25
6.2. Бута номлари асосида шаклланган мақоллар. Улар ҳам мевали
(
анор, ток) ва мевасиз бута номлари (
шувоқ) асосида шаклланган халқ
мақолларига бўлиб таҳлилга тортилди.
6.3. Ўт номлари асосида шаклланган мақоллар шартли равишда тўрт
гуруҳга: 1) умумий “экин” лексемаси асосида шаклланган мақоллар; 2) полиз
экинлари номи асосида шаклланган мақоллар. 3) сабзавот номлари асосида
шаклланган мақоллар; 4) бошоқли ўт номлари асосида шаклланган мақоллар;
5) “тикан” ва “янтоқ”лексемалари асосида шаклланган мақоллар каби
турларга бўлиб, таҳлил қилинди.
7. Ўзбек халқи турмуши воқелиги асосида шаклланган мақоллар.
Ҳар бир халқ, миллатнинг ўз ҳаёти бўлганидек, ўзбекларнинг ҳам ўзига хос
ва мос яшаш тарзи мавжуд бўлиб, бир қатор мақоллар шу
асосда вужудга
келган. Бу сирага кирувчи мақолларни қуйидагича гуруҳлаш мақсадга
мувофиқ:
7.1. Кундалик ҳаёт тарзи асосида шаклланган мақоллар.
1) меҳмондорчилик:
Айтилмаган қўноқ –
йўнилмаган таёқ. Йўнилмаган
таёқ ундан фойдаланган вақтда ноқулайлик туғдиргани
каби таклиф
қилинмаган меҳмон ҳам мезбонни саросимага солиб қўяди;
2) қўшничилик:
Ён қўшним – жон қўшним. Узоқдаги қариндошдан кўра
яқинингдаги қўшни сенга кўпроқ ва тезроқ асқотади. Бу
турга кирувчи
мақоллар ҳам диссертацияда батафсил ўз изоҳини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: