Асослари ва прагматик хусусиятлари
Эътиқодий тушунчалар асосида шаклланган мақоллар
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Халқ удумлари асосида шаклланган мақоллар.
3. Эътиқодий тушунчалар асосида шаклланган мақоллар. Итнинг
товони қичиса, карвонга эргашар. Бу мақолда келтирилган “товони қичимоқ” ибораси халқнинг қадимий ирим-сирими, эътиқодий тушунчаси билан боғлиқки, бунга кўра, “Агар киши оёғининг таги – товони қичишса, узоқ йўл юради”, “Агар кишининг ўнг қўли қичиса – қўлига пул, маблағ тушади, чап қўли қичиса – қўлидаги пули, маблағи кетади”, – деб ҳисоблаганлар... Юқорида келтирилган “Итнинг товони қичиса, карвонга эргашар” мақолини иши бўлса-бўлмаса, санғиб, тентираб, ҳаммаёқни кезиб юрувчи, ҳуда- беҳудага ўзини ўзи азобга, машаққатга соладиган аҳмоқ одамларга нисбатан киноя тарзида қўллайдилар 32 . 4. Халқ удумлари асосида шаклланган мақоллар. Жаҳон тилшунослигида халқ удумлари, одатлари асосида мақолларнинг пайдо бўлиши ҳақида айрим мулоҳазалар билдирилган. Жумладан, Н.В.Зимовец ёзади: “Beat the air (или the wind)” (знач. «попусту стараться, понапрасну затрачивать энергию») ифодаси ўрта асрларда рақиб жангга келмаган пайтда иккинчи томон ғалаба қозонганлигини билдириш учун қуролини силкитиш одати мавжуд бўлганлиги билан боғлиқ 33 . Косибнинг қозони пайшанба куни қуюқ қайнайди. Ўтмишда шаҳардаги майда ҳунармандлар, жумладан, косиблар камбағалона турмуш кечиришган. Илгари дам олиш куни ҳозиргидай якшанба эмас, жума куни бўларди. Косиблар чоршанба (бозор) куни тайёр бўлган ковуш-маҳси ва этикларини сотиб, бир ҳафтага етадиган рўзғорларини бозордан ғамлаб чиқиб, пайшанба куни ўз оилалари ва халфа-шогирдлари учун палов (ёки бошқа бирор тансиқ овқат) қилардилар. “Қозони қуюқ қайнайди” дегани – шу. Бошқа кунлари эса мошхўрда, сўк оши, ёвғон шўрва сингари овқатлар қилинган 34 . 5. Халқ ўйинлари асосида шаклланган мақоллар. Н.В.Зимовецнинг кўрсатиб ўтишича,“Play fast and loose” (знач. «вести нечестную, двойную игру») мақоли ярмарка вақтида Англияда ўйналадиган ўйин тури билан боғлиқ бўлган. Бу ўйиннинг моҳияти шундан иборат бўлганки, унда арқон қўлга гоҳ маҳкам, гоҳ бўш ўралган. Бу мураккаб ҳаракатларни тезда англай ололмаган иккинчи томон эса ўйинни ютқазган 35 . Oлдин ютгaннинг бурни қoнaр. Бу мaқoл бoлaлaрнинг oшиқ, ёнғoқ, дaнaк ўйнaшидa рўй бeрaдигaн ҳoлдaн oлингaн: aгaр бирoр бoлa биринчи гaлдa ютиб қолсa-ю, “эндиги сaфaр ютқизиб қўямaн”, – дeгaн xaёл билaн ютуғини қўйнигa уриб, қoчa бoшлaсa, қoлгaн бoлaлaр унинг oрқaсидaн югуриб бoриб, тутиб, қaйтaдaн ўйнaшгa мaжбур қилaрдилaр. Aгaр у унaмaсa, 31 Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш. Маънолар махзани. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2018. – Б. 96. 32 Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш. Ҳикматнома. – Тошкент: Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси, 1990. – Б. 174. 33 Зимовец Н.В. К вопросу о происхождении английских пословиц и поговорок / Актуальные вопросы переводоведения и практики перевода. – Россия. Г. Белгород, 2013. 34 Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш. Ҳикматнома. – Тошкент: Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош редакцияси, 1990. – Б. 219. 35 Зимовец Н.В. К вопросу о происхождении английских пословиц и поговорок / Актуальные вопросы переводоведения и практики перевода. – Россия. Г. Белгород, 2013. 20 ўртaгa oлиб, дўппoслaб, oғзи-бурнини қoрa қoнгa бeлaрдилaр. Мaжoзaн: бирoр кaттa ютуққa эришгaн, бирoр нaрсaдaн кaттaрoқ фoйдaгa эгa бўлиб қoлгaн oдaм ҳoвлиқиб, мaқтaниб, ҳeч кимни мeнсимaй, нaзaр-писaнд қилмaй юрсa, oдaмлaр: “Ҳaли шoшмaй тур, oxири нимa бўлaркин. Бурнинг қoнaб қoлмaсин тaғин!” – дeгaн мaънoдa унинг “пoпугини пaсaйтириб қўймoқ”, тилини тийиб қўймoқ мaқсaдидa унгa қaрaтa шундaй дeйдилaр 36 . Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling