Август 2020 21-қисм


Download 1.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana01.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1239558
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
21.Kimyo yunalishi 3 qism

Август 2020 21-қисм
Тошкент
sintez qilgan. 
1858-yilda nemis olimi Kekule uglerod atomining to`rt valentli ekanligini topdi.
1861-yil Butlerov qand moddasini sintez qildi. organik moddalarning tuzilish nazariyasini 
yaratdi.
1862-yil Bertlo suv va uglerod (ii)oksiddan chumoli kislota sintez qildi.
1865-yil f. a.Kekule benzolga halqali formulani taklif qildi.
1869-yil Morkovnikov Vladimir Vasilyevich o`rin olish , ajralish, biriktirib olish reaksiyalarining 
yo`nalishi qoidalarini yaratdi.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. organik kimyodan ma`lumotnoma. toshkent.2013.
2. Kimyo. P.n. mirzayev. m.P.mirzayeva. toshkent.2013.


17
Август 2020 21-қисм
Тошкент
КИМЁ ФАНИНИ ЎҚИТИШДАГИ МУАММО ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ 
Хасанова Шахло,
Навоий вилояти Кармана тумани 
8-умумтаълим мактаб
Кимё фани ўқитувчиси
Аннотация. Ушбу мақолада кимё дарсларини ўтишдаги муаммо ва уни бартараф этишга 
оид таклифлар берилган. 
Калит сўзлар: фанлараро узвийлик, интеграция, атомларнинг ўлчами, нисбий ва абсолют 
масса, моль ва моляр масса, Авогадро доимийси, валентлик, атом ядроси таркиби, изотоп, 
изобарлар, ядро реакциялари, Коменский.
Мактаб таълимида фанлараро боғлиқлик жуда долзарб ва муҳимдир. Чунки ўқувчиларда 
илмий билимларнинг бир-бирини тўлдириб, ўзаро уйғунлашиб бориши таълим 
самарадорлигига ижобий таъсир этади. Кимё фани табиий фанлар тизимига кириб мате-
матика, физика, биология, география, иқтисод фанлари билан узвий боғлиқ. 
Мактабда ўқувчи қобилиятини аниқлашнинг турли кўринишлари мавжуд. Масалан: 
фан олимпиадаларининг, матбуотда эълон қилинаётган турли сиртқи олимпиадаларнинг, 
фан ойликларининг, турли кечалар, тадбирлар, танловлар, кўргазмали учрашувларнинг 
ўтказилиши ва унга ўқувчиларни қизиқтириш, жалб этиш. Шунингдек, ўқувчи қобилиятини 
ривожлантиришда унинг оиласи муҳим рол ўйнайди. Юқори синф ўқувчиларига турли 
фан ўқитувчилари билим беришади, лекин бу билимларни пухта ўзлаштириш ҳар доим 
бир хил даражада бўлмаслиги мумкин. Баъзи дарсларда ўқув материаллари осон, баъзи-
ларида қийин бўлади. Таълим жараёнининг ҳар бир босқичида ўқувчиларнинг ёш хусуси-
ятларини эътиборга олиб, дастурлардаги узлуксизликни, дастур доирасидаги узвийликни 
таъминлаш учун фанлараро узвий боғлиқлик бўлиши керак. Фанлараро узвийлик ва ўзаро 
ҳамкорлик бўлсагина ўқувчиларнинг билими чуқур, мустаҳкам, мукаммал бўлади. Ҳар 
бир фанни ўқитиш режалаштирилганда ўзига хос оддийдан мураккабга томон тадрижий 
ривожланиш тартибида берилган аммо айрим холларда фанлараро боғлиқлик етарлича 
ҳисобга олинмаган. 
Кимё фанидан масалаларни ечишда, физик катталикларни белгилашда, математик фор-
мулаларни қўллашда, масалаларни алгебраик ечишда кимёнинг физика, математика би-
лан боғлиқлиги намоён бўлади ва биз кимё фани ўқитувчилари баъзи муаммоларга дуч
келамиз. 
1. Фанлараро ўқитишда интеграциянинг камлиги ва номувофиқлиги. 
2. Лаборатория ишлари ва амалий ишларни самарали ташкил этилмаётганлиги. 
3. Дарсликдаги баъзи мавзуларнинг ўзлаштириш хажми ўқув режасидаги соат хажмига
нисбатан катталиги, яъни дарс соатларининг камлиги берилаётган маълумотларнинг 
кўплиги. 
4. Дарсликларда берилган савол ва топшириқлар ҳамда масала ва машқларнинг мавзуни 
тўлиқ ўзлаштирилиши учун етарли эмаслиги. 
5. Мавзуга доир расмлар ва чизмаларнинг камлиги. 
Масалан: 7-синфда «Атомларнинг ўлчами», «Нисбий ва абсолют массаси», «Моле-
кулаларнинг ўлчами ва массаси. Моль ва моляр масса. Авогадро доимийси» мавзулари-
ни ўтилганда сонларнинг даражаси, даражани даражага бўлиш, кўпайтириш, айириш, 
қўшишга доир амалларни бажаришда ўқувчилар билан қийинчиликка дуч келамиз. Чунки 
улар алгебра фанидан «Натурал кўрсаткичли даража ва даражанинг хоссалари» мавзу-
ларини кечроқ ўтади.
Шу ўринда мен математика фани ўқитувчилари билан суҳбатлашиб уларнинг иш 
режалари билан танишиб чиқдим. Масалан «Тенглама ва унинг ечимлари» мавзусига иш 
режада 2 соат вақт ажратилган. Дарсликда жами 6 та машқ берилган. Шунингдек «Бир 
номаълумли биринчи даражали тенгламани ечиш» мавзусига 2соат ажратилган, дарсликда 
17 та машқ берилган бўлиб, 7 соат масала ечишга ва 1 соат назорат ишига ажратил-
ган. Алгебра фанининг йиллик иш режасини таҳлил қилиб мавзулар асосида масалалар 
ечишга ва назорат ишидан сўнг хатолар устида ишлашга соатлар ажратилгани қувонарли 


18

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling