ҚАШҚадарё воҳасида бир кун


Download 434.86 Kb.
bet3/5
Sana14.12.2022
Hajmi434.86 Kb.
#1004291
1   2   3   4   5
Bog'liq
ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА БИР КУН

БАНДИХОНДА УЛОҚ-КЎПКАРИ
"Сурхондарё вилояти Қорабайир зотли отлари" шиори остида ўтказилаётган улоқ-кўпкари мусобақалари воҳалик чавандозларга янада куч-қувват, шижоат ва жўшқинлик бағишламоқда. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги "Сарой" маҳалласи ҳудудида ташкил этилган навбатдаги мардлар ўйинида 100 нафардан ортиқ чавандозлар иштирок этдилар.
Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, Қизириқ, Бандихон ва Бойсун туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган от спорти ўйинида, чопағонларнинг маҳорати, Қорабайир отларининг чайирлиги намоён бўлди. Қизғин баҳслар, улоқ тортишувларга бой бўлган беллашувларда ғолиб бўлган моҳир чавандоз полвонлар, ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, пул мукофоти билан тақдирландилар.


ПАРАЛИМПИК ЙЎНАЛИШДАГИ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТ

Фарғона вилоятида спортнинг Камондан отиш тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Барча ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада 100 дан ортиқ спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказди.


Мусобақанинг яна бир қувонарли жиҳати, Ўзбекистонда илк маротаба Паралимпик йўналишда Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам ўтказилди. Бунда Юртимиз бўйлаб 11 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақанинг якуний қисми, тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Вилоят Туризм ва спорт бошқармаси, Олимпия ва Паралимпия қўмиталари масъул ходимлари Ўзбекистон камондан отиш федерацияси мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Хизмат самарадорлигини ошириш йўлида...

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимияти маъмурий биносида, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи ҳамда Қамаши туманлари бўлинмалари шахсий таркиб, уларнинг оила аъзолари ва ота-оналари иштирокида суҳбат учрашуви бўлиб ўтди.


Тадбирда, вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник М.Мухсимов, Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи майор Ш.Қулбулов, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими подполковник М.Шерданов, Шаҳрисабз шаҳар “Останақул” жоме масжиди имом хатиби Б.Мингбоевлар иштирок этдилар. Йиғилиш кун тартибида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида айрим ходимлар томонидан хизмат фаолиятлари давомида, йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари, ходимлар томонидан ЙТҲлари билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокама этилиб, бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб олинди.
Бундан ташқари, ходим ва уларнинг оила-аъзолари томонидан турли хил таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик, коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари юзасидан зарурий тушунча ва тавсиялар берилди. Ўтказилган мазкур профилактик тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган нохуш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш, шу билан бирга хизмат сифати ва самарадорлигини оширишдан иборат



Download 434.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling