Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Молиявий инструментларнинг баҳоланиши
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Молиявий инструментларнинг баҳоланиши
Молиявий ҳисобот талаблари 106. Ҳаққоний тақдим этиш бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари кўп ҳолларда ҳаққоний қиймат поғоналаридан, масалан МҲХС ва АҚШ УҚБТ да фойдаланилган ҳаққоний қиймат поғоналаридан фойдаланади. Бу одатда шуни англатадики, баҳолаш ноаниқлигининг даражаси ошиши билан, талаб этилган очиб беришларнинг ҳажми ва тафсилоти ҳам ошиб боради. Поғонадаги даражалар ўртасидаги фарқланиш мулоҳазани талаб этиши мумкин. 107. Аудитор молиявий инструментларнинг ҳаққоний қиймат поғонасига қандай боғлиқ бўлиши бўйича тушунчага эга бўлишни фойдали деб ҳисоблаши мумкин. Одатда, баҳолаш ноаниқлигининг даражаси ошиши билан, муҳим бузиб кўрсатиш риски ва қўлланиладиган аудиторлик тартиб-таомилларининг даражаси ошиб боради. Ҳаққоний қиймат поғонасидаги 3-даражали, айрим 2-даражали, баҳолаш учун дастлабки маълумотлардан фойдаланиш баҳолаш ноаниқлигининг даражасига нисбатан фойдали восита бўлиши мумкин. 2-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар осонгина олинадиган баҳолаш учун дастлабки маълумотлардан 3- даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотларга яқин бўлган баҳолаш учун дастлабки маълумотларга ўзгаради. Аудитор мавжуд далилни баҳолайди ҳамда ҳаққоний қиймат поғонасини ва АУ ДИТ 1337 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 раҳбариятнинг молиявий инструментларни ҳаққоний қиймат поғонасига тоифалаштиришидаги раҳбарият нохолислигининг рискини тушунади. 108. АХС 540 га мувофиқ, 26 аудитор тадбиркорлик субъектининг баҳолаш сиёсатлари ва методологиясини баҳолаш методологиясида фойдаланилган маълумотлар ва тахминларга нисбатан кўриб чиқади. Кўпгина ҳолатларда, молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси баҳолаш методологиясини белгиламайди. Қачонки шундай ҳолат бўлса, раҳбариятнинг молиявий инструментларни қандай баҳолаши бўйича аудитор тушунчасига ўринли бўлиши мумкин бўлган масалалар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олади: раҳбарият расмий баҳолаш сиёсатига эга бўлиши ва агарда шундай бўлса, молиявий инструмент учун фойдаланилган баҳолаш усули ушбу сиёсатга мувофиқ тегишли тартибда ҳужжатлаштирилганлиги; қайси моделлар муҳим бузиб кўрсатишнинг йирик рискини юзага келтириши мумкинлиги; раҳбарият муайня баҳолаш усулини танлаш пайтида молиявий инструмент баҳоланишининг мураккаблигини қандай кўриб чиққанлиги; раҳбарият молиявий инструментларни баҳолашда фойдаланиладиган моделни ички тарзда ишлаб чиққанлиги ёки муайян молиявий инструментни баҳолашда оммавий тарзда фойдаланиладиган баҳолаш усулидан четланиши туфайли, муҳим бузиб кўрсатишнинг йирикроқ риски мавжуд бўлиши; раҳбарият учинчи-томон нархлаш манбасидан фойдаланишни амалга оширганлиги; баҳолаш усулини ишлаб чиқишда ва қўллашда иштирок этган шахслар буни амалга ошириш бўйича тегишли кўникма ва профессионал малакалиликка эгалиги, жумладан раҳбариятнинг экспертидан фойдаланилганлиги; ва 26 АХС 540, 8(в)-банд 1338 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ташкилий тузилиш, масалан муайян инструментларни баҳолаш учун моделларни ишлаб чиқишга жавобгар бўлган ички бўлимнинг мавжудлиги, бунда айниқса 3-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар қамраб олинган ҳолатларда. Масалан, битимларни нархлашда кўмак беришга жалб этилган модел ишлаб чиқариш функцияси фронт- офисдан функционал тарзда ва ташкилий тарзда ажратилган функцияга нисбатан камроқ холис ҳисобланади; ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашга жавобгар шахсларнинг ваколати ва холислиги, жумладан янги ишлаб чиқилган бўлиши мумкин бўлган муайян моделлар бўйича раҳбариятнинг нисбий тажрибаси. Аудитор (ёки аудиторнинг эксперти) ҳам бир ёки бир неча баҳолаш усулларини алоҳида тарзда ишлаб чиқиш мумкин ва бундан мақсад унинг маҳсули раҳбарият томонидан фойдаланилган баҳолаш усулларининг маҳсули билан қиёслаш ҳисобланади . Аҳамиятли рисклар 110. Аудиторнинг рискни баҳолаш жараёни аудиторнинг молиявий инструментларнинг баҳоланишига тегишли бир ёки бир неча аҳамиятли рискларни аниқлашига олиб келиши мумкин, қачонки қуйидаги ҳолатларнинг бирортаси мавжуд бўлса: молиявий инструментнинг баҳоланишига тегишли юқори даражадаги баҳолашнинг ноаниқлиги (масалан, кузатилмайдиган маълумотларга эга молиявий инструментлар). 27 раҳбариятнинг ўз молиявий инструментларини баҳолашини тасдиқлаш учун етарли далилнинг мавжуд бўмаслиги. раҳбариятнинг ўз молиявий инструментлари бўйича тушунчасининг ёки бундай инструментларни ўринли тарзда 27 Агарда аудитор мураккаб молиявий инструментларнинг баҳоланишига тегишли юқори даражадаги баҳолашнинг ноаниқлиги аҳамиятли рискни юзага келтирса, АХС 540 аудитордан моҳият бўйича текшириш тартиб-таомилларни амалга оширишни ва уларнинг баҳолаш ноаниқлигининг очиб берилишининг етарлилигини баҳолашни талаб этади. АХС 540 нинг 11, 15 ва 20-бандларига қаранг. МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 фойдаланиладиган баҳолаш усулини танлашда раҳбарият нохолислигининг ишоралари мавжуд бўлиши. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling