Андижон машинасозлик институти
МБХК банк хизматлари турларининг тақсимланиши
Download 210.56 Kb.
|
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari
МБХК банк хизматлари турларининг тақсимланиши
Манба: www// bank.uz Банклар томонидан интернет орқали амалга ошириладиган жами операцияларнинг карийб ярми уяли алоқа хизматлари учун туловларга тўғри келади. Анъанавий банк хизматларининг улуши 32% ни ташкил килади. Бу кўрсаткич банк хизматлари кўрсатишнинг инновацион тизими ривожланиши учун катта салохият мавжудлиги хакида далолат беради. боб. Чет эл капитали иштирокидаги "Ҳамкорбанк" АТБ Нодирабегим филиалида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси таҳлили Чет эл капитали иштирокидаги "Ҳамкорбанк" АТБ Нодирабегим филиалининг ташкилий-иқтисодий тавсифи Чет эл капитали иштирокидаги "Ҳамкорбанк" ациядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорида 1991 йилдан буѐн фаолият юритиб келмоқда. 1991 йил 1-сентябрда ўз фаолиятини бошлаган банк ―Андижонбанк‖ акциядорлик-тижорат банки деб номланган бўлиб, акциядорлар умумий йиғилишининг 2000 йил 13-майдаги қарорига асосан банк номи ―Ҳамкорбанк‖ акциядорлик-тижорат банки номига ўзгартирилган, акциядорлик жамияти шаклида чекланмаган муддатга фаолият юрита бошлаган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 24-июлда 64-сон билан рўйхатга олинган. Банк 27 йил ичида Республиканинг барча маъмурий минтақаларини қамраб олган кенг тарқалган филиаллар тармоғини шакллантирди. Ҳозирда Банк 190 дан ортиқ хизмат кўрсатиш шохобчаларига эга бўлиб, 42 та филиал, 168 та мини-банк. Шунингдек, банк 6 та шўъба компаниясини ташкил этди ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйди. 50 дан ортиқ банк маҳсулотлари ва молия хизматларини таклиф этаѐтган Банк мижозларнинг кенг доирасига хизмат кўрсатмоқда. Хизмат кўрсатишнинг кенг тармоғи банк мижозлар учун янада жозибали ва қулай бўлишига кўмаклашмоқда. Юридик шахслар, жумладан, йирик компаниялар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари, микрофирмалар, шунингдек, хусусий тадбиркорлар ва жисмоний шахслар банк мижозлари ҳисобланади. Банк фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон иқтисодиѐтининг реал секторини кредитлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш мақсадида техник ва технологик модернизациялаш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш банк фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Бунда банк, мамлакат молиявий бозорини ривожлантиришдан ташқари, ўз омонатчилари, мижозлари ва акциядорлари манфаатларини ҳам юқори қўяди. Микромолиялаштириш, кичик бизнес субъектларини кредитлаш, савдони молиялаштириш ва институционал тараққиѐтга техник кўмак бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан халқаро молия институтлари (ХМИ) билан 10 йилдан ортиқ вақтдан буѐн муваффақиятли ҳамкорлик олиб борилаѐтгани Банк ишончлилиги ва барқарорлиги кўрсаткичидир. ХМИ билан ҳамкорлик банк ривожланишининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро ва маҳаллий капитал бозорларига муваффақиятли тарзда кириб бориши ва ишончли қарз олувчи сифатида обрў-эътибор қозониши халқаро инвесторлар томонидан Банкка бўлган ишонч тобора ошиб бораѐтгани далилидир. Банк акцияларининг бир қисми Халқаро Молия Корпорацияси (ИФC) ва Голландия банки (ФМО) томонидан харид қилиниши бунинг исботи бўлди ва бу банкнинг инвестицион жозибадорлигини анча юксалтирди. Мижозлар ва бизнес бўйича ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларнинг аниқ бажарилиши, шунингдек, амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилиниши банкка ўз обрў-эътиборини доимий равишда ошириб боришга ѐрдам бермоқда. Банкнинг барча молиявий ҳисоботлари 1999 йилдан бошлаб халқаро аудиторлик компаниялари томонидан мустақил текширувдан ўтказилмоқда. Банкнинг кредитга қодирлиги ва молиявий барқарорлиги 2007 йилдан бошлаб халқаро рейтинг агентликлари томонидан тасдиқланмоқда. Рақобатчилар орасида Банк ўзини бизнес бўйича ишончли ҳамкор сифатида намоѐн этмоқда ҳамда ўсиш, ривожланиш, самарадорлик ва бозордаги ҳиссасини оширишга интилган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Банк ўз фаолиятида "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси конунларига ва бошка конун хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг карорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фармойишларига, Марказий банкнинг меъѐрий хужжатларига, тижорат банклари учун мажбурий тусга эга бўлган бошка меъѐрий хужжатларга, шунингдек уз Уставига амал килади. Банк (шу жумладан унинг бўлинмалари) банк операцияларини олиб бориш билан боғлик карорлар кабул килишда давлат хокимияти органларидан мустакилдир. Download 210.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling