Андижон машинасозлик институти


Банкда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳолати таҳлили


Download 210.56 Kb.
bet12/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

Банкда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳолати таҳлили


Банк миссиясини самарали амалга ошириш ҳамда замонавий банк хизматларини таклиф этиш доирасида ―Ҳамкорбанк‖ АТБ Нодирабегим филиали томонидан ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ҳамда фаолиятга жорий этиш, 2017-2021 йилларда мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг мамлакат Парламентига мурожаатномасида банк- молия тизими фаолиятини тубдан такомиллаштириш йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов тизимини такомиллаштириш, банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш, банк- ахборот тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш,
банк пластик карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан кенг
фойдаланиш, электрон ҳужжат айланиши тизимини татбиқ этиш, интернет тармоғида Марказий банкнинг веб-сайтини яратиш, уни доимий равишда янгилаб бориш, мутахассисларни тайѐрлаш ҳамда меъѐрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш устувор вазифалар деб белгиланиб, банк тизими инфратузилмаси, ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, янги замонавий ахборот тизимларини яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Бундай катта кўламдаги вазифаларнинг ижро сифатини таъминлаш учун Марказий банк ва тижорат банкларида Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими (ИАТТ) яратилган. Ушбу тизим банклараро электрон тўлов, Ҳисоб- китоб марказларининг ягона баланс, тижорат банкларининг ягона баланс тизими маълумотлар базаси, шунингдек, Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси, Кредит ахбороти миллий институти ва бошқа маълумотлар базаларидан ташкил топган бўлиб, у банклар ва хўжалик субъектлари фаолияти бўйича зарур ахборотлар манбаси ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда маълумотларни унификацияланган ҳолда бошқа давлат идораларига тақдим этиш йўлга қўйилган. Жумладан, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан тегишли электрон маълумотлар алмашинуви амалга оширилади.
―Ҳамкорбанк‖ АТ банки тизимида замонавий ахборот технологияларининг татбиқ қилиниши масофавий банк хизматининг анъанавий банк-мижоз тури билан биргаликда, Интернет-банкинг, Мобиль-банкинг, SMS- банкинг каби технологияларни ҳам жорий этиш, банклар ва мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш имкониятини берди.
Банк пластик карталарини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш мақсадида Марказий банк, Ўзбекистон банклари ассоциацияси
ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан «Uzkart» банклараро
тўлов тизими иштирокчилари бўлган тижорат банклари билан биргаликда он- лайн режимида ишлайдиган Smart-vista EMV технологияси жорий қилинди. Бу борада тижорат банклари томонидан он-лайн банк карталари ва терминаллар муомалага чиқарилиб, савдо ташкилотларига кенг татбиқ қилинмоқда. (2.3.1- жадвал).
Жадвалдан кўриниб турганидек, банкда замонавий тўлов тизимларидан фойдаланиш крсаткичлари йилдан-йилга ошиб бормоқда ва бу ҳолат банк учун ҳам, мижозлар учун ҳам қулайликларни кенгайтиради.
2.3.1- жадвал

Download 210.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling