Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситаларни инвентаризация қилиш


Download 203 Kb.
bet13/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

8. Асосий воситаларни инвентаризация қилиш
Ўзбекистан Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, корхоналар ўз активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилишлари лозим. Инвентаризациянинг мақсади корхона асосий воситаларининг ҳақиқатда борлигини ва сифат ҳолатини аниклаш, техник ҳужжатлар (транспорт, тавсифнома, лойиҳалар)ни текшириш ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ойдинлаштиришдан иборат.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда асосий во­ситаларни инвентаризация қилиш "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" номли 19-сон БҲМА ва "Асосий воситалар" номли 5-сон БҲМАга асосланади.
"Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низом"га мувофиқ., асосий воситалар инвентаризацияси бир йилда камида бир марта йиллик ҳисобот тузишдан олдин ўтказилади.
Қуйидаги ҳолларда асосий воситалар инвентариза­цияси муқаррар ўтказилади:

  • Асосий воситалар объектлари ижарага берилганида ёки давлат тасарруфидан чиқарилганида;

  • Йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин;

  • Моддий жавобгар шахс алмашганида;

  • Ўғирлик ва суиистеъмоллик ҳоллари аниқланганида;

  • Ёнғин ёки бошқа табиий офатлар юз берганида;

  • Асосий воситалар қайта баҳоланганида;

  • Корхона тугатилган ёки қайта ташкил этилганида.

"Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" ном­ли 19-сон БҲМАга асосан асосий воситалар инвентаризациясини ўтказишдан олдин қуйидагиларни аниқлаш лозим:
* Инвентарь карточкалар, инвентарь варақаларнинг мавжудлиги ва ҳолатини;
* Техник паспортлар ва бошқа техник ҳужжатларнинг мажудлиги ва ҳолатини;
* Корхонага ижара асосида, саклашга ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳолатини.
Инвентаризацияни корхона раҳбари буйруғи би­лан тайинланган комиссия ўтказади. Комиссиянинг вазифаси асосий воситаларни сақлаш ва ундан тўғри фойдаланишни текширишдан иборат. Комиссия корхонага керак бўлмаган асосий воситаларни аниқлаши ҳамда улар бўйича алоҳида рўйхат тузиши керак. Инвентаризация якунлари бўйича инвентаризация рўйхати тузилади. Рўйхат моддий жавобгар шахс ва комиссия томонидан имзоланади ва бухгалтерияга топширилади.
Асосий воситаларни инвентаризация қилиш натижасида аниқланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалте­рия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутлар қуйидагича акс эттирилади:
Масалан, "Бобур" ҳиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида бошланғич қиймати 240000 сумлик жиҳоз камомади аниқланди. Жиҳозга ҳисобланган эскириш 160000 сум. Жиҳоз айбдор шахс топилмаганлиги сабабли давр ҳаражатларига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади:

  • Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 240000 сум;
К-т 0130—"Машина ва жиҳозлар" — 240000 сум.

  • Эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди:

Д-т 0230—"Машина ва жиҳозлар эскириши" — 160000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 160000 сум.

  • Камомад суммаси қимматликларнинг меъёрдан ортиқча табиий йуқолишидан кўрилган талофатларни ҳисобга олиш ҳисобварағига ўтказилди (240000-160000)=80000 сум;

Д-т 5910—"Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар" — 80000 сум;
К-т 9210-"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 80000 сум.

  • Агарда айбдор шахс аниқланмаса камомад суммаси давр ҳаражатлари таркибида акс эттирилади — 80000 сум:

Д-т 9430—"Бошқа операцион ҳаражатлар" — 80000 сум;
К-т 5910—"Камомадлар ва қимматликларни шикаст­лашдан талофатлар" — 80000 сум.
Агарда асосий воситалар камомади бўйича айбдор шахс аниқланса, камомад суммаси айбдор шахсдан ундирилади.
Масалан, "Бобур" ҳиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида бошланғич қиймати 50000 сумлик жиҳоз камомади аниқланди. Жиҳозга ҳисобланган эскириш 23000 сум. Жиҳоз қиймати айбдор шахсдан икки ҳисса қилиб ундирилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади:

  • Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш:

Д-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 50000 сум;
К-т 0130—"Машина ва жиҳозлар" — 50000 сум.

  • Эскириш қиймати ҳисобдан чикарилди:

Д-т 0230—"Машина ва жиҳозлар эскириши" — 23000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 23000 сум.

  • Камомад суммаси қимматликларнинг меъёрдан ортиқча табиий йуқолишидан кўрилган талофатларни ҳисобга олиш ҳисобварағига ўтказилди — 27000 сум;

Д-т 5910—"Камомадлар ва қимматликларни шикастлаш­дан талофатлар" — 27000 сум;
К-т 9210—"Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши" — 27000 сум.
Камомад суммаси икки ҳисса қилиб ундириш асосида моддий жавобгар шахс зиммасига ўтказилди (50000— 23000)х2=54000 сум;
Д-т 4730—"Етказилган моддий зарарни қоплашда ходимларнинг қарзи" — 54000 сум;
К-т 5910—"Камомадлар ва қимматликларни шикаст­лашдан талофатлар" — 27000 сум;
К-т 9310—"Ундирилган жарима, боктшанда ва бурд-сизликлар" — 27000 сум.
Асосий воситаларни инвентаризация қилиш натижасида ортиқча мол-мулк мавжудлиги аниқланса, у молиявий натижаларга кирим қилинади:
Д-т Асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари;
К-т 9390—"Бошқа операцион даромадлар".
Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling