ҚАШҚадарё воҳасида бир кун


Download 434.86 Kb.
bet4/5
Sana14.12.2022
Hajmi434.86 Kb.
#1004291
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН

ПИРОТЕХНИКА САВДОСИ
уни ким назоратга олади?
Айтиш керакки, пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши, энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Аммо, айрим фуқаролар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, янги йил яқинлашган сайин пиротехника воситаларини республикага олиб кириш, уни сотиш ва тарқатишга уринишмоқда. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан олиб борилаётган тезкор профилактик тадбирлар давомида ана шундай ҳолатлар аниқланиб, унинг олди олинмоқда.


ҚЎШРАБОТ ЧАВАНДОЗЛАРИ
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёшларни от спортига қизиқтириш ва юртимизда Қорабайир зотли отларни кўпайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Қўшработ туман Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан туманнинг Қирқовул қишлоғида жойлашган "Ислом Каримов" майдонида миллий от спорти ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада 200 нафарга яқин чавандозлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этиб от устидаги маҳоратларини намойиш этишди. Шунингдек, чавандозлар поло ва улоқ кўпкари йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар. Эпчиллик ва жасоратни талаб этувчи ушбу спорт мусобақасида барча иштирокчилар ғалаба учун қизғин кураш олиб боришди. Бундан ташқари уюшмаган ёшлар учун камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда ёшларимиз камондан белгиланган масофадан ўқ узишиб, ўзларининг қай даражада маҳоратга эга эканликларини синаб кўрдилар. Камондан отиш машғулотлари от устига ҳам маҳоратли чавандозлар иштирокида давом этди. Беллашув якунида ғолиблар номи эълон қилиниб, ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ҒАМХЎРЛИК — БИРИНЧИ МАСАЛА
Пойтахтимизда ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамкорлигида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки маҳрум бўлиш хавфи остида бўлган болаларнинг ҳозирги аҳволи ҳамда мамлакатимизда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси режалар бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ташмухамедова модераторлигида ташкил этилиб, унда ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамадзаде, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, шунингдек Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили А.Юнусова, SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллари уюшмаси директори Г.Абидова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маърупова, Халқ таълими вазири ўринбосари Р.Каримжонов, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова, ҳамда Миллий гвардия ва бошқа масъул ташкилот мутасаддилари иштирок этди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида давом этиб, сўз олганлар томонидан деинституализация бўйича олдинга қадам ташлаш йўллари, жумладан, мувофиқлаштиришни кучайтириш, ҳуқуқий меъёрий базани мустаҳкамлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда заиф болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамжамиятга асосланган хизматларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикрлар билдирилди.
Мавзу доирасида, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев юртбошимизнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган  Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг август-октябрь ойларида амалга оширилган ишлар ва тубдан янгиланган тизимнинг самарали натижалари бўйича батафсил маълумот берди.
Ўз навбатида, ЮНИСЕФ ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан - “Ўзбекистон давлатини болаларни деинституализациялаш борасида олган қатъий мажбурияти учун қутлаб, ислоҳотларнинг давомий ва самарали бўлиши учун болаларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа гуруҳларни қамраб олган йирик муассасаларни босқичма-босқич ёпишни давом эттириш жуда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Модератор Дилором Ташмухамедова Ўзбекистонда деинституализация бўйича қатъий сиёсатни шакллантиришда муваффақиятга эришилганлигини мамнуният билан тилга олиб, бу борадаги ишлар давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган аниқ ва мақсадли вазифалари асосида тизимли равишда давом эттирилишига ишонч билдирди.



Download 434.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling