2.5. Кулолчилик асосида шаклланган мақоллар: Кулол мўндида сув
ичар. Ҳаёти давомида лойдан сопол идишлар тайёрлаб кун кечирувчи кулол
яратган идишларининг энг сараларини бозорга чиқаради, ўзида эса бирор
жойида нуқсони бор идишлар қолади. Ушбу ҳаётий ҳақиқат асосида
шаклланган бу мақол ҳозирги кунда мажозийлик касб этган бўлиб, шу ва шу
каби ҳолларда қўлланади.
2.6. Бўёқчилик асосида шаклланган мақоллар. Бўёқчининг бўёқчилиги
қўлидан маълум. Кишининг бирор-бир ишни бажара олиш ёки олмаслиги,
феъли, хулқ-атвори ва ҳоказоси унинг хатти-ҳаракати, ўзини тутиши, ўтириб-
туриши кабилардан кўриниб туради.
2.7. Темирчилик асосида шаклланган мақоллар. Игначининг минг
ургани – темирчининг бир ургани. Бу мақол бирор ишни узоқ вақт қийналиб,
зўр-базўр амалга оширадиган одам билан худди шу ишни бирпасда, осонгина
амалга ошириб қўядиган одамни бир-бирига таққослаганда айтилади.
2.8. Новвойлик асосида шаклланган мақоллар. Етилмаган хамир
тандирда турмас. Мақол: “Киши ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб кўрмаса,
ҳаёт... турткисини, зарбасини емаса, яъни етилмаса, кундалик турмушда
учрайдиган баъзи қийинчиликларга бардош бера олмайдиган бўлади.
Шунинг учун болани ёшлигидан чиниқтириш, меҳнату машаққатларга
ўргатиш зарур”
41
, – деган маънони беради.
2.9. Қассобчилик асосида шаклланган мақоллар. Қассоб онасига ҳам
суяк сотар. Қассоблар орасида бировнинг ҳақига хиёнат қилувчи, ноинсоф,
қаллоблар ҳам бўлиб, улар савдо пайтида гўштга суяк қўшиб сотишади,
тарозидан уриб қолишади. Халқимиз шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар
хусусидаги фикрларини юқоридаги сингари мақолларда ифода этган.
2.10. Мусиқачилик асосида шаклланган мақоллар. Қирқидa қўлигa
сoз oлгaн қиёмaтдa қулoғини бурaр. Мақолда кeлaжaгингни мукaммaл
қуришни истaсaнг, ҳaммa ишни ёшликдa aмaлгa oшир, – дeйилгaн.
Do'stlaringiz bilan baham: |