НОИНГАЛЯЦИОН УМУМИЙ АНЕСТЕЗИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ. ВОСИТАЛАРИ,
КЛИНИКАСИ, АСОРАТЛАРИ, УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.
Огриксизлантириш муолажасини бажаришдан аввал кулланмадаги курсатма ва карши
курсатмаларни диккат билан укиб чикинг!
Бунда наркотик препаратни венага, мускуллар орасига ёки тугри ичакка, яъни ректал йул билан
юбориб, огриксизлантиришга эришилади. Купинча венага барбитурат кислота (гексенал,
тиопентал-натрий) юборилади. Венадан юбориладиган наркознинг мухим афзалликлари бор: тез
анестезия хосил килади, кузгалиш даври булмайди, мураккаб аппаратлар ишлатилмайди.
Кетаминли наркоз. Кетамин гидрохлорид (кеталар, калипсол)-. Кетамин бош миянинг турли
соҳаларига турлича: бир соҳани қўзғатиб, бошқа соҳани сусайтириб таъсир этади. Бу ҳолатни
диссоциатив анестезия дейилади. Кетамин кучли анестезия, анальгезия ва юзаки уйқу чақиради.
Кетаминли анестезиянинг асосий нуқталаридан бири бу премедикацияга кичик
транквилизаторларни (седуксен, реланиум, сибазон ва ҳ.к.) қўшишдир. Бу психомотор
қўзғалишнинг олдини олади. Кетаминни вена ичига, мушак орасига қилиш мумкин.
Курсатма:
· Киска вактли оператив ёндашишлар;
· Куп кон йуколтилганда анестезиянинг самарали утказиш;
· Аллергияси бор беморларга анестезияга мухтож булганда.
Карши курсатма:
· Гипетртоник касалликларда;
· Бош мия жарохатлари;
· Эпилепсияда.
Анестезия усули:
Вена ичига кириш анестезияси учун 2-3 мг/кг ҳисобида, 30-50 сонияда 4-5 мл тезликда
жўнатилади. Тез қилинганда нафас бузилишлари келиб чиқиши мумкин. Наркотик самара 20-
25 сонияда ривожланади ва 5-10 дақиқа давом этади. Асосий анестезия учун0,5-1 мг/ кг дозада
юборилади.
Анестезия клиникаси:
Кетаминни бирламчи қилинганда бемор ҳушини тез йўқотади, лекин кўзлар очиқ, ҳамма
рефлекслар сақланган. АҚБ 20-25 %га кўтарилади, пульс 15-20тага кўпаяди. Премедикацияга кичик
транквилизаторлар қўшилмаганда галлюцинация, алаҳсираш, психомотор қўзғалиш, мушаклар
тонуси ошиши кузатилади. Кичик транквилизаторлар қилиниши бу ҳолатни бартараф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |