Андижон машинасозлик институти
Банклар фаолиятида замонавий ахборот технологиялар ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари
Download 210.56 Kb.
|
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari
Банклар фаолиятида замонавий ахборот технологиялар ривожланишининг ўзига хос жиҳатлариМамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиѐев 2018 йил 28 декабрдаги Олий мажлисга Мурожаатномасида ижтимоий-иқтисодий соҳада бажрилиши зарур бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, банк-молия тизими фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, банкларнинг иқтисодиѐтдаги ҳақиқий катализатор вазифасини бажаришлари учун уларнинг ресурсларини кўпайтириш, банк хизматларига замонавий илғор усулларни жорий қилиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Жаҳон иқтисодиѐти амалиѐти ривожланишининг муайян даврларида янгидан-янги молиявий муносабатларнинг ва уларнинг ҳар бирига мос келадиган инновацион маҳсулотларнинг пайдо булиши билан бирга уларга хос равишда иқтисодиѐт-молия илмлари қаторига доимо янги йўналиш ва қарашлар қўшилиб борганлиги барчага маълум. Бунда айникса молиявий инновацияларнинг ўрни аҳамиятлидир. Чунки улар иқтисодиѐтнинг самарали ва инновацион ривожланиши катализатори бўлиб хизмат килган. Фикримизнинг тасдиғи сифатида, масалан, бир неча асрлар давомида борган сари иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг ривожланиб ва такомиллашиб бориши жарѐнининг ҳар бир муайян даврида янгидан-янги пул ва кредит шакллари ва турларини яратилиши ѐки такомиллаштирилиб борилиши ва бунда уларнинг ҳар бирига мос келувчи янги усуллар, тамойиллар, йўсинлар, схемалар, инструментлар, механизмлар ва х к. воситаларнинг пайдо бўлиб борганлигини келтириш кифоя. Худди шундай инновацион ривожланиш молия-кредит сохасининг барча бўғинларига (давлат, муниципал, корпоратив молияга) ҳам хосдир. Ўзбекистон хукумати томонидан қўйилган банк хизматларининг аҳоли учун очиқлигини ошириш вазифасини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш зарурати билан ҳам асосланади Инновациялар маълум бир ижобий иқтисодий ѐки стратегик самарага эга булади. Бунда инновациялардан олинадиган фойда уни яратиш ва илгари суриш ҳаражатларидан катта ѐки камида унга тенг булиши лозим. Банклар ўз хизматларини яратиш ва уларни етказиб бериш услубиятларини модернизация қилишдан уларнинг операцион ҳаражатлари ва нархини рақобат позициясига мос даражага олиб чиқиш мақсадида манфаатдор булади. Шундай килиб, куйидагича дейиш мумкин. «Инновациялар» тушунчаси банк фаолияти сохаларининг барчасида киритиладиган янгиликларга нисбатан қўлланиши мумкин. Инновацияларга куйидаги хислатлар хосдир: янги технологиялардан фойдаланиш; маҳсулот янгилиги; бозор талабини кондириш; тижорат нуктаи-назаридан амалга ошириш. Демак, инновацион банк маҳсулоти бу - янги ѐки модификацияланган кўринишдаги маҳсулотлар ва уларни бозорда сотиш (амалга ошириш) кўринишидаги инновацион фаолиятнинг якуний натижасидир; инновацион фаолият бу - янги ва модификацияланган маҳсулот ва/ѐки уларни бозорда сотиш технологик жараѐнлар яратиш жараѐни. Инновацион фаолият мақсадлари ва натижаларини аниклаштириш, шунингдек унинг хилма-хил кўринишларига ѐндашувларни бир тизимга келтириш учун янгиликлар киритишнинг имкон кадар тўлиқ таснифи зарур. Ҳозирги пайтда иқтисодий адабиѐтларда банк инновацион маҳсулотларини таснифлашга кўплаб ва хилма-хил ѐндашувлар келтирилади. Турли ѐндашувларни ўрганиш ва бир тизимга келтириш натижасида инновацион банк маҳсулотларининг қуйидаги таснифи таклиф этилган (1.3.1- жадвал). Жадвалда келтирилган банк инновациялари таснифи бир хил тушунчалар такрорланишини бартараф этади, тадқиқот предметини тулаконлирок ва аникрок тушунишни таъминлайди ҳамда инновацион жараѐнлар ишлаб чиқиш ва уларни қўллашдаги қонуниятларни, кредит ташкилотларида уларнинг ҳар хил гурухлари ва турларининг муаммоли ўзаро алоқаларини аниклашга имкон беради. Рақобатбардош инновацион банк маҳсулотлари, маҳсулотлар ва бизнес- жараѐнларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараѐни банк инжиниринги номини олган. nigma интернет-сайти луғатида молиявий инжиниринг янги молиявий маҳсулотлар (молиялаштириш пакетлари) яратиш мақсадида мавжуд молиявий маҳсулотларни бирлаштириш ѐки ажратиш сифатида талкин килинади. 1.3.1-жадвал Download 210.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling