Ҳарбий эпидемиология


  Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

 


39 
Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг 
сифати ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг самарадорлигини 
баҳолаш 
Эпидемик вазиятни қўшинларнинг хизмат, жангавор тайёргарлик ва 
жангавор фаолияти каби турли ҳолатларида баҳолаш, эпидемияга қарши чора-
тадбирлар самарадорлигини ретроспектив баҳолашни, шунингдек, қўшинларни 
эпидемияга қарши ҳимоя қилиш чора-тадбирлари борасидаги ишларнинг 
сифатини ҳам назарда тутади. Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоялашнинг 
сифати худди аҳолини эпидемияга қарши ҳимоялашдаги каби ҳарбий тиббиёт 
амалиётидаги чора-тадбирларнинг қанчалик тўғри танланганлиги ва сифатли 
ўтказилганлигига боғлиқ.
Эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш учун 2 
та услубий ёндошиш қўлланилади: 
1. Шахсий таркиб орасидаги юқумли касалликлар даражаси ва 
структурасини битта ва фақат ўша қисмлардаги динамикасини таҳлил қилиш, 
ўтказиладиган чора-тадбирлар тўплами ва сифатини таққослаш орқали; 
2. Турли қисмлар, қўшилмалар ёки шахсий таркиб гуруҳлари орасидаги 
юқумли касалликлар даражаси ва структурасини таҳлил қилиш, ўтказилган 
чора-тадбирлар тўплами ва сифатини таҳлил қилиш орқали. 
У ёки бу текширишларнинг охирги натижаларини интерпретация 
қилишда эҳтиёткорроқ бўлмоқлик лозим. Самарадорлиги турлича бўлган бир 
қанча чора-тадбирлар сифатли ўтказилган бўлсада, юқори самарали бўлган 
чора-тадбирларни ҳисобини тўғри олмаслик ёлғон тасаввурларга олиб келиши 
мумкин. Юқумли касалликларнинг камайиши нафақат онгли равишда ёндошиб 
қилинган чора-тадбирларнинг, балки, хизмат шароити, жангавор тайёргарлиги 
ёки жангавор фаолиятлар шароитининг ўзгариши натижасида ҳам шахсий 
таркиб орасида юқумли касалликларнинг юқиш ҳавфи камайишига олиб келиш 
мумкин. 
Қўшинни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш сифати эпидемияга қарши 
тизимнинг 3 та ўзаро бир-бири билан боғлиқ элементларида олиб борилган 
ишлар сифатига боғлиқ: 
1. Эпидемиолого-диагностик
2. Ташкилий-бошқарув; 
3. Ижрочилик тизимларида.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling