Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар Режа


Download 28.45 Kb.
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.45 Kb.
#1524908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gg.ppt

ЖК.нинг 285-моддаси 4-қисмига асосан, агарда жиноятнинг амалга оширилиши натижасида қуйидагилар келиб чиқса, жавобгарликка тортилади:
А) қўрбон бўлган инсонлар;
Б) бошқа оғир натижалар


1.8 Мародёрлик жинояти учун жавобгарлик
(ЖКнинг 286-моддаси)


Мародёрликнинг бевосита объекти этиб Ўзбекистон Республикаси-нинг Қуролли кучларининг аҳлоқий мейёрлари тушунилади.
Бу жиноятнинг предмети этиб яраланган ёки вафот этган шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Объектив томонидан қараганда, кафандўзлик ҳарбий шароитда, вафот этган ва яраланганлар устидаги буюмларни ўзлаштиришда намоён бўлади.
Кафандўзлик вафот этганлар ёки яраланган шасхларнинг буюмларини ўзлаштириш вақтидан буён якунланган жиноят этиб хисобланади.
Ушбу жиноятнинг субъектив томони тўғри ният билан характерланади. Айбланувчи ҳарбий шароитда вафот этган ёки яраланганларинг буюмларини ноқонуний тарзда ўзлаштирганини англайди ва буни амалга оширишни хохлайди.
Жиноятнинг сабаб ва мақсади, ҳар доимгидек, ғаразли, лекин улар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Кафандўзликнинг субъекти этиб фақат ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
2. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларнинг юридик таҳлили.


2.1 Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш жинояти учун жавобгарлик.
(ЖК 287-м)

Жиноятнинг бевосита объекти бўлиб, Ҳарбий Кучларда ҳарбий хизматни уташнинг қонунчиликда ўрнатилган тартибларини регламентлаштирувчи, ҳар бир ҳарбий хизматчи белгиланган жойда хизматни ўташи ва ҳарбий хизмат давом этаётган вақт давомида хизмат мажбуриятларини тўла ҳажмда бажариши лозимлигидан таркиб топган жамият муносабатларидан иборат.


ЖК 287м. 1 қисмида кузда тутилган жиноятнинг объектив томонлари муддатли ҳарбий хизматдагилар томонидан худди шундай қилмиш учун тартибга чақириш чоралари қўлланилганидан сўнг ўз хохишига биноан қисмни ёки хизмат жойини ташлаб кетишида, шу билан баравар эркинлик берилганда, бошқа жойга тайинланганда ёки ўтказилганда, сафардан, таътилдан ёки даволаниш муассасасидан бир кундан ортиқ, бироқ ун кундан кўп бўлмаган муддатда қайтиб келмасликда ифодаланади.

Download 28.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling