Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар Режа


Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш


Download 28.45 Kb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.45 Kb.
#1524908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gg.ppt

1.7 Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
жинояти учун жавобгарлик
(ЖКнинг 285-моддаси)


Жиноятнинг бевосита объекти – ҳарбий хизматчилар учун ўзаро муносабатлар қоидаларини тартибга солувчи умумҳарбий низомлар талабларига риоя этилишини таъминловчи жамоат муносабатлари. Кушимча бевосита объект – ҳарбий хизматчининг саломатлиги, тан дахлсизлиги хавфсизилиги, унинг обруси, ҳурмат-эътиборини ҳурмат қилиш.
ЖКнинг 285-моддасида кузда тутилган жиноят объектив томондан, ҳарбий хизматчилар орасида ўзаро буйсиниш муносабатлари бўлмаганда, улар томонидан ўзаро муносабатлар низом қоидаларининг бузилиши, такрорий равишда устидан қўлиш, тан жарохатлари етказиб соғлиққа зарар келтириш ёки ўртача оғирликдаги тан жарохатлари етказиш, ноқонуний равишда озодликдан махрум қилишдан иборат.
ЖК.нинг 285-моддасида кўзда тутилган жиноят, таҳқирлаш харакатлари , соғлиққа зарар етказиш ёки эркинликдан ноқонуний маҳрум этиш харакатлари амалга оширилган вақтидан якунланган хисобланади.
Субъектив_томонидан'>Субъектив томонидан жиноят тўғри ният билан амалга оширилади. Жарбрланувчи ўз харакатлари билан умумий ҳарбий низоми билан ўрнатилган муносабатлар тартибини бузаётганлигини англайди ва буни хохлайди.
Субъект сифатида ҳар қайси ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин агарда унда жабрланувчи билан бўйсуниш муносабатлари бўлмаган тақдирда.
ЖК.нинг 285-модданинг 2-қисмида ҳарбий хизматчилар ўртасида низом қоидалари муносабатларни бузиши учун, улар орасида бўйсуниш муносабатлари йуқ тақдирда жавобгарлик кўзда тутилган:
А) бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилса:
Б) қурол ёрдамида амалга оширилса;
В) ўз ортидан оғир тан жарохатини келтириб чиқарса.
ЖК.нинг 285-моддаси 3-қисмида ҳарбий хизматчилар ўртасида уларнинг орасида бўйсуниш муносабатлари йўқлигида, низомдаги қоидалари муносабатларини бузиш инсоннинг вафотига олиб келган холатлардда жавобгарлик кўзда тутилган.
“Инсоннинг вафотига олиб келган” ибораси эҳтиётсизлик туфайли ёки уни ўзини ўзи ўлдиришга оборган харакатлар тушунилади. Бунда ЖК.нинг 102-моддаси (Эҳтиёркорсизлик туфайли ўлимга обориш) ёки 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш) қўлланилиши этилмайди. Агарда ҳарбий хизматчилар орасида бўйсуниш йўқлиги низом қоидаларининг муносабатларини бузиш холларида айбланувчи қасддан жабрланувчини ўлдирса, унинг қилмиши ЖК.нинг 97-моддаси ва 285-модданинг 3-қисми “а” пункти бўйича квалификациялаш талаб этилади.

Download 28.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling