даромадлар

Минг
сўм

2801925

3242013

3304200

62187

102,0

502275

117,9

4

Фоизсиз харажатлар

Минг
сўм

432851

455703

578618

122915

127,0

145767

133,7

5

Операцион харажатлар

Минг
сўм

2049850

2531822

2484218

-47604

98,1

434368

121,2

6


Эҳтимолий йўқотишларни баҳолаш
учун харажатлар

Минг сўм

176008


218880


235200


16320


107,5


59192


133,6


7

Солиқ тўлангунга қадар
даромад

Минг
сўм

1177529

1261618

1551232

289614

123,0

373703

131,7

8

Даромад солиғи

Минг
сўм

247280

154430

139620

-14810

90,4

-107660

56,5

9

Соф фойда

Минг
сўм

1152801

1246175

1537270

291095

123,4

384469

133,4

Манба: ―Ҳамкорбанк‖АТБ Нодирабегим филиалининг йиллик хисоботлари.
Эҳтимолий йўқотишларни баҳолагандан кейинги соф даромад - соф фоизли даромаддан эҳтимолий йўқотишлар суммасини айириш натижасида юзага келади.
Соф фоизсиз даромад - жами фоизсиз даромадлар билан жами фоизсиз ҳаражатлар ўртасидаги фарққа тенг.
Солиқ тўлагунгача бўлган соф фойда - жами даромадлар билан жами операцион ҳаражатлар ўртасидаги фарққа тенг.
Ҳисобот даврининг соф фойдаси - шу ҳисобот даври барча даромадларидан барча ҳаражатларни айириб ташлагандаги суммадан даромад суммасини айириш натижасида юзага келади.
Маълумки, ―молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот‖нинг асосий мақсадларидан бири - бу, ҳисобот тузилган даврдаги соф фойдани аниқлашдан иборат.
Биз қуйида ―Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиалининг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тахлили, яъни жадвалдаги соф фоизли даромад ва соф фойда кўрсаткичларини кўриб чиқамиз.
2.2.1-жадвалдан кўриниб турибдики, ҳисоботдаги барча соф даромад ва соф фойда кўрсаткичлари ўсиш тенденциясига эга.
Ҳисоботдаги соф фоизли даромад 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 122957 минг сўмга, яъни 6,5 фоизга ўсган, 2018 йил 2016 йилга нисбатан 395661 минг сумга, ѐки 24,4 фоизга ортган. Бундай ўсишга асосий сабаб, банкда кредит операция хажмини кенгайгани ва улар бўйича олинган даромадларнинг кўпайгани сабаб бўлган.
Филиалнинг фоиз харажатлари қуйидагича ўзгарган, яъни 2018 йил 2017 йилга нисбатан 5,8 фоизга, ѐки 39107 минг сумга, 2018 йил 2016 йилга нисбатан эса 120114 минг сумга, ѐки 24,4 фоизга юқоридаги кўрсаткичга аналогик тарзда ортган.
Филиалнинг фоизсиз даромадлари хам сўнгги уч йил мобайнида барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлган, яъни 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 2,0 фоиз(62187 минг сўм)га, 2016 йилга нисбатан эса 502275 минг сўм(17,9 фоиз)га ортган.
Фоизсиз харажатлар хам фоизсиз даромадлар сингари ортиб борган, яъни 2017 йилга нисбатан 27 фоизга, 2016 йилга 33,7 фоизга ортган.
Филиалнинг операцион харажатлари 2018 йили 2017 йилга нисбатан 1,9 фоизга, ѐки 4760 минг сўмга камайган, 2016 йилга нисбатан эса бу кўрсаткич 21,2 фоизга ортган. Сўнгги уч йил мобайнида операцион харажатларнинг ортишига асосий сабаб, ишчи – ходимларнинг иш ҳақиларининг ортиши, хизмат сафарлари ва транспорт харажатларининг ортиши туфайли рўй берган.
Мамлакатимизда фаолият юритаѐтган барча АТ банклари хар йили белгиланган тартибда эхтимолий йўқотишлар учун маблағ ажратадилар. Ушбу тартибга биноан филиал 2016 йили 176000 минг сўм, 2017 йили 218880 минг сўм, 2018 йили эса 235200 минг сўм ажратган, яъни бу кўрсаткич реал вазиятга баҳо берилгандан сўнг ва имкониятдан келиб чиқиб сўнгги уч йил мобайнида 59190 минг сўм, ѐки 33,6 фоизга ортган.
Эҳтимолий йўқотишларни баҳолагандан кейинги соф даромадни 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 289614 минг сўмга, яъни 23,0 фоизга, 2016 йилга нисбатан эса 373703 минг сўмга, ѐки 31,7 фоизга ортишига сабаб, фоизли даромадларни йил сайин тез суръатларда ўсганлиги ва эҳтимолий йўқотишларни унчалик кўп ўсмаганлиги бўлган. Бунга шунингдек филиалнинг фоизсиз даромадларни хам ўсганлиги асосий сабаб бўлган, яъни бу мижозларнинг кўпайганлигии ва шунга мос равишда кўрсатилаѐтган хизматлар тури ва сифатини яхшиланганлиги хам сабаб бўлган.
«Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиали хам хозирги иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида солиқ ва мажбурий тўлов суммаларининг
камайтирилганлиги, хамда мавжуд имконият ва ресурслардан оқилона тежамкорлик билан фойдаланган холда мижозларга юқори сифатли банк хизматлари кўрсатаѐтганлиги туфайли, сўнгги уч йил мобайнида филиалнинг соф фойдаси 33,4 фоизга, ѐки 384469 минг сўмга ортган.
Юқоридаги тахлил натижалари асосида шундай хулосага келишимиз мумкинки, «Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиали сўнгги уч йил мобайнида ўз мижозларига юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб, вилоятимиз, қолаверса мамлакатимиз иқтисодиѐтининг равнақ топишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.



    1. Download 210.56 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling