ЖКнинг 281-модда, 2-қисмида, бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни қўйидаги хизмат вазифаларни бажармасликка мажбурлаш учун жавобгарлик белгилаб қўйилган:
а) бир гурух шахслар томонидан содир этилган;
б) қурол ишлатиш орқали содир этилган;
в) оғир оқибатларга олиб келган.
ЖКнинг 281-моддаси, 2-қисм «б» бандида назарда тутилган қурол тушунчаси остида штат армия қуроли (автомат, туппонча, штык-нож) ёки бошқа уқотар ёки совуқ қурол (ов қуроли, финн пичоғи ва х.к.), яъни тирик нишонни яралашда махсус фойдаланилувчи предметлар тушунилади. Уқотар ёки совуқ қурол бўлмаган, қурол сифатида ишлатилувчи предметлар (ош пичоқ, болта, уқлов ва б.) айбдорни ЖКнинг 281-моддаси «б» банди бўйича квалификация қилиш учун насос бўла олмайди. Шунингдек, бузилган қурол ёки сохтаси қурол деб ҳисобланмайди.
1.4 Бошлиққа тахдид қилиш жинояти учун жавобгарлик
(ЖКнинг 282-моддаси)
Бошлиқнинг ҳаёти, саломатлиги, тан хавфсизлигини таъминловчи жамоат муносабатлари - жиноятнинг бевосита объекти бўлиб хизмат қилади.
Ушбу жиноятда жабрланувчи деб унвони бўйича катта турувчи бошлиқ ҳисобланади.
«Бошлиқ» тушунчаси тўғрисида ЖКнинг 279-моддаси тахлилига қаранг.
ЖКнинг 282-моддасида кўрсатилган жиноят объектив томондан, бошлиққа уни улдириш ёки зуравонлик ишлатишга тахдид қилиш, етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда эса, ушбу тахдидини амалга оширишдан хавфсираш кўринишида намоён бўлади.
Субъектив томонидан назар соладиган бўлса, жиноят тўғри ният билан амалга оширилади. Айбланувчи жанг шароитида бошлиққа ўлдириш ёки зўравонлик қўлланиши таҳдидига солаётганини англайди ва ушбу ҳаракатларини амалга оширишни хоҳлайди.
Жиноятнинг субъекти - бу унвони ёки лавозими бўйича бўйсунувчи вазиятида бўлган ҳарбий хизматчидир.
1.5 Баданга шикаст етказиш жинояти учун жавобгарлик
(ЖКнинг 283 -моддаси)
Жиноятнинг бевосита объекти сифатида саломатлик хавфсизлиги, бошлиқнинг тан жарохатлари учун даҳлсизлиги, унинг обрўйини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |