ҚАШҚадарё воҳасида бир кун


Download 434.86 Kb.
bet1/5
Sana14.12.2022
Hajmi434.86 Kb.
#1004291
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН


ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН...
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт ўйингоҳида, Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва бўлинмалари ўртасида, спортнинг Функционал кўпкураш тури бўйича, Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси раҳбарияти, Қарши шаҳар ҳарбий прокуратураси, вилоят ФВБ, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда жамоатчилик иштирок этди. 12 та жамоадан иборат 48 нафар спортчилар, енгил атлетика машқлари яъни белгиланган вақт сонияларида қўлларни тўғрига узатган ҳолда 100 маротаба ўтириб туриш, қўллар ерга таянган ҳолда букиб ёзиш, арғимчоққа сакраш машқи ҳамда югуриш эстафета турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Миришкор тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси 3-ўринни, Ғузор тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси 2-ўринни ва фахрли 1-ўринни Нишон тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси қўлга киритдилар. Якунида мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тадбир давомида, Қарши шаҳридаги 45-сонли мактаб ўқувчилари, ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий чиқишлари ҳамда хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага бирдек хўш кайфият улашди. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Юртимизда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда Миллий гвардия Қўриқлаш бўлимлари сафларида хизмат қилаётган ҳар-бир ходимнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборатдир.
МАРДЛАР ЎЙИНИ
Қумқўрғон тумани “Ғалаба” маҳалласида "Сурхондарё вилояти Қорабайир зотли отлари" шиори остида навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақалари ўтказилди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада воҳалик чавандозлар “От пойгаси”, “От устида кураш” ҳамда “Улоқ-кўпкари” баҳсларида ўзларини синаб кўрдилар.
Шунингдек, ёш чавандозлар ҳам ушбу қизғин баҳсларда муносиб иштирок этиб, ўз қобилиятларини, от миниш истеъдодларини намоён этдилар. Мусобақада ғолиб бўлган моҳир чавандоз полвонлар эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди.



Download 434.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling