Август 2020 21-қисм


токи бугун ўрганилган илмлар кеча ўрганилганларини мустаҳкамласин, эртага


Download 1.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana01.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1239558
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
21.Kimyo yunalishi 3 qism

токи бугун ўрганилган илмлар кеча ўрганилганларини мустаҳкамласин, эртага 
ўрганиладиганларга замин ҳозирласин». Ҳар қандай жамиятга истеъдодли шахслар за-
рур. Истеъдоднинг ўз вақтида намоён бўлиши тарбияга ва қўллаб қувватлашга боғлиқдир. 
Шу нуқтаи назардан истеъдодли болаларни аниқлаш,тарбиялаш ва ўқитиш иқтидорли 
ўқувчиларни тайёрлашнинг ягона манбаи ҳисобланади. Қобилиятнинг маълум бир дара-
жаси исталган ўқувчида шаклланган бўлади. Уни ўз вақтида англаб ривожлантиришда
боланинг психологик фазилатларини ҳисобга олиш керак. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Асқаров И.Р.,Тўхтабоев Н.Х., Ғопиров К. 7-синф дарслиги. – Тошкент: Шарқ, 2017. 
2. Асқаров И.Р., ТўхтабоевН.Х., Ғопиров К. 8-синф дарслиги. – Тошкент: Янгийул 
полиграф сервис, 2019. 
3. Асқаров И.Р., ТўхтабоевН.Х., Ғопиров К. 9-синф дарслиги. – Тошкент: Ўзбекистон, 
2019.
4. Муталибов А., Муродов Э., Машарипов С., Исломова Ҳ. 10-синф дарслиги. – Тош-
кент: Ғ.Ғулом, 2017. 
5. Муталибов А., Муродов Э., Машарипов С., Исломова Ҳ. 11-синф дарслиги. – Тош-
кент: Ғ.Ғулом, 2018. 


19
Август 2020 21-қисм
Тошкент
ВАЛЕРИАН КИСЛОТАНИНГ ВИНИЛ ЭФИРИ СИНТЕЗИ
Парманов Асқар Басимович
Ўзбекистон Миллий Университети ўқитувчиси (PhD)
Телефон: +99897-422-72-98
e-mail: asqar.parmanov@mail.ru
Казаков Бахтиёр Мирзаевич
Жиззах вилояти 50-ўрта таълим мактаб ўқитувчиси
Телефон: +99897-644-08-87
e-mail: b.kazakov@mail.ru 
Анотация: Валериан кислотани ацетилен билан гетероген шароитда каталитик 
винилланиш реакцияси ўрганилган ва унинг винил эфири ҳосил бўлиши аниқланган. 
Маҳсулот унумига ҳарорат тасири тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар: Валериан кислота, ацетилен, виниллаш реакцияси, валериан кислотанинг 
винил эфири, катализатор.
Карбон кислоталар асосидаги полимерлар адгезион хоссаларга эга бўлиб, улар асосан, 
сифатли елим ва қопломалар сифатида фойдаланилади. Винил эфирлар биологик фаолликка 
эга бўлиб медицинада оғриқни қолдирувчи препаратлар, кимё ва электротехникада 
эса эритувчилар, ҳамда кўплаб препаратлар учун бошланғич хом ашё сифатида ҳам 
фойдаланилади [1].
Ушбу ишда валериан кислотани ацетилен билан гетероген-каталитик усулда виниллаш 
реакцияси амалга оширилди. Гетероген катализатор сифатида грануланган фаоллантирилган 
углеродга шимдирилган валериан кислотанинг рух тузи катализаторидан фойдаланилди. 
Валериан кислота реакторга бензол ва гександа эритилиб юборилди. Ҳосил бўлган винил 
эфири тузулиши ИҚ-спектроскопия натижалари таҳлили натижасида аниқланди. Винил 
эфир ИК-спектрида 1647 см
-1
соҳада винил гуруҳига (-СН=СН
2
) хос валент тебранишлар 
номоён бўлиши кузатилди. Реакциянинг умумий схемаси қуйидагича:
C
4
H
9
C
O
OH
+
HC CH kam
oC
C
4
H
9
C
O
O CH CH
2
Каталитик реакциялар боришига ҳарорат жуда катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун 
ишда валериан кислотани ацетилен билан карбон кислота таъбиатига асосланган валериан 
кислотанинг рух тузи катализатори иштирокида виниллаш жараёнига ҳарорат таъсири 
ўрганилди. Жараёнга ҳарорат таъсирини ўрганиш натижалари 1-жадвалда келтирилган.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling