Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Моҳият бўйича текшириш тартиб-таомиллар
96. Моҳият бўйича текшириш тартиб-таомилларни ташкил этиш қуйидагиларни кўриб чиқишни ўз ичига олади: Таҳлилий тартиб-таомиллардан фойдаланиш 23 – аудитор томонидан амалга оширилган таҳлилий тартиб-таомиллар рискни баҳолаш тартиб-таомиллари сифатида аудиторни тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашда самарали бўлиши мумкин бўлсада, улар қачонки алоҳида амалга оширилганда моҳият бўйича текшириш тартиб-таомиллар сифатида камроқ самарали бўлиши мумкин. Бунга сабаб шуки, баҳолаш турткиларининг мураккаб ўзаро боғланиши кўп ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ғайриоддий йўналишларни бекитади. Номунтазам битимлар – кўпгина молиявий битимлар тадбиркорлик субъекти билан унинг контрагенти (кўп ҳолларда “биржадан ташқари” ёки БТ деб юритилади) ўртасидаги келишилган шартномалар бўлади. Молиявий инструмент битимлари номунтазам ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятларидан ташқарида бўлган даражада, моҳиятли аудит ёндашуви режалаштирилган аудит мақсадларига эришишнинг энг самарали воситалари бўлиши мумкин. Молиявий инструмент битимлари мунтазам тарзда амалга оширилмайдиган ҳолатларда, аудиторнинг баҳоланган рискга нисбатан муносабатлари, жумладан аудиторлик тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга ошириш 23 АХС 315 нинг 6(б)-банди аудитордан таҳлилий тартиб-таомилларни рискни баҳолаш тартиб-таомиллари сифатида баҳоланган рискларга нисбатан муносабатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича асосни таъминлаш мақсадида муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолашга кўмак беришда кўллашни талаб этади. АХС 520, Таҳлилий тартиб-таомиллар, нинг 6-банди аудитордан молиявий ҳисоботлар бўйича умумий хулосани шакллантиришда таҳлилий тартиб-таомиллардан фойдаланишни талаб этади. Таҳлилий тартиб-таомиллар аудитнинг бошқа босқичларида ҳам қўлланилиши мумкин. АУ ДИТ 1331 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 тадбиркорлик субъектининг ушбу соҳадаги эҳтимолий етарсиз тажрибасини инобатга олади. Далилнинг мавжудлиги – масалан, қачонки тадбиркорлик субъекти учинчи-томон нархлааш манбасидан фойдаланганда, ўринли молиявий ҳисобот тақдимномаларига тегишли далил тадбиркорлик субъектида мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бошқа аудит соҳаларида амалга оширилган тартиб- таомиллар – бошқа молиявий ҳисобот соҳаларида амалга оширилган тартиб-таомиллар молиявий инструмент битимларининг тўлиқлиги тўғрисидаги далилни таъминлаши мумкин. Ушбу тартиб-таомиллар кетма-кет пул тушумлари ва тўловларнинг тестларини ва қайд қилинмаган мажбуриятларни излашни ўз ичига олиши мумкин. Тестдан ўтказиш учун моддаларни танлаш – айрим ҳолатларда, молиявий инструмент портфели ўзгарадиган мураккабликка ва рискка эга инструментларни қамраб олади. Бундай ҳолатларда, мулоҳазали танлаш фойдали бўлиши мумкин. 97. Масалан, актив билан таъминланган қимматли қоғоз ҳолатида, бундай қимматли қоғоз бўйича муҳим бузиб кўрсатиш рсикларига муносабат билдиришда, аудитор қуйидаги аудиторлик тартиб- таомилларининг айримларини амалга оширишни кўриб чиқиши мумкин: Қимматли қоғоз шартларини, таянч гаровни ва ҳар бир туркумдаги қимматли қоғоз эгасининг ҳуқуқларини тушуниш учун шартномавий ҳужжатларни текшириш. Пул оқимларини баҳолаш бўйича раҳбарият жараёни юзасидан сўровни амалга ошириш. Олдиндан тўлов суръатлари, дефолт суръатлари ва зарар жиддийликлари каби тахминларнинг ўринлилигини баҳолаш. Пул оқими шаршарасини аниқлашда фойдаланилган метод бўйича тушунчага эга бўлиш. 1332 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 маҳсулотларга рухсатлар каби кўпроқ мунтазам назоратлар учун оралиқ даврда амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, оралиқ даврда янги молиявий инструмент бўйича тегишли поғонадаги раҳбарият тасдиғининг далилини йиғиш орқали янги маҳсулот тасдиғи устидан назоратларнинг операцион самарадорлигини тестдан ўтказиш самарали бўлиши мумкин. 101. Аудиторлар моделлар бўйича айрим тестларни оралиқ санада, масалан, моделнинг маҳсулини бозор битимларига қиёслаш орқали амалга ошириши мумкин. Кузатиладиган маълумотларга эга инструментлар бўйича бошқа эҳтимолий оралиқ тартиб-таомиллар учинчи-томон нархлаш манбаси томонидан таъминланган нархлаш маълумотларининг ўринлилигини тестдан ўтказиш ҳисобланади. 102. Муҳимроқ мулоҳазага эга соҳалар кўп ҳолларда давр охирига яқин ёки давр охирида текширилади, чунки: Баҳолашлар қисқа давр мобайнида сезиларли тарзда ўзгариши мумкин бўлиб, баланс санасида оралиқ қолдиқларни қиёсий маълумотлар билан қиёслашни ва солиштиришни қийинлаштиради; Тадбиркорлик субъекти оралиқ давр билан йил якуни ўртасида юқори ҳажмдаги молиявий инструмент битимлари билан шуғулланиши мумкин; Қўлда амалга ошириладиган китоб қайдлари фақатгина бухгалтерия даври охиридан кейин амалга оширилиши мумкин; ва Доимий бўлмаган ёки йирик битимлар бухгалтерия даврининг сўнггида содир бўлиши мумкин. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling