ҚАШҚадарё воҳасида бир кун


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


Download 434.86 Kb.
bet5/5
Sana14.12.2022
Hajmi434.86 Kb.
#1004291
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Сўнгги йилларда юртимизда шахсий транспорт воситаларининг сони сезиларли даражада ошиб, йўлларда автоуловлар қатнови кўпайган. Бу эса, табиийки, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада оширишни тақозо этади.
Шу муносабат билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, амалдаги йўл ҳаракати қоидалари талабларини чуқурроқ ўргатиш мақсадида, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Тадбир давомида транспорт воситалари ва пиёдалар, жумладан, тизим ходимлари иштирокидаги бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат вақтида огоҳ ва ҳушёрликни ошириш лозимлиги таъкидланди. Ҳар бир ходим автоуловларнинг техник ҳолатини доимий текшириб бориши лозимлиги қайд этилди.
Қўриқлаш хизмати фаолиятини сифатли ташкил этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим саналган ушбу машғулотлар якунида ходимлардан ўтилган мавзулар юзасидан назарий ва амалий тест синовларини топширишди.
МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ
"Ёшлар пресс-клуби"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий гвардия ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир – Ватан байроғи" шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Темурбеклар мактаби, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида байроқ ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, Ўзбекистонимиз байроғи билан ғурур ва ифтихорга тўла манзаралар ёшларни фидойиликка, ватанпарварликка, янги марраларга чорлаши алоҳида таъкидланди.





































v
Download 434.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling