Асосий воситалар ҳисоби
Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш
Download 203 Kb.
|
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш жадвали
- Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш.
- Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш жадвали
Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш. Камайиб борувчи қолдиқ усули активдан фойдаланиш муддатида амортизация суммасининг доимо камайиб боришини ифодалайди. Ушбу усулда эскириш меъёри асосий воситаларнинг қолдик, қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меъёри икки ҳисса қилиб олинади.
Қолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш жадвали
Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш. Кумулятив усул (йиллар йиғиндиси усули)да ҳар йилги амортизация меъёри амортизация муддати якунига қадар қолган амортизацияланаётган қийматнинг бўлаги сифатида белгиланади. Бўлак амортизация ҳисобининг тугагунича қолган тўлик, йиллар йиғиндисини амортизация муддатини белгилайдиган йилларнинг тартиб сонига бўлиб аниқланади. 5 йил фойдаланиш муддатига мўлжалланган асосий воситалар учун йиллик рақамлар йиғиндиси қуйидагича бўлади: 5+4+3+2+1 = 15 йил. Кумулятив усулда амортизация ҳисоблаш жадвали
Жадваллардан кўриниб турибдики, амортизация ҳисоблашнинг охирги икки усулида асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг бошида ҳисобланган амортизация ажратмалари объект хизмат муддатининг охирида ҳисобланган амортизация қийматидан ортиқ бўлади. Ушбу усуллар ишлаб чиқаришга тааллуқли асосий воситаларни ҳисоблаш учун қўлланилади, чунки мазкур воситалардан фойдаланишнинг биринчи йилларида самаралироқ фойдаланилади ва таъмирлашга ҳаражатлар унчалик кўп бўлмайди. Кейинги йилларда амортизация ҳаражатлари камаяди, таъмирлаш ҳаражатлари эса одатда ошиб боради. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари улар ҳисоблаб ўтказилган ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг айрим объектлари бўйича ажратмалар тегишли суммаларни жамғариш йули билан ёки объектларнинг дастлабки қийматини камайтириш йўли бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасида қуйидаги ҳисобвараклар очилган: 0211—"Ерни ободонлаштиришнинг эскириши"; 0212—"Молиявий лизинг шартномаси бўйича олиниб узлаштирилган асосий воситаларнинг эскириши"; 0220—"Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларнинг эскириши"; 0230—"Машина ва жиҳозларнинг эскириши"; 0240—"Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши"; 0250—"Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши"; 0260—"Транспорт воситаларининг эскириши"; 0270—"Иш ҳайвонларининг эскириши"; 0280—"Кўп йиллик экинларнинг эскириши"; 0290—"Бошқа асосий воситаларнинг эскириши"; 0299—"Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши". Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларга ҳисобланган ва ҳисобланаётган эскириш суммалари курсатилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситани ҳисобдан чиқариш пайтида унга ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Асосий воситаларга эскириш ҳисобланганида, эскириш суммалари ҳаражатларга ўтказилади. Эскириш суммаси ишлаб чиқариш ҳаражатларига ўтказилганида қуйидагича ёзув қилинади: Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари; К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар. Агарда эскириш давр ҳаражатларига ўтказилса қуйидагича ёзув қилинади: Д-т 9420—"Маъмурий-бошқарув ҳаражатлар"; К-т Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобвараклар. Download 203 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling