Клиникада 80% кислород – закись азот аралашмаси ишлатилади.
Организмда кучсиз наркотик,
кучли аналгезини чакиради. Закись азот мушакларни бушаштирмайди организмда нафасни
тухтатмайди, А/Б тушмайди.
Камчилиги:
1. Юзаки наркоз чакириши.
2. Мушак релаксацияси чакирмайди.
3. Диффуз гипоксия чакириши мумкин.
4. Узок вакт кулланилса суяк системаси функцияси бузилади
ИЗОФЛЮРАН.
Кулланилиши: ингаляцион анестезия учун.
Дозалари: истаган эффект олишга кадар титирлаш.
Элиминацияси: упкалар, жигар, буйраклар.
Чикарилиш формаси: кора 100 мл флоконларда.
Фармакологияси- Изофлюран – аланга олмайдиган гологенли эфирдир.Туйинтириш босими 238
мм.сим. уст. тенг. Кайнаш темпратураси 48,5о С тенг. Ингаляция бошлангандан 30 мин сунг нафас
олинувчи аралашманинг алвеоляр концентрацияси 0,73 тенг булади. Ингаляция тугагандан 5 мин.
сунг алвеоляр концентрация 0,22 гача тушади. Изофлюран СО2 порциал босимини оширади (20%),
нафас сонини рефлектор тарзида оширади. Нафас олишга депрессив таъсир
килиб ковургаларора
мушак фунцияларига билвосита таъсир килади, хамда нафас марказига бевосита депрессив
таъсир килади. Бронхларнинг силлик мушакларини бушаштиради,
хамда афферент нерв
утказувчанлигини камайтиради. Бу препрат миокард функциясини анча сусайтиради. Коротид
синусидаги рефлексларни кисман саклаб, юрак кон хайдашини узгарищсиз ушлаб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: