Андижон машинасозлик институти


Битирув малакавий ишининг мақсади -


Download 210.56 Kb.
bet4/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

Битирув малакавий ишининг мақсади - Замонавий шароитларда банк муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини, унинг самарадорлигини, банкнинг молиявий натижаларини ўрганиб, банк хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги асосий вазифаларни бажариш кўзда тутилган:
- замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларининг жамият ривожидаги ўрнини ўрганиш;

  • миллий тўлов тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш йўналишларини ўрганиш;

  • банклар фаолиятида замонавий ахборот технологиялар ривожла- нишининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш;

  • аниқ банк муассасасининг техник-иқтисодий холатини бахолаш ва унга ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси таъсирини аниқлаш;

  • банкда ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш;

  • банк хизматлари самарадорлигини оширишда замонавий ахборот

технологияларидан фойдаланишни такломиллаштириш йўлларини белгилаш;

  • мазкур муаммоларнинг ечими бўйича самарали хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Битирув малакавий ишининг объекти – чет эл капитали иштирокидаги АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиали.
Битирув малакавий ишининг предмети АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиалида банк хизматларини ташкил этиш холати ҳамда уни такомиллаштириш йўлида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.
Битирув малакавий ишининг назарий ва услубий асослари - Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, мамлакатимизда иқтисодиѐтни ривожлантириш бўйича қабул килинган фармон ва карорлар, танланган мавзу бўйича ватанимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари ҳисобланади.
Мазкур илмий тадкикотда ушбу муаммолар бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, меъѐрий хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Интернет тармоғидан олинган маълумотлар ва чет эл капитали иштирокидаги АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиалининг режа ва ҳисобот маълумотларидан фойдаланилди.

Download 210.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling