Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш


Download 203 Kb.
bet11/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

6. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш
Махсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш ёҳуд ташкилотни бошқариш учун фойдаланилмаётган асосий воситалар объектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак.
Қуйидаги хўжалик операциялари натижасида асо­сий воситалар объектларининг қиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:

  • реализация қилинганида;

  • бундан буён фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан чиқарилганида;

  • чет корхона ва шахсларга бепул берилганида;

  • бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;

  • молиявий лизинг шартномасига кўра топширилганида;

  • камомад ёки йуқотиш аниқланганида.

Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисобвараклари кредитидан 9210-"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни четга сотишдан тушган тушум 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бош­қача чиқиб кетиши" ҳисобварағи кредити бўйича 4890—"Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми" ва 0990—"Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари" ҳисобварақлари дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси 0210—0290-ҳисобварақлари дебетидан 9210—"Асосий воситаларнинг реализа­цияси ва бошқача чиқиб кетиши" ҳисобварағи кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий восита­ларнинг реализация қилинишидан кўрилган фойда (зарар) реализация қилинадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати, ҚҚС (факат ҚҚС тўловчилари учун) ҳамда сотиш ҳаражатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг 1-санасига ҳисобланган эски­риш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. "Бобур" ҳиссадорлик жамиятида май ойида ком­пьютер ҳисобдан чиқарилди: баланс қиймати 120000 сум, эскириш қиймати 30000 сум.
Асосий воситанинг сотиш қиймати 80000 сум. Молиявий натижани аниқлаб, муомалага қуйидагича проводка берамиз:

  • компьютернинг сотиш қийматига:

Д-т 4890—"Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми" — 200000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 200000 сум.

  • баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 120000 сум;
К-т 0130—"Машина ва жиҳозлар" — 120000 сум.
4 эскириш қиймати х^исобдан чикарилди:
Д-т 0230—"Машина ва жиҳозларнинг эскириши" — 30000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 30000 сум.

  • ҚҚС ҳисоблаб ёзилди. ҚҚС суммаси асосий воситалар­нинг шартномавий қиймати ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқдан аниқланади. Солиққа тортиладиган база 200—(120— 30)= 110000 сумдан иборат;

ҚҚС= 110000x20/100=22000 сум;
Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 22000 сум;
К-т 6410—"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар" — 22000 сум.
Асосий воситани сотишдан фойда олинди (200000+30000-120000-22000)=88000 сум:
Д-т 9210-"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 88000 сум;
К-т 9310—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетишидан фойда" — 88000 сум.
Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни бепул беришдан кўрилган зарарлар мазкур асосий во­ситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олдинги ойнинг 1-санасига ҳисоблаб ёзилган ва бераётган тараф томонидан тўланадиган ҚҚС суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Мисол. Бошланғич қиймати 70000 сум бўлган станок бошқа корхонага бепул берилган, эскириш суммаси — 30000 сум.
Бунда асосий воситаларнинг қолдиқ қийматиҚҚСга тортиш объекти бўлиб ҳисобланади, яъни 70000—30000=40000 сум.
Ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси=40000х20/100=8000 сум.
Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар сумма­си қуйидагига тенг: 70000—8000—30000=32000 сум. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берамиз:

  • Баланс қиймати ҳисобдан чикарилди:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 70000 сум;
К-т 0130—"Машина ва жиҳозлар" — 70000 сум;

  • Эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 0230—"Машина ва жиҳозларнинг эскириши"— 30000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 30000 сум.

  • ҚҚС ҳисобланди:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 8000 сум;
К-т 6410—"Бюджетга тўловлар бўйича к.арзлар" — 8000 сум.

  • Станокни бепул беришдан зарар кўрилди (70000—8000— 30000)=32000 сум:

Д-т 9430—"Бошқа операцион ҳаражатлар" — 32000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 32000 сум.
Мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоблаш нули билан бераётган корхонада солиқда тортиладиган базага киритилади.
Асосий воситалар бошқа корхонанинг устав капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин.
Мисол. Корхона бошқа корхонанинг устав капиталига бошланғич қиймати 350000 сум бўлган, 500000 сум шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириши 140000 сум бўлган станокни улуш сифатида киритди. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводкалар берилади:
Асосий воситалар ҳисоби

  • Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 350000 сум;
К-т 0130—"Машина ва жиҳозлар" — 350000 сум.

  • Эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 0230—"Машина ва жиҳозларнинг эскириши" — 140000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 140000 сум.

  • Шартномавий бозор баҳоси бўйича узоқ муддатли инвестициялар:

Д-т 0620—0690—"Узоқ муддатли инвестициялар" — 500000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 500000 сум.

  • Шартнома қийматининг баланс қийматидан ошиб кетишининг акс эттирилиши:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 290000 сум;
К-т 8520-"Резерв капитали" — 290000 сум.
Устав капиталига бадал киритишда шартнома қий­матининг баланс қийматидан ошиб кетиши корхона даромади бўлиб ҳисобланмайди ва солиққка тортилмайди.
Асосий воситаларни молиявий лизинг шартномасига кўра топширишда асосий воситаларни жорий қийматигача қайта баҳолаш амалга оширилиши мум­кин.
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати (агар топшириладиган объектдан фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ қиймати (агар топширишгача объектдан фойдаланилган бўлса) ва жорий қиймати орасидаги фарқ, улар молиявий лизинг шартномасига кўра топширилган тақдирда келгуси даврлар даромад (ҳаражат)лари сифатида акс эттирилади. Лизинг тўлови ҳисоблаб ёзилиши давомида улар бир маромда (ҳар ойда) молиявий фаолиятдан олинган даромадга ки­ритилади.



Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling