ҚАШҚадарё воҳасида бир кун


Психологик тренинглар натижаси


Download 434.86 Kb.
bet2/5
Sana14.12.2022
Hajmi434.86 Kb.
#1004291
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН

Психологик тренинглар натижаси
Психология - инсон шахси, унинг ички дунёси ҳақидаги билимларнинг мураккаб соҳасидир. Психологик тренинглар натижасида кишига ўз тажрибасидан маълум бўлган сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, ҳис-туйғу ва инсоннинг алоҳида қобилиятлари, истеъдоди, темпераменти, характерига хос руҳий ҳодисалар ҳақидаги билимларни жамлаш имконини беради. Айнан хизмат жараёнида ходимларнинг ишчанлик қобилияти, вазиятга аниқ ва тўғри баҳо бериш ҳамда тезкор, тўғри қарорлар қабул қилишлари муҳим ҳисобланади.
Жамоат тартибини сақлаш, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкларининг дахлсизлигини таъминлашда Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларнинг мустаҳкам жисмоний тайёргарлик қобилияти билан бир қаторда уларнинг олдиндан вазиятни баҳолай олиш каби қобилиятларини юксалтириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Шу муносабат билан ўтган ҳафта давомида Қўриқлаш бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси, Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони, Тошкент шаҳар, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари психолог мутахассислари томонидан шахсий таркиб орасида шукроналик ҳисини уйғотиш, ходимларнинг самарали хизмат олиб бориши ҳамда касбий зўриқишлар оқибатида стресс, депрессия, агрессивликнинг юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган “Шукроналик инсон зийнати”, “Қадриятлар” мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда семинар тренинглар ўтказилди.
Мутахассислар ходимларнинг ички кечинмаларини, руҳий ҳолатларини, характер ва бошқа психик хусусиятларини ўрганишди, уларнинг хизматга оид билим савиясини синовдан ўтказишди. Бу каби амалий ишлар ходимларнинг янада самарали хизмат олиб боришлари, ҳамда улардаги шахсий фазилатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.


Банкоматлар — халқ мулки

Марказий банк Самарқанд вилоят бошқармаси мажлислар залида, Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тижорат банклар ва уларнинг филиалларига қарашли банкоматларнинг бугунги кундаги қўриқланиш ҳолати ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов сўз олиб, банклар ишончли қўриғини таъминлашда қўриқлаш хизматининг аҳамияти, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан соҳада қўлланилаётган замонавий техник қўриқлаш воситалари ва ускуналари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Банкоматлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Игамбердиев томонидан кечки вақтларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятчиликни бартараф этиш ва уни олдини олиш масаласи хусусида сўз юритилиб, тижорат банклари ходимларини мавзу юзасидан қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб ва маълумотлар берилди.

VIII ЖАҲОН КУБОГИ


Россия Федерацияси Москва шаҳрида 9-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтган қўл жанги бўйича VIII Жаҳон кубоги мусобақасида, юқори натижага эришган Миллий терма жамоамиз спортчилари ва уларнинг мураббийлари билан, Ўзбекистон ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди.


Мазкур тантанали тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Боқиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, шунингдек Ўзбекистон Джит-КунДо, Ўзбек жанг санъати федерациялари, Ўзбекистон Кикбоксинг ва Тэквандо ИТФ Ассоциациялари раислари, Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликларлар мутасадди раҳбарлари ҳамда Қўл жанги федерецияси раиси ўринбосарлари, малакали мураббийлари ва спортчилари иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида Мазкур Жаҳон кубогида Россия, АҚШ, Хитой, Туркия, Германия, Италия каби 37 та давлатлар қаторида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 300 дан ортиқ спортчилар қаторида 30 нафар спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганликлари ва якуний натижаларга кўра 6 та олтин, 9 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритиб, мамлакатимиз довруғини яна бир бор халқаро аренада намоён этганликларига алоҳида урғу берди.
Сўз якунида Миллий гвардия қўмондони Ўзбекистон қўл жанги терма жамоасининг барча аъзоларига, федерация раиси ўринбосарлари, спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва шифокорларга, спортчиларнинг ота-оналарига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида олдимизга қўйилган олий мақсадлар сари биргаликда ҳаракат қилиб, юқори натижаларга эришишга ва қўл жанги спортини яқин келажакда Олимпиада ўйинлари қаторидан жой олишига ишонч билдирди.
Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг Халқаро мусобақа иштирокчилари ва уларнинг мураббийларини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқлари ўқиб эшиттирилди. Унга кўра барча иштирокчи спортчилар ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиғи ва қимматбахо совғалар топширилди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан ҳалқимиз учун юксак ғурур бахш этиб Янги Ўзбекистонимизга янги ғалабаларни туҳфа этаётган спортчиларимизга ва уларнинг мураббийларига самимий тилаклар билдирилди.

Download 434.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling