Август 2020 8-қисм
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
8.Adabiyot 1 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Август 2020 8-қисм
Тошкент ҲЕССЕ ИЖОДИДА МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ОМИЛЛАРИ Адиба Довудовна Маъдиева Ўқитувчи Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Тошкент, Ўзбекистон Аннотация. Мақолада муаллиф буюк намис адиби, халқаро Нобель мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе ва унинг асари “Чўл бўриси” нинг моҳияти ва мақсади улуғворлилиги ва ушбу асар ўзгача услубда, яъни санъат ва маданиятнинг уйғунлашуви самараси ўлароқ маънавий юксалиш ғоялари нақадар теран илгари сурилганлигини ёритади. Адиб асар моҳиятини очиб беришда бадиий-тасвирий воситаларни санъаткорона ифодалайдики, бунда адибнинг китобхон олдидаги ижодкорлик масъулияти жиддий эканлиги намоён бўлади. Калит сўзлар: китоб, китобхон, фалсафа, санъат, муаммо, маънавият, масъулият “Чўл бўриси”нинг нашрдан чиққанидан сўнг сўз бошида Ҳессе китобхон романни ўзи истагандек идрок этиши учун тушунча беришга ҳаракат қилди. У ўзи тан олиб, айтганидек, асар эллик ёшлилар ва уларнинг муаммолари ҳақида, китоб асосан ёшлар қўлига тушмоқда, албатта, у маълум бир таассурот қолдиради, аммо ёшлар унинг ярминигина тушунадилар. Бу ёш китобхонларнинг кўпчилиги асарда ўз аксларини, муаммолари ва ҳатто ўз эҳтиёжларини кўрадилар.Улар асарнинг бош қаҳрамони Ҳарри Ҳаллернинг бошидан кечирганларини кузата туриб, афсуски, улар, улкан ва бардошли дунёни кўрмайдилар, улар китобнинг асл мақсади инсоннинг ҳар қандай ҳолатда ҳам умидсизликка берилиши эмас, балки уларнинг қалбига ишонч уйғотадиган санъат ва унинг умрбоқийлиги тўғрисида баён этилаётганлигини ҳам ҳис қилмайдилар. (4, 6) Ҳессе ўлим ҳақида кўп ёзади. Назмда ҳам, насрда ҳам ўз жонига қасд қилишга мойиллигини ҳис қилади. Унинг таърифича, ўлим кўз олдимизга ҳаммаси бошланадиган ва сўзсиз равишда тугайдиган абадий она каби энг яқин дўст тимсоли сифатида гавдаланади, Ўлим азоб-уқубатлардан халос этади, лекин шу вақтнинг ўзидаёқ яқинларимиз ва дўстларимиздан айро этади. Ҳессе ҳис этадики, ўлим-табиий, айни вақтидан эрта ёки ўз хоҳиши билан амалга ошириш қўрқоқлик ва масъулиятсизлик белгисидир. Шунинг учун у миллионлаб оилаларнинг ёстиғини қуритадиган ва маданиятни йўқ қиладиган урушга қарши эди. Юрагида одамгарчилик, меҳр-муҳаббат ҳисси мавжуд бўлган Ҳессе урушнинг инсониятга нима олиб келишига ҳеч тушунолмасди. У бундай таҳқирликларни мактубларида, эссе, шеъриятида ва ниҳоят “Демиан” романида урушни қоралади. Бу асарларида яратган қаҳрамон ва воқеъликлари замирида бутун дунёни тинчлик ва аҳилликка чорлаш ғоялари ётади. Маданий ва умуминсоний қадриятларни асраш масъулиятини ҳис этган адиб баркамол ва юксак маданиятли шахс тарбия қилишда ўзини мажбур этган. Бу ҳиссиёт уни турли таъсирлар орқали ички руҳий оғриқлар ва турли ташвишга тушишига сабаб бўлган. Айнан шу тарздаги жараён инсоннинг ички дунёси қийноққа дучор бўлган қалб кечинмалари, ўз шахсиятига жиддий эътибор Ҳессенинг “ Чўл бўриси” асарида содир бўлади. Унда ўз шахсиятига диққатини қаратган, ботиний дунёси азобда қолган қалб кечинмалари санъаткорона ифодаланган. Бу романда Ҳессе, ҳеч қачон бўлмаганидек, ўзининг субьектив, ўз атроф муҳитига бўлган ҳиссий муносабатларини баён этади. Романни аслида муаллиф фаолиятидаги адабий йўналишининг бироз қолипдан ташқари бўлганлигининг намунаси, деб ҳисоблаш мумкин. Адиб роман бошида одамда ҳайвон тимсолини ўзига мужассам қилган ва хаёлан юксак идеалликка интилишдан ҳамда ошкора реалистик образлар билан хаёлий суҳбатлардан илҳомланган. Ўтган асрнинг 60 йилларида Европанинг исёнкор ёшлари айниқса, ишқий муносабатларга, хурсандчилик қилиш, айшу ишрат қилишга, хуллас, батамом эркинликка даъват қилаётганлари Ҳессени чинакамига ташвишга солди. Бундай талқин адибнинг ижодига таъсир қилишини, ўз асарида тасвирланишини ўзи ҳам кутмаган. Лекин маънавий-руҳий кечинмаларини қоғозга тушириш унинг учун муолажа эди. Қўлидаги қалам ва қоғз унинг оғриқларини аритарди гўё. Шунинг учун Ҳессе китобда ғам қайғу, муҳтожлик ҳиссидаги ички кечинмалар тасвирлансада, ҳеч қачон умидсизликка етакламайди. У ишончга йўғрилган китоб, дея таъкидлайди. Адиб китобхонлар асарни тўғри талқин қилишларини истайди, чунончи, “Чўл бўриси” асарида оғриқлар ва инқирозлар ҳақида ҳикоя қилса-да, ўлим ёки қоқилишга олиб келмаслигини, аксинча, у муолажа ва шифо топишларига туртки беради. Жумладан, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling