Андижон машинасозлик институти


Инновацион банк маҳсулотлари таснифи


Download 210.56 Kb.
bet8/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

Инновацион банк маҳсулотлари таснифи







Таснифлаш

Банк инновациялари турлари

1.

Банкни ривожлантириш мақсадлари бўйича

Реактив Стратегик

2.

Функционал вазифалар бўйича

Асосий Таъминловчи

3.

Янгилик даражаси бўйича

радикал (ѐки базавий) комбинатор модификацияловчи

4.

Банк фаолиятига таъсир даражаси бўйича

Нуктали Тизимли

5.

Ишлаб чиқувчига муносабат бўйича

ўз кучлари билан ишлаб чикилган янгиликлар киритиш
четдан ҳарид килинган янгиликлар киритиш

6.

Бозорда тарқалганлик даражаси бўйича

Лимитланган Лимитланмаган

7.

Иқтисодий мазмуни бўйича

Технологик маҳсулотга доир

*Манба: К.Наврузова, О.Ортиқов. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва тўлов тизими. Т. Иқтисод-молия. 2014–й


Банк инжинирингининг мохияти-банклар томонидан молиявий ресурсларни, рискларни қайта таксимлаш, ликвидликни ошириш, ўз манфаатларига, контрагентларнинг ўзига хос эхтиѐжларига, банк макро ва микромухитидаги угаришларга мувофик даромадлиликни ошириш учун қўлланадиган инновацион банк маҳсулотлари ва хизматлари яратишдан иборат.


Банк хизматлари кўрсатиш инновацион тизими бу - инновацион банк маҳсулотлари ва уларни яратиш технологиялари, жорий қилиш ва бозорда илгари суриш усуллари, сервис хизматлари кўрсатиш шакллари, функционал
ва технологик жўрлик, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро алоқалар йиғиндисидир.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ташқи ва ички эхтиѐждаги маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим омили бу- замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобланади.
Мамлакатимизда инновацион фаолиятни ривожлантиришга доир бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳам кабул килинган. Бу борада мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 15 июлдаги ―Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарорининг ўзига хос аҳамиятини алохида таъкидлаш мумкин. Ушбу қарорда фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий алоқасини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш жараѐнларини рағбатлантириш ҳамда ривожлантиришнинг аник механизмларини яратиш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар натижаларидан кенг фойдаланиш, илмий тадқиқот ташкилотлари ва мамлакат иқтисодиѐти тармоқларининг реал секторлари ўртасида кооперациялар тўзиш каби муҳим йўналишлар бугунги куннинг устувор вазифаларидан килиб белгиланган. Шунингдек Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 20 майдаги ―Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбик этишни рағбатлантиришга доир қўшимча. чора- тадбирлар тўғрисида‖ги қарорни мисол килиб келтириш мумкин.
Албатта, нафакат давлат, балки хусусий тадбиркорлик сохасининг ѐрдамисиз инновация ва инновацион фаолиятнинг ривожланишини тассаввур этиш мушкул. Шу сабабли инновацион фаолиятнинг ривожида тадбиркорлар ва давлат томонидан ажратиладиган капитал муҳим ўрин тутади. Зеро, фундаментал тадқиқотлар, амалий ишланмалар турли хил усулдаги молиялаштиришни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисга мурожаатномасида қайд этилганидек жорий йилдаги асосий вазифалардан бири — изчил юқори ўсиш суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва иқтисодиѐтимиз рақобатбардошлигини ошириш энг муҳим устувор йўналишга айланиши даркор. Ушбу вазифани амалга оширишда инновацион фаолиятнинг ўзига хос ўрни борлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.1
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ тараққиѐтнинг гарови ҳисобланган инновацион фаолиятни шакллантириш ва ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда. Айникса, инновацион фаолият учун зарур ҳуқуқий асосларни ҳамда шарт-шароитларни яратиш, давлат ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчилар билан новатор олимлар ўртасида самарадор ҳамкорликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунга келиб,Ўзбекистон банклари инновацион фаолиятининг энг таркалган шакли масофадан банк хизматлари кўрсатиш (МБХК) ҳисобланади. Масофадан банк хизматлари кўрсатиш (МБХК) – банк хизматларини коммуникациялар ва интернет-технологиялардан фойдаланган холда мижоз томонидан масофадан туриб бериладиган буйрук ва фармойишлари асосида такдим этиш технологиясидир.
Юридик шахсларга масофадан банк хизматлари кўрсатиш тизимлари деярли барча банклар томонидан қўлланилмоқда. Энг йирик банклар орасида бу кўрсаткич 98%ни ташкил килади.
Юридик шахслар учун энг таркалган МБХК тизими - «Интернет- мижоз» - банкларнинг 91,7%ида урнатилган. Жисмоний шахслар учун МБХК 75,8% банкларда фойдаланилади. Энг таркалган МБХК тизими - «Интернет- банк» - жисмоний шахслар учун МБХК бўлган барча банкларда урнатилган





1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси, Т. 2017,22 декабрь
(75,8 %).1 Ушбу кўрсаткич бўйича Канада, Франция, Буюк Британия, Испания ва АКШ каби мамлакатлардан анча ортда колмоқда, бу мамлакатларда кўрсаткич ўртача 45-65%ни ташкил килади.2 Интернет- банкинг тизимлари ишлаб чикувчи ташкилотлар сони 50 га якинлашган. Будан ташкари, МБХК тизимларини белгиланган малакага ва дастурий- аппарат таъминотига эга бўлган кредит ташкилотлари ҳам яратади. Такдим этилган ахборот келажакда Ўзбекистон ахолиси ўртасида Ўзбекистон банклари мижозлари учун тобора очик бўлиб бораѐтган интернет-банкинг каби масофадан банк хизматлари кўрсатиш тўрининг таркалиш даражаси ортиши учун яхши имкониятлар мавжудлигини яккол кўрсатади. Интернет- хизматларга талабнинг йиллик ўсиши якин йилларда камида 100%ни ташкил килади.
2018 йил масофадан банк хизматлари кўрсатиш билан мамлакатимиз банкларнинг 7,5 млн.га якин мижозни камраб олган бўлиб, бу 2017 йилдан кўра 45% куп булди. Жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамлари бўйича интернет-ечимлар даражаси ҳам юқори бўлиб турибди. Уларнинг улуши 87,5% ни ташкил этади. Шу билан бир пайтда уларнинг масофадан банк хизматлари кўрсатиш билан қамраб олиниши 8,2% ни ташкил қилади, бу эса 2017 йилдан бироз - 8,2% куп демакдир. Юридик шахс бўлган мижозлар МБХК тизимидан фаолрок фойдаланмоқда. Ушбу тоифадаги мижозлар умумий сонида МБХКдан мижозларнинг чорак қисми фойдаланади. Шундан кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳар учинчиси (2017 йилдаги 19,8%га карши 29,1%) масофадан банк хизматлари кўрсатиш турли тизимларидан фойдаланади.
Мижозларга ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш киоски орқали хизмат кўрсатишнинг жуда ҳам оддий усул бўлиб, бугунги кунда деярли барча



1Исследование CNews AnalYtics.U :http://www.bankdbo.ru/cnews-analYtics(датаобращения:
2MForum Analytics из: http://www.bankdbo.ru/internet-banking
банклар томонидан таклиф этилмоқда. Шундай килиб, жисмоний шахс саналган мижозлар учун энг очиқ бўлган масофадан банк хизматлари кўрсатиш тизими Интернет-банкинг ҳисобланади
Юридик шахслар орасида ҳозирги пайтда энг тарқалган хизмат Мижоз- банк ҳисобланади. Ундан банклардаги юридик шахс саналган мижозларнинг 70,3% фойдаланади. Интернет орқали on-line режимида МБХК доирасида таклиф этилаѐтган банк маҳсулотлари ва хизматлари руйхати жуда чекланган бўлиб, бундан қуйида келтирилган маълумотлар ҳам дарак беради.

1.3.1.-жадвал.



Download 210.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling