Андижон машинасозлик институти
Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги
Download 210.56 Kb.
|
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari
Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигиХозирги кунда ишлаб чиқариш хўжалик тизимлари ривожланишини якуний натижаларга каратилиши муносабати билан пировард натижалар бўйича мақсадларни белгилаш ва ўзаро боғлаш масалалари алоҳида аҳамият касб этмокда. Мақсадни белгилашдаги хатолар тобора сезиларлироқ бўлиб бормоқда (айрим маълумотларга кўра, бошқарувдаги барча хатоларнинг 90%). Баъзида оралиқ мақсадлар натижавий мақсадлар ўрнини босиб қолиши кузатилмоқда ѐки, аксинча, оралиқ мақсадларга эьтибор бермаслик натижавий мақсадга эришиш муддати ва сифатига таъсир этмоқда. Буларнинг барчаси операцион тизимнинг натижавийлиги ва самарадорлигини пасайтириши мумкин. Ижтимоий-иқтисодий тизимларининг кўп мақсадлилиги ва ‖якуний натижалар‖ тушунчасининг серқирралилиги ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти натижавийлигининг турли шакллари тўғрисида гапириш имконини беради. Ҳозирги кунда натижавийликнинг ижтимоий, иқтисодий, илмий техник, экологик, ташкилий, вақт жихатлари аҳамиятлидир. Ишлаб чиқаришнинг натижавийлиги – ишлаб чиқариш тизимининг маълум эхтиѐжларни қондирувчи ва тизимнинг барқарор ривожланишини таъминловчи мақсадларга мос якуний натижаларга эришишни таъминлаш имкониятидир. Ушбу таърифдан ишлаб чиқаришнинг натижавий ҳисобланиши учун куйидаги шартларни кўрсатиш мумкин: ижтимоий-иқтисодий тизим якуний натижаларга эришса; якуний натижалар эхтиѐжларни қондирса; янги мақсад шаклланишига ва барқарор ривожланишга шароит яратишнинг имконияти яратилса; функционал менежментнинг хар бир тури бўйича натижавийликка эришилса, яъни функционал натижалар мақсадларга мос келса. Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг натижавийлигини баҳолаш ташкилотнинг ривожланиш имкониятлари ва йўлларини аниқлашга ѐрдам беради, янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ѐки ишлаб чиқарилаѐтганини такомиллаштириш, диверсификациялаш, ишлаб чиқариш жараѐни иштирокчилари орасидаги муносабатлар тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Лотин тилида effectivus сўзи маълум самара берувчи, таъсирчанликни, унумдорликни ангалатади. Бу кенг қамровли тушунча бўлиб, ундан инсон фаолиятининг барча соҳаларида фойдаланилади. Мазмунан самарадорлик иш фаолиятининг натижавийлиги ва ушбу ишни бажариш учун сарфланган энг оз (минимал) харажатлар хажмини акс эттирувчи - тежамлилик тушунчалари билан бевосита боғлиқ. Самарадорлик деганда сарфланган харажатлар билан натижавийлик даражасини таққослаш тушунилади. Менежмент самарадорлигини бошқариш фаолиятида ―самарадорлик ‖тушунчасини намоѐн бўлиш шакли деб қараш тўғри бўлади. Ижтимоий-иқтисодий тизимни бошқариш самарадорлиги бу бошқариш фаолияти натижавийлигидир. Ишлаб чиқариш самарадорлиги унинг бошқарилувчи объект мақсадларига эришишдаги ва ижтимоий-иқтисодий самарасини таъминлашдаги натижавийлиги билан ушбу натижаларга эришишда сарфланган харажатларини ва унда фойдаланилган ресурсларни таққослаш орқали аниқланади. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг иқтисодий маъноси – ишлаб чиқариш ва бошқариш харажатларининг жорий холатида макро ва микро даражада энг кўп иқтисодий самарани таъминлаш бўлса, ижтимоий маъноси - ишлаб чиқариш ва бошқариш харажатларининг жорий холатида энг кўп ижтимоий самарани таъминлашдир. Умуман жамият нуқтаи - назаридан иқтисодий самара янгитдан хосил қилинган киймат ѐки ички ялпи маҳсулот (ЯИМ), ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), миллий даромад (МД) кўринишларида ифодаланади. Алоҳида олинган хўжалик юритувчи бўғиннинг иқтисодий самараси соф даромад ва фойда миқдори билан намоѐн булади. Иқтисодий самаранинг бундай изохланиши бошқариш самарадорлигини аниклашнинг ягона усулини қўллаш имкониятини беради. Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ижтимоий-самарасини аниқлашда ҳам худди шундай қарашни (концепцияни) қўллаш мумкин. Ижтимоий-иқтисодий тизим нуқтаи-назаридан ижтимоий самара - ходимлар меҳнатининг енгиллашиши, бўш вақтининг кўпайиши ҳамда улар турмушининг даражаси ва сифати билан ифодаланади. Энг юқори иқтисодий самарага эришиш учун ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш, ишлаб чиқариш кувватларидан ва асбоб –ускуналардан унумли фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ресурслардан тежамли фойдаланиш эвазига харажатларни камайтириш зарур. Албатта буларнинг барчаси бошқарув тизимини тўғри ташкил этиш, унинг самарадорлигини ошириш, оқилона қарорлар қабул қилиш билан биргаликда эришилгандагина кутилган натижани бериши мумкин. Фойда самарадорликни бахолашнинг кўрсаткичи сифатида халқ хўжалиги тармоқлари, корхона ва ташкилотлар бўйича самарадорликни ҳисоблашда маълум услубий қўллашни таъминлайди. Шу муносабат билан бошқа тенг шароитларда самарадорликнинг кўрсаткичи сифатида фойдани қўйиш керак. Юқоридагиларни ҳисобга олган холда, биз ўрганиб чиққан АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиалида банк хизматлари кўрсатиш жараѐнларини модернизациялаш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш ва илғор бошқарув усулларини қўллаш натижасида олинадиган самара банк хизматлари кўлами ва сифати ортишида, банк мижозлари сони ортишида ва , пировардида, банкнинг якуний молиявий натижаси – соф фойдаси ортишида кўринади. Молиявий натижалар банк сири бўлганлиги сабабли, аниқ кутилаѐтган иқтисодий самарани ҳисоблашнинг имкони бўлмади, лекин, умумий холда, банк хизматлари кўлами ва сифати ортиши натижасида банкнинг фоизли ва фоизсиз даромадлари миқдори ўртача 5-7 %га ортиши мумкин. Банкда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш нафақат иқтисодий самара, балки катта ижтимоий самара ҳам келтиради. Ижтимоий самара дейилганда ишловчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари яхшиланиши, ишларни бажариш енгиллашиши, ходимларнинг билим ва малакаси ортиши, меҳнат мазмундорлиги ва ходимларнинг ундан қониқиши ортиши, қулай ижтимоий – руҳий муҳит шаклланиши кабилар тушунилади. Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш жараѐни хавфсизлиги, банк маҳсулотлари ва хизматларнинг истеъмолга қулайлиги ортиши, банкнинг жамиятдаги нуфузи (имиджи) ортиши хам ижтимоий самара сифатида тан олинади. Download 210.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling