Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатиш рискини баҳолаш 
89. АХС 315 га мувофиқ тақдимнома даражасида аниқланган 
рискларнинг аудитор томонидан баҳоланиши ички назоратнинг 
тузилиши ва амалга оширилишини баҳолашни ўз ичига олади. У 
АХС 330 га мувофиқ кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини, 
жумладан ҳам кенг кўламдаги тартиб-таомилларини ҳам назоратлар 
тестларини тузиш ва амалга ошириш учун ўринли аудит 
ёндашувини кўриб чиқиш бўйича асосни таъминлайди. Аудит учун 
ўринли бўлган ички назорат, жумладан назорат муҳитининг 
мустаҳкамлиги ва ҳар қандай риск бошқаруви функцияси, 
тадбиркорлик субъекти операцияларининг ҳажми ва мураккаблиги 
бўйича аудитор тушунчаси ҳамда муҳим бузиб кўрсатиш 
рискларининг аудитор томонидан баҳоланиши назоратлар самарали 
ишлашининг кутилишини ўз ичига олиши ёки олмаслиги танланган 
ёндашувга таъсир этади.


АУ
ДИТ
1327
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
90. Тақдимнома даражасидаги муҳим бузиб кўрсатиш рискининг 
аудитор томонидан баҳоланиши қўшимча маълумотлар олиниши 
билан аудит мобайнида ўзгариши мумкин. Аудит мобайнида, 
масалан, қайдларни ёки ҳужжатларни текширишда эҳтиёткор бўлиш 
аудиторга шундай келишувларни ёки бошқа маълумотларни 
аниқлашга кўмак бериши мумкинки, қайсики раҳбарият олдин 
аниқламаган ёки аудиторга очиб бермаган молиявий 
инструментларнинг мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Бундай 
қайдлар ва ҳужжатлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши 
мумкин: 

бошқарув юклатилган шахсларнинг мажлисларининг 
баёнлари; ва

тадбиркорлик 
субъектининг 
профессионал 
маслаҳатчиларидан муайян тўлов ҳужжатлари ва улар билан 
ёзишмалар. 
Назоратларнинг операцион самарадорлигини текширишни, ва қандай 
даражада текширишни, аниқлашда кўриб чиқиладиган омиллар
91. Назоратлар самарали тарзда ишлашининг кутилиши қачонки яхши 
ташкил этилган назоратларга эга молиявий ташкилот билан 
шуғулланганда одатий ҳол бўлиши мумкин ва шу туфайли 
назоратларни тестдан ўтказиш аудиторлик далилига эга бўлишнинг 
самарали воситалари бўлиши мумкин. Қачонки тадбиркорлик 
субъекти савдо қилиш функциясига эга бўлса, моҳиятли 
тестларнинг ўзи шартномаларнинг ҳажми ва фойдаланилган турли 
тизимлар туфайли етарлича тегишли аудиторлик далилини 
таъминламаслиги мумкин. Бироқ, аудитордан АХС 330 орқали 
битимларнинг, счет қолдиғининг ва очиб беришнинг ҳар бир 
аҳамиятли туркуми бўйича кенг қамровли тартиб-таомилларни 
тузиш ва амалга ошириш талаб этилиши туфайли, фақатгина 
назоратларнинг тестлари ўзи етарли бўлмайди.
22
92. Кўп ҳажмдаги савдога эга бўлган ва молиявий инструментлардан 
фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари юқори даражада 
такомиллашган назоратларга ва самарали риск бошқаруви функциясига 
22
АХС 330, 18-банд 


1328
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
95. Назоратларни тестдан ўтказишнинг хусусияти, муддати ва кўлами 
бўйича қарорга эришишда, аудитор қуйидагилар каби омилларни 
кўриб чиқиши мумкин: 

Молиявий 
инструмент 
битимларининг 
хусусияти, 
даврийлиги ва ҳажми; 

Назоратларнинг мустаҳкамлиги, жумладан назоратлар 
тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент 
битимларининг ҳажми билан боғлик рискларга муносабат 
билдириш учун ўринли тарзда ташкил этилганлиги ва 
тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент 
фаолиятлари устидан бошқарув асоси мавжудлиги; 

Муайян назоратларнинг тадбиркорлик субъектида жорий 
этилган умумий назорат мақсадлари ва жараёнларига 
нисбатан муҳимлиги, жумладан молиявий инструмент 
битимларини тасдиқлаш учун ахборот тизимларининг 
такомиллашгани; 

Назоратларни мониторинг қилиш ва назорат тартиб-
таомилларидаги аниқланган камчиликлар; 

Назоратлар инобатга олиши кўзда тутилган масалалар
масалан, мулоҳазаларнинг қўланилишига тегишли 
назоратларнинг маълумотларни тасдиқлаш устидан 
назоратлар билан қиёсланиши. Мулоҳазани қўллашга 
тегишли назоратларга таянишга нисбатан моҳиятли тестлар 
самаралироқ бўлишининг эҳтимоли юқорироқ; 

Назорат фаолиятларида иштирок этадиган шахсларнинг 
ваколати, масалан тадбиркорлик субъекти у дучор бўлган 
молиявий инструментлар учун баҳолашларни ташкил этиш 
ва тасдиқлаш бўйича етарли имкониятга, жумладан босим 
даврлари мобайнида, ва лаёқатга эгалиги; 

Ушбу назорат фаолиятларининг амалга оширилишининг 
даврийлиги; 

Назоратлар эришиши кўзда тутилган аниқлик даражаси; 

Назорат фаолиятларининг амалга оширилишининг далили; 
ва 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
эга бўлиши мумкин ва шу туфайли аудиторнинг қуйидагилар тўғрисида 
далилга эга бўлишда назоратларни тестдан ўтказишининг эҳтимоли 
юқорироқ бўлиши мумкин: 

Битимларнинг содир бўлиши, тўлиқлиги, аниқлиги ва 
тўхтатилиши; ва 

Счет қолдиқларининг мавжудлиги, уларга нисбатан ҳуқуқлар 
ва мажбуриятлар ва тўлиқлиги. 
93. Нисбатан кам молиявий инструмент битимларига эга тадбиркорлик 
субъектларида: 

раҳбарият ва бошқарув юклатилган шахслар молиявий 
инструментлар ва улар бизнесга қандай таъсир этиши бўйича 
фақатгина тор тушунча эга бўлиши мумкин; 

тадбиркорлик субъекти камроқ ёки ҳеч қандай ўзаро 
боғланганликка эга бўлмаган инструментларнинг кам 
миқдордаги турли хилларига эга бўлиши мумкин; 

мураккаб назорат муҳитининг мавжуд бўлиш эҳтимоли жуда 
кам (масалан, Иловада ифодаланган назоратлар 
тадбиркорлик субъектида жорий этилмаган бўлиши мумкин); 

раҳбарият ўзининг инструментларини баҳолашда учинчи-
томон нархлаш манбаларидан олинган нархлаш 
маълумотларидан фойдаланиши мумкин; ва 

учинчи-томон нархлаш манбаларидан олинган нархлаш 
маълумотларидан фойдаланиш устидан назоратлар камроқ 
такомиллашган бўлиши мумкин. 
94. Қачонки тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларни қамраб 
оладиган нисбатан камроқ битимларга эга бўлса, аудитор учун 
тадбиркорлик субъектининг молиявий инструментлардан 
фойдаланиш мақсадлари ва инструментларнинг хусусиятлари 
бўйича тушунчага эга бўлиш нисбатан осон бўлиши мумкин. 
Бундай ҳолатларда, аудиторлик далилининг кўпчилиги хусусияти 
жиҳатидан моҳиятли бўлиш эҳтимоли мавжуд ва аудитор аудит 
ишининг кўп қисми йил якунида амалга ошириши мумкин ҳамда 
учинчи-томон тасдиқлашлари битимларнинг тўлиқлиги, аниқлиги 
ва мавжудлигига тегишли далилни таъминлаш эҳтимоли мавжуд.


АУ
ДИТ
1329
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
95. Назоратларни тестдан ўтказишнинг хусусияти, муддати ва кўлами 
бўйича қарорга эришишда, аудитор қуйидагилар каби омилларни 
кўриб чиқиши мумкин: 

Молиявий 
инструмент 
битимларининг 
хусусияти, 
даврийлиги ва ҳажми; 

Назоратларнинг мустаҳкамлиги, жумладан назоратлар 
тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент 
битимларининг ҳажми билан боғлик рискларга муносабат 
билдириш учун ўринли тарзда ташкил этилганлиги ва 
тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент 
фаолиятлари устидан бошқарув асоси мавжудлиги; 

Муайян назоратларнинг тадбиркорлик субъектида жорий 
этилган умумий назорат мақсадлари ва жараёнларига 
нисбатан муҳимлиги, жумладан молиявий инструмент 
битимларини тасдиқлаш учун ахборот тизимларининг 
такомиллашгани; 

Назоратларни мониторинг қилиш ва назорат тартиб-
таомилларидаги аниқланган камчиликлар; 

Назоратлар инобатга олиши кўзда тутилган масалалар, 
масалан, мулоҳазаларнинг қўланилишига тегишли 
назоратларнинг маълумотларни тасдиқлаш устидан 
назоратлар билан қиёсланиши. Мулоҳазани қўллашга 
тегишли назоратларга таянишга нисбатан моҳиятли тестлар 
самаралироқ бўлишининг эҳтимоли юқорироқ; 

Назорат фаолиятларида иштирок этадиган шахсларнинг 
ваколати, масалан тадбиркорлик субъекти у дучор бўлган 
молиявий инструментлар учун баҳолашларни ташкил этиш 
ва тасдиқлаш бўйича етарли имкониятга, жумладан босим 
даврлари мобайнида, ва лаёқатга эгалиги; 

Ушбу назорат фаолиятларининг амалга оширилишининг 
даврийлиги; 

Назоратлар эришиши кўзда тутилган аниқлик даражаси; 

Назорат фаолиятларининг амалга оширилишининг далили; 
ва 


1330
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
тадбиркорлик субъектининг ушбу соҳадаги эҳтимолий 
етарсиз тажрибасини инобатга олади.

Далилнинг мавжудлиги – масалан, қачонки тадбиркорлик 
субъекти 
учинчи-томон 
нархлааш 
манбасидан 
фойдаланганда, ўринли молиявий ҳисобот тақдимномаларига 
тегишли далил тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлмаслиги 
мумкин. 

Бошқа аудит соҳаларида амалга оширилган тартиб-
таомиллар – бошқа молиявий ҳисобот соҳаларида амалга 
оширилган тартиб-таомиллар молиявий инструмент 
битимларининг тўлиқлиги тўғрисидаги далилни таъминлаши 
мумкин. Ушбу тартиб-таомиллар кетма-кет пул тушумлари ва 
тўловларнинг 
тестларини 
ва 
қайд 
қилинмаган 
мажбуриятларни излашни ўз ичига олиши мумкин. 

Тестдан ўтказиш учун моддаларни танлаш – айрим 
ҳолатларда, молиявий инструмент портфели ўзгарадиган 
мураккабликка ва рискка эга инструментларни қамраб олади. 
Бундай ҳолатларда, мулоҳазали танлаш фойдали бўлиши 
мумкин. 
97. Масалан, актив билан таъминланган қимматли қоғоз ҳолатида, 
бундай қимматли қоғоз бўйича муҳим бузиб кўрсатиш рсикларига 
муносабат билдиришда, аудитор қуйидаги аудиторлик тартиб-
таомилларининг айримларини амалга оширишни кўриб чиқиши 
мумкин: 

Қимматли қоғоз шартларини, таянч гаровни ва ҳар бир 
туркумдаги қимматли қоғоз эгасининг ҳуқуқларини 
тушуниш учун шартномавий ҳужжатларни текшириш. 

Пул оқимларини баҳолаш бўйича раҳбарият жараёни 
юзасидан сўровни амалга ошириш. 

Олдиндан тўлов суръатлари, дефолт суръатлари ва зарар 
жиддийликлари каби тахминларнинг ўринлилигини баҳолаш. 

Пул оқими шаршарасини аниқлашда фойдаланилган метод 
бўйича тушунчага эга бўлиш. 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000

Асосий молиявий инструмент битимларининг муддати, 
масалан, уларнинг давр охирига нисбатан яқин бўлиши. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling