Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш. Бажарилган иш ҳажмига нисбатан амортизацияни ҳисоблаш усули асосий воситаларнинг ҳар ҳисобот йилида бажарган ишининг ҳисобига асосланган. Мазкур усул билан эскиришнинг ҳар йилги қийматини ҳисоблаш учун жами фойдаланиш муддати давомида умумий баҳоланган ишлаб чиқаришни ҳамда ҳар бир аникқ йилдаги ишлаб чиқаришни олдиндан аниқлаш лозим. Ишлаб чиқариш сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишланган соатлар миқдори ва ҳоказолар олиниши мумкин.
Корхонада шу давр мобайнида 480000 сумлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 1-йилда - 80000, 2-йилда - 120000, 3-йилда - 100000, 4-йилда - 80000, 5-йилда - 100000 минг сумлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот бирлигига кетган амортизация ҳаражатлари қуйидагига тенг:
(50000-2000)/480000 = 0,1 ҳар бир сумлик маҳсулот учун.
Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш жадвали
Йиллар
|
Баланс қиймати
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
|
Йиллик амортизация суммаси
|
Жамғарилган амортизация
|
Қолдиқ қиймати
|
1-йил
|
50000
|
80000
|
8000
|
8000
|
42000
|
2-йил
|
50000
|
120000
|
12000
|
20000
|
30000
|
3-йил
|
50000
|
100000
|
10000
|
30000
|
20000
|
4-йил
|
50000
|
80000
|
8000
|
38000
|
12000
|
5-йил
|
50000
|
100000
|
10000
|
48000
|
2000
|
Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш усули объектлардан фойдаланиш муддати, уларнинг тузилиш хусусиятлари билан чекланган ҳамда мазкур активларнинг хўжалик фаолияти ҳажми йилма-йил ззгарган холларда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |