Андижон машинасозлик институти


Download 210.56 Kb.
bet16/17
Sana01.03.2023
Hajmi210.56 Kb.
#1238371
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
bank xizmatlari samaradorligini oshirishda zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalanish yollari

Хулоса ва таклифлар


Бугунги кунда ҳар томонлама ривожланаѐтган жамият тараққиѐтини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Жаҳонда ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тизимлари кун сайин ривожланмоқда. Мамлакатимизда соҳани янада тараққий эттиришга қаратилган бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Ушбу сиѐсатнинг ижобий натижалари бугунги кунда барча соҳаларда, таълим, банк, молия тизими, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик, умуман барча соҳаларда ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилди. Концепциянинг бош мақсади - миллий тўлов тизимида замонавий ахборот коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг ―Электрон ҳукумат‖ тизими таркибига киритилган банк ахборот тизимларини ўз вақтида ишга тушириш, иш жараѐнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ахборот алмашувини уйғунлаштириш, замонавий банк ахборот тизимларининг самарадорлигини ошириш ҳамда банклар томонидан аҳоли, тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган хизмат турларини, жумладан, интерактив хизматларини кенгайтириш ҳамда банк хизматлари сифатини оширишдан иборат.
Битирув иши доирасида банклар фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий жиҳатлари ва чет эл капитали иштирокидаги АТ ―Ҳамкорбанк‖ Нодирабегим филиалида банк хизматларини тақдим этишда қўлланилаѐтган ахборот технологияларини ўрганиш натижасида
банк хизматлари самарадорлигини оширишда қуйидагиларни таклиф қилиш мумкин:

  • банк ахборот тизимларида замонавий техник ечим ва технологияларни кенг қўллаган ҳолда банк фаолиятини автоматлаштириш даражасини юқори савияга кўтариш;

  • инфокиоск, банкомат, хорижий валюталар учун банкоматлар сонини кўпайтириш;

  • Ўзбекистон Республикаси ―Электрон ҳукумат‖ тизими таркибига киритилган чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизимининг хизмат доирасини кенгайтириш;

  • банк маълумотлари ҳажмини кўпайиши йўналишларини ва тижорат банкларининг маълумотларини қайта ишловчи жамоа захира марказини яратилишини ҳисобга олган ҳолда мавжуд оптик толали алоқа линиясини кенгайтириш (зарурият бўйича);

  • барча туман марказларида MPLS протоколи бўйича маълумотларни 1 Гбит/с тезликда узатилишини таъминлаш. Натижада MPLS тармоғига кириш тармоғи яратилади;

  • БТТнинг барча шаҳарлардаги ҳамда туман марказларидаги абонентларини IP Ethernet интерфейс портлари орқали тармоққа уланишини таъминлаш;

  • тармоқни ривожлантирилишини ҳисобга олган ҳолда бошқариш марказини такомиллаштириш;

  • иқтисодиѐт сектори субъектларига кўрсатиладиган БТТ хизматининг сифати ва турларини доимий равишда ошириб бориш;

  • аҳолига хизмат кўрсатадиган барча турдаги транспорт воситаларида (метро, маҳаллий транспорт, шаҳарлараро, вилоятлараро маршрут, такси ва бошқалар)

йўлкира ҳақларини банк пластик карточкалари ѐки махсус электрон транспорт карталари орқали тўлаш кўламини янада кенгайтириш;

  • чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида аҳоли томонидан

―Ишонч телефонлари‖дан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш;

  • банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни янада ривожлантириш ҳамда тизим инфраструктурасини кенгайтириш мақсадида муомалага қўшимча равишда банк пластик карточкаларини чиқариш ҳамда тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар ўрнатиш;

  • банк пластик карточкалари орқали электрон тижорат тўловларини амалга ошириш учун электрон тижорат билан шуғулланувчи ташкилотлар сонини ошириш.

Хулоса ўрнида қайд этиш жоизки, ахборот технологиялари ва коммуникацион тизимлар (банк-мижоз, интернет-банкинг, мобиль-банкинг, SMSбанкинг ва бошқалар)ни республика миқѐсида доимий кенгайтириб бориш бўйича ишлар барча банклар томонидан тизимли амалга оширилиши миллий банк тизимининг ривожланиш тенденцияларидан гувоҳлик беради ҳамда мамлакатимиз иқтисодиѐтида бозор механизмларининг мустаҳкамланишига кенг шарт-шароит яратади ва банк хизматлари самарадорлигини оширади.

Download 210.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling