Анестезия бу анестетик моддаларни организмга киритиб вактинчалик беморни сезгисини юкотиш холатига айтилади. Наркоз


Download 347.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/29
Sana22.04.2023
Hajmi347.51 Kb.
#1381226
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Замонавий наркоз

Нафас тухтаб колиши (апноэ). Наркотик модда дозасини ошириб юбориш нафас марказининг 
сусайиб фалаж булиб колишига олиб келади. Клиник жихатдан бу холат нафаснинг тухтаб колиши 
ва цианоз билан намоён булади. Тажриба кам булса, наркознинг бошида нафас тухтаб колишини 
анестетик дозаси ошириб юборилганлигидан деб уйлаш мумкин. 
Нафас маркази фалажланган такдирда наркотик модда беришни тухтатиб, интубациялаш ва 
сунъий нафас бера бошлаш зарур. Релаксантлар юборилмайди, чунки мускуллар охиригача 
бушашаган булади. Сунъий нафас наркоз аппарати халтачаси ёрдамида бериб борилади. Сунъий 
нафасни узок муддат бериладиган булса, хар хил моделдаги респираторлардан фойдаланилади. 
Аппарат ёрдамида нафасни зарур хажм ва тезликда килиб тугрилаб куйиш мумкин. Махсус 
мосламалар ва аппаратлар булмаса, дархол огизни килиб нафас олдира бошлаш керак. 
Нафасни стимуллайдиган дори-дармонларни эхтиёт булиб ишлатиш керак, чунки огир гипоксия 
вактида улар бошкача таъсир килиши ёки таъсир килмай куйиши мумкин. Сунъий нафас 
олдиришни бемор уз холича бемалол нафас оладиган булиб, цианоз йуколиб кетгунча давом 
эттириб бориш керак. 
Юрак-кон томирлар фаолиятининг бузилиши. Наркоз вактида ва наркоздан кейинги даврда юрак 
фаолияти хар хил тарзда бузилиб колиши мумкин. 
Энг дахшатли асорат юракнинг тухтаб колишидир. Юрак наркознинг хар кандай даврида хам 
тухтаб колиши мумкин. Дастлабки наркоз вактида юрак рефлектор таъсиралр ва тусатдан кучли 
гипоксия бошланиши натижасида тухтаб колади. Юракнинг наркоз охирида ва ундан чикиш 
пайтида тухтаб колиши миокарднинг наркотик моддалар билан каттик захарланганлиги, томирлар 
марказининг сусайиб колганлиги, айланиб юрган кон хажмининг камайиб кетганлигига боглик 
булиши мумкин. 
Юрак фаолияти ёмонлашиб бораётганини вактида пайкай билиш ва унинг олдини олиш, юракнинг 
тухтаб колишига йул куймаслик зарур. Юрак тухтаб колишининг даракчилари томир уришининг 
кескин тезлашиб кетиши ёки, аксинча, камайиб колиши, муздек тер чикиб, терининг окариб 
кетиши, артериал босимнинг пасайиб колишидир. Мана шу даврда наркоз даражасини 
камайтириш, гемодинамик таъсир курсатадиган кон урнини босувчи суюкликлар, юракка ва 


томирларга кор киладиган дорилар (эфедрин, кордиамин, норадреналин) юбориш юрак 
фаолиятини аслига келтириш ва асистолиянинг олдини олишга имкон беради. Гипертония, юрак 
пороклари билан огриган беморлар, миокард инфарктини бошидан кечирган одамлар юрак 
тухтатиб колишига мойил булишини эсда тутиши керак. 

Download 347.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling