Андижон машинасозлик институти


Банк миссияси ва стратегияси


Download 210.56 Kb.
bet10/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

Банк миссияси ва стратегияси


Банк миссияси - Ишончли ҳамкор сифатида юқори сифатли ва технологик банк маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этиш йўли билан мижозлар эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш.
Ривожланиш стратегияси - Давлатимиз бўйлаб ўз позициясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш билан мақсадларга эришиш, ҳодимларнинг профессионал даражасини ошириш, тақдим этилаѐтган ҳизматларни сифатини, автоматлашивуни ва технологиклашканлигини ошириш, узоқ муддатлик ва ўзаро манфаатдорлик ҳамкорликни қуриш ѐли билан ҳар бир мижоз билан ўзаро ишончли муносабатларини яратиш.

Банк устав капитали ва ўз маблағлари


Банкнинг жойлаштирилган акцияларининг сони 15 482 871 043 (ўн беш миллиард тўрт юз саксон икки миллион саккиз юз етмиш бир минг қирқ уч) дона бўлиб, шундан :
Оддий акциялар сони – 14 973 696 043 дона
Имтиѐзли акциялар - 509 175 000 дона

Битта акциянинг номинал қиймати- 5 (беш) сўм.


Банк соф фойдасидан мажбурий ажратмалар ҳисобига устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда банк заҳира фондини ташкил қилади. Ҳар йилги ажратмалар, юқорида кўрсатилган 15 фоиз миқдорига етгунга қадар, соф фойданинг 5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг заҳира фонди банкнинг зарарлари ўрнини қоплаш, банкнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиѐзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва банкнинг акцияларини қайтариб олиш учун мўлжалланади. Банкнинг заҳира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.


Банкнинг кредит ресурслари қуйидаги маблағлар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Банкнинг ўз маблағлари;

  • Юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварақлардаги маблағлар;

  • Жисмоний шахсларнинг белгиланган муддатга ва талаб қилиб олгунга қадар жалб қилинган омонатлари;

  • Бошқа банклардан, шу жумладан, халқаро молия институтларидан олинган кредитлар ва депозитлар;

  • Чиқарилган қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар (депозит ва жамғарма сертификатлари, корпоратив облигациялар ва бошқалар);

  • Тақсимланмаган фойдадан ажратилган махсус кредит фондлар ҳисобидан;

  • Банкнинг молия йили давомида тақсимланмаган фойдаси ;

  • Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан.

Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали хам 1996 йили ташкил топган бўлиб, Андижон шаҳри, Алишер Навоий кучаси, 28 уйда жойлашган. Чет эл капитали иштирокидаги АТ
«Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали хозирда 300 дан зиѐд турли мулк шаклига асосланган хужалик юритувчи субъектларга, яъни мижозларга юкори сифатли куйидаги банк хизматларини курсатиб келмокда:

  • Юридик ва жисмоний шахсларга миллий ва чет эл валютасидаги хисоб ракамини очиш ва хизмат курсатиш;

  • Кредитлар бериш хизматлари;

  • Хисоб – китоб касса хизматлари;

  • Пул маблаглари ва утказмаларини «Вестерн Юнион» тизими оркали кабул килиш ва жунатиш хизматлари;

  • Ахолидан ва юридик шахслардан коммунал туловларини кабул килиш хизматлари;

  • Омонатга маблаглар куйиш хизматлари;

  • Импорт ва экспорт шартнома ва контрактларини хисоб – китоб хизматлари;

  • Валюта алмаштириш хизмати;

  • Кимматбахо когозлар билан боглик операциялар ва бошкалар. Филиалнинг жами ходимлари сони мини-банк ходимлари билан бирга

70 кишини ташкил этади.
Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиалининг бўлинмалари фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад энг аввало юкори рентабеллик, ликвидлик ва хавфсизликка эришиш каби мухим вазифалар амалга оширилишни талаб қилади. Ўз-ўзидан маълумки, банкнинг бошқа мақсадлари хам бўлиши мумкин, (масалан операциялар хажмининг миқдори ва сифатини ошириш, хусусий капитал ва банк резервларини ўстириш), лекин биринчи айтиб ўтилган мақсадлар тижорат банклари учун
энг мухим вазифалар ҳисобланади.
Кўпинча юқори самарадорлик харажатларни даромадларга нисбати ҳисобига бахоланади, бундан, банк фаолияти жараѐнида харажатларни тежаш ѐки иқтисод қилиш ғояси вужудга келади. Банк фаолиятида харажатлар таркибий кисми қанчалик кам бўлса, охирги натижалар шунчалик сезиларли ва ижобий бўлади. Даромадни тежашга, фақат харажатлар таркибий қисмини қисқартириш орқалигина эмас, балки банкнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг иш олиб бориш фаолиятини яхшилаш оркали натижага эришиш ҳам мумкин. Шунингдек, кредит бериш жараѐнини, яъни кредит бериш ва уни қайтариш технологиясини такомиллаштириш орқали юқори ижобий натижага эришиш ҳам мумкин.
Амалиѐтдан маълумки, банк бўлинмаларининг ўзаро муносабатларини яхшилаш, қарор ва ечимларни қабул қилиш жараѐнини тезлаштиради, кузатув ва назоратни кучайтиради ва банк фаолиятини мукаммаллаштиришга ѐрдам беради. Хаттоки бошқарув аппаратини оддий бир кайтадан ташкил этиш, яъни ортиқча бўлинмаларни соддалаштириш эвазига харажатларни тежашда ўзининг ижобий натижасини кўрсатади. Бир нечта марказларни ташкил қилиш, (масалан ликвидликни бошқариш) хатоликларни олдини олиш ва тўғридан-тўғри ресурсларни йўқотиш хавфини камайтиради.
Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиалининг ташкилий бошкарув структураси банкнинг ўзига хос хусусиятларидан, кўрсатилаѐтган банк операцияларидан ва банкнинг мақсадларидан келиб чиқиб қуйидагича шакллантирилган ( 2.1.1 - Чизма):
Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали фаолиятини тартибга солишнинг вазифаси, мехнат тақсимоти оркали ташкилий тузилмаларни яратиш банк мақсадларини амалга оширишда ѐрдам беради. Шунингдек ташкил этишнинг вазифаси шундан иборатки, банкнинг қўйилган мақсадлари ва мувофиқлаштириш ҳисобига кадрларнинг ташкилий
ва тузилмавий ишларини яхшилаш лозим. Шундай килиб, банк фаолиятини ташкил этишнинг функциялари турли хил мақсадли тузилмаларни яратиш орқали банк фаолияти самарадорлигига эришишдир.

Акциядорларнинг умумий йигилиши





Банк Кенгаши

Банк бошкарувчиси





Валюта алмаштириш шохобчаси

Ички назорат инспектори


2.1.1- Чизма. Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» АТБ Нодирабегим филиалининг ташкилий бошкарув структураси.

Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали фаолиятини ташкил қилишнинг ўзига хос жихатлари мавжуд. Бу жихатлар банкнинг ўз табиатига кўра ижтимоий муҳитдаги бир корхона сифатида яратадиган маҳсулотидан келиб чикади. Банк маҳсулотларига тўлов воситалари, пул капиталлари ва турли хил бозор хизматлари киради. Ушбу вазифалар банкни яратадиган маҳсулотларига нисбатан бошқа тадбиркорлик фаолиятларидан ажратиб туради, яна бир томондан эса банк фаолияти бошқа хар кандай фаолият турлари билан узвий алоқадор ва боғлиқ тарзда иш олиб


боради. Банклар ўз фаолиятида моддий ишлаб чиқариш технологиялари ѐрдамида эмас, балки пул маблағларини жалб қилиш ва жамғариш, кредит шаклидаги турли хил схемалар орқали қайта тақсимлаш, қимматбаҳо- қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, ҳаракатдаги саноат ва савдо корхоналари капиталида иштирок этиш каби функциялар ѐрдамида ўз ишини олиб борадилар.

2.1.2- Чизма. Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиалининг бозор муносабатлари шароитида турли хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаси


Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали фаолиятини ташкил қилишнинг яна бир ажралиб турувчи жихати- бу, банк ҳаражатлари таркибида ходимларга тўланадиган мехнат хақи қисми бошқа ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаѐтган корхоналар харажатларига нисбатан юқорилигидадир. Банк фаолиятини ташкил қилишда менежментнинг объекти, ишлаб чиқариш муҳитидаги корхоналардан фарқли тарзда кадрлар фаолиятига, яъни шахс фаолиятига каратилади.
Чет эл капитали иштирокидаги АТ «Ҳамкорбанк» Нодирабегим филиали умумий мижозларининг 86,7 фоизи фермер хужаликлари булганлиги учун кишлок хужалиги сохасининг узига хос хусусиятларидан келиб чикиб, юкори сифатли банк хизматларини курсатиб, миллий иқтисодиѐтимизни равнақига узининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Банк мажбуриятларининг таркиби ва ресурс базасининг таҳлили ўтган йилда банк депозитлар базасини ошириш, жумладан, аҳолининг банкдаги омонатлар салмоғини ўстириш ҳамда Марказий банкдан олинган марказлашган кредитларни босқичма - босқич қайтариш юзасидан талайгина ишлар амалга оширилганини кўрсатади.
Ўтган йил давомида Марказий банк томонидан ажратилган марказлашган ресурсларнинг банк базасидаги салмоғи 2,3 фоиздан 0,9 фоизга камайган. 2018 йил 31 декабр ҳолатига филиалнинг жами активлари 503,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 44,9 фоизга ўсган.
Филиалнинг жамланма капитали эса ўтган йил якуни бўйича 66,2 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 7,7 млрд. сўмга ѐки 13,2 фоизга кўпайди. Жамланган ушбу капитал микдори Марказий банк томонидан ўрнатилган ҳамда хорижий банклар билан имзоланган кредит шартномаларида акс эттирилган иқтисодий меъѐр ва талабларга жавоб беради.
Маълумки, банкларнинг ривожланишида устувор вазифалардан бири, бу, ахоли кўлидаги бўш пул маблағларини депозитларга жалб этишдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг накд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилишни кўпайтириш борасидаги кўрсатмалари асосида «Ҳамкорбанк» томонидан аҳоли учун қулай, даромадли омонатлар жорий этилмокда. Ўтган йилда республика тижорат банклари томонидан аҳолига таклиф этилаѐтган депозит турлари бозорини чуқур ўрганган ҳолда ҳамда мижозлар талаб ва таклифидан келиб чиқиб, бир
неча янги омонат турини жорий этди. Жумладан, у «Сармоя-20», «Сармоя- 19», «Хамѐн», хорижий валютадаги «Sarmoya» кабилардир. Амалда бўлган омонат турлари бўйича олиб борилган кенг тарғибот ишлари натижасида ўтган йилда аҳоли омонатлари қолдиғи йил бошига нисбатан салкам 2 бараварга ошди.
Хозирда республикамизда банкнинг филиал ва минибанклари хамда шохобчалари кириб бормаган бирон бир шаҳар ѐки қишлоқ бўлмаса керак.
Юртимиз кундан - кунга чирой очиб, дунѐ миқѐсида обрўси юксалиб, танилиб бораѐтган экан, олиб бораѐтган ишларимиз ҳам шундай бўлиши керак. Илгари пуллар почта орқали жўнатилиб. неча ойлар эгасини тополмасдан, йўқолиб ҳам кетарди. Эндиликда, пул ўтказмалари орқали дунѐнинг исталган бурчагидан бир неча дақиқаларда пулларни олиш мумкин. Чакана банк хизматларини кенгайтириш мақсадида Western Union, Юнистрим, Золотая корона, Money Gram, Contact, Migom, Быстрая почта халқаро пул ўтказиш тизимлари билан агентлик шартномалари тузилган.
Валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмокда. Ўтган йил охирига келиб, банк валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғи республика бўйича жами 273 тани ташкил этди. Бу аввалги йилга таққослаганда тизимда қўшимча 7 та айирбошлаш шохобчасига кўпайди.
Банк бизнесини ривожлантиришнинг янада муҳим йўналиши, пластик карточкалар бўйича накд пулсиз ҳисоб - китоблар тизимини ривожлантиришдир.
Банк томонидан 2015 йилдан бошлаб ―Hamkormobile‖ иловаси жорий қилиниб, 20 дан ортиқ банк хизматларини онлайн амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.
2007 йилда пластик карточка эгаларини савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида турли дисконт дастурларни жорий этиш, совғаларни тақдим этувчи ютуқли схемалар, бонуслар ташкил этиш орқали рағбатлантириш,
овердрафт кредитини кенгроқ жорий этиш, аҳолининг маълум ижтимоий қатламларига имтиѐзли пластик карточкалар ишлаб чиқишни кенгайтириш мўлжал ланган.
Машҳур ишбилармон Герберт Кессон «Ҳар қандай қарз, агар у фойда келтирмаса, унда фақат зиѐн келтиради», - дейди.
Банк кредити республика иқтисодиѐтида муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳар бир банкнинг мустақил кредит сиѐсати мавжуд. Банк кредитларни қачон, кимга ва қандай шартларда беришни аниқ белгилаб олиши лозим.
«Ҳамкорбанк» ўтган йили ўз кредит сиѐсатини мамлакатни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурига асосланиб, республикамизда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш орқали олиб борди. Банк мулкчиликнинг барча шаклларида қишлоқ хўжалик, саноат, таъминот тарқатиш, тайѐрлов, савдо, қурилиш, транспорт ва бошқа корхоналарни кредитлаш юзасидан ўз филиаллари орқали фаол иш олиб борди. 2018 йил давомида иқтисодиѐт тармоқларига банкнинг Нодирабегим филиали томонидан жами ажратилган кредитлар микдори 614,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 129,8 млрд. сўм кўп демакдир. 2018 йилда ажратилган кредитларнинг 351,1 млрд. сўми саноат ва қурилиш, 93 млрд. сўми моддий-техника таъминоти корхоналарига, 91,4 млрд. сўми кичик бизнес , 24,9 млрд. сўми эса савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарига ва 53,9 млрд. сўми иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқларига йўналтирилди.
Мамлакатимиз иқтисодиѐтида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол молиялаштиришда банкнинг алоҳида ўрни бор. Банк бу йўналишдаги барча манбалардан самарали фойдаланмокда. Мамлакатимизда 2018 йилда қабул қилинган ―Ҳар бир оила-тадбиркор‖ дастури доирасида бизнесни ташкил этиш харажатларни молиялаштириш учун имтиѐзли кредитлар ажратилмокда.
Акциядорлик-тижорат «Ҳамкорбанк»и нуфузли халқаро молиявий институтлар билан кенг ҳамкорлик олиб бормокда. Банк тизимида
Германиянинг КҒVV банки, Осиѐ тараққиѐт Банки, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки кредит йўналишларининг очилиши, кичик бизнес субъектларининг импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга мос маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда кенг имкониятлар очиб бермокда. Юқорида номи келтирилган кредит йўналишлари жалб этилиши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 48 та инвестиция лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 1 минг 550 дан зиѐд янги ишчи ўринлари яратилди.
«Ҳамкорбанк» томонидан маъқулланган ва молиялаштирилган лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 2018 йилнинг 31 декабр ҳолатига жами 30 млрд. сўмга тенг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 7,5 млн. АҚШ долларига тенг қисми экспортга йўналтирилди.
Қимматли қоғозлар бозори ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаѐтган асосий инвестиция ташкилотларидан бири - тижорат банкларидир. Улар бозорда қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш каби операцияларни амалга оширади.
«Ҳамкорбанк» акциядорларининг сони ўтган йилнинг 31 декабр ҳолатига 78 минг 70 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич аввалги йилга қараганда 576 нафар акциядорга ошган. Акциядорларнинг 20465 таси юридик ва 58005 таси жисмоний шахслардир.
«Ҳамкорбанк» акциялари «Тошкент» Республика фонд биржасининг «А» тоифадаги расмий листингига киритилган. 2018 йил давомида биржа савдоларида банкнинг 001-сонли брокерлик идораси орқали банк акциялари билан 510,1 млн. сўмлик олди - сотди битимлари амалга оширилиб, аввалги йилга нисбатан битимлар ҳажми 210 млн. сўмга ѐки 170 фоизга кўпайди.
Ўтган йили «Ҳамкорбанк» давлат қимматли қоғозлар бозорида бирламчи дилер сифатида актив иштирок этиб келди. Банкнинг корпоратив портфели 67 та акциядорлик жамиятлари, 4 та масъулияти чекланган жамиятлардан иборат.
«Ҳамкорбанк» қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда банк даромадлилигини ва капиталлашиш да- ражасини ошириш мақсадида жорий йилда бир қанча чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутган. Банкнинг эмиссия сиѐсатига мувофиқ қимматли қоғозларни муомалага чиқариш орқали банкнинг ресурс базасини янада кўпайтириш, банкнинг инвестиция сиѐсатига асосан жалб қилинган маблағларни иқтисодиѐтнинг реал секторларига йўналтириш ва шу орқали ушбу соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури тўғрисида 2019 йил 23 январдаги ПҚ-5675-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида банқда чора- тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган.

    1. Download 210.56 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling