Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
9.1.Ўтни ўчириш ускуналари 
Ўтни ўчириш ускуналари: қўлда ишлатиладиган бирламчи воситалар
бир жойда муқим ўрнатиладиган ва механик ёки автоматик ҳаракатга 
келтириладиган ускуналар; ҳар хил масофадаги ҳудудларда ҳаракатлана 
оладиган кўчма ускуналар в а бошқаларга бўлинади. 


176 
Бирламчи ўт ўчириш воситаларига, ташкилот ишчи ва хизматчилари ёки 
ихтиёрий ёнғин дружина (ИЁД— ДПД) аъзолари томонидан ишлатишга 
мўлжалланган, ёнғинга қарши «қалқонлар»да изоҳланган оддий асбоблар, 
махсус енг ва дастаклар билан жиҳозланган ички ўт ўчириш кранлари ва 
бошқа ускуналар киради. 
Маъмурий бинолар ва санбат корхоналарида, ёнувчи ашёлар ва 
портловчи моддалар сақланадйган омборхоналар ҳудудида, ёнғин хавфи 
мавжуд бўлган жойларда ўт ўчиришда қўлланиладиган асбоблар ўрнатилган, 
«ёнғинга қарши қалқон» 29 -чизмада акс этдирилган [14]. 
Бундай қалқонлар маъмурий биноларнинг ҳовли томонидан, бинога 
кириш эшигига яқин жойда ўрнатилади. Ишлаб чиқариш корхоналарида, 
ёнғин хавфи мавжуд бўлган цехлар ва омборхоналарга кириш эшикларига 
яқин жойларда ўрнатилади. Ҳимояланаётган ҳудуднинг ҳар 5000 квадрат 
метрига 1-та «қалқон» ҳисобидан лойиҳалаштирилади. 
Ундаги сув бочкасининг ҳажми 200 л дан кам бўлмаслиги керақ қум 
солинадиган қутининг ҳажми эса 2 -3 м
3
атрофида бўлиши лозим. 
Ўт ўчириш кўпиклари. Кимёвий ёки ҳаволи механик кўпикларни, 
кўпик ҳосил қилувчи кукунларни суюқ муҳитда эритиш йўли билан ҳосил 
қилинади. Бунинг учун таркибида жавҳар ўрнини босувчи алюминосулфат 
AL
2
(S0
4
)
3
билан ишқор ўрнига натрий бикарбонат NaHCО
3
моддаларининг 
қуруқ, ҳолатдаги қоришмаларидан тайёрланган кукун, махсус мосламаларда 
босим остида сувга аралаштириб, эластик қувурлярда оқизилади. Бу ҳолда 
кукун заррачаларининг сувда бўкиши оқибатада, жавҳар билан ишқор 
моддаларинииг ўзаро бирикиши натижасида газ ажралиб чиқабошлайди ва 
кўпик ҳосил бўлади. Қўлда ишлаталадиган ўт ўчиргич воситаларида ҳам шу 
йўсинда кўпик ҳосил қилинади. Фақат унда кўпик ҳосил қилувчи жавҳар 
қисмида, сулфат жавҳари H
2

4
ёки сулфат тузи билан оксидланган темир 
Ғе
2
(SО
4
)
3
моддаларининг аралашмаси ишлатилади. Бундай тартибда 
тайёрланган кўпик етарли даражада ҳаракатчанлик ва вақтга нисбатан 


177 
устуворлик хусусиятларига эга бўлиб, сув билан қўшилмайди, аланга ва 
унинг ҳароратига яхши қаршилик кўрсата олади. 
Махсус кўпик тайёрлагич ускуналарда ҳаво, сув, жавҳар ва ишқорларни 
мажбурий аралашиши натижасида ҳаволи сунъий кўпик ҳосил бўлади. Чунки 
унинг таркибий ҳажми 90% газдан ва 10% гина кўпик ҳосил қилувчи 
эритмадан иборатдир. 
Бугунги кунда ўт ўчиришда қўлланиладиган ҳаволи механик кўпикларни 
ҳосил қилиш учун ПО -1 русумли қуруқ кукундан ташқари, ПО-2А, ПО-1Д, 
ПО-1C, ПО-ЗА, ПО-6Қ ПО -ЗАИ, «ИВА», «Морозка», «ТЭАС», «Полюс», 
«Сампо» ва «Морпен» русумли кўпик ҳосил қилувчи суюқ моддалар, 
амалиётда кенг қўлланиб келинмоқда. Масалан булардан, ПО -2А русумли 
кўпик ҳосил қилувчи суюқ модда (саноатда номи «Прогресс»), таркибида 
30±1% ли фаол моддалар бўлган сув қоришмаси ва натрийли сулфат ва 8-18 
атомли карбон бирикмаларидан иборат. Ўт ўчиришда бир қсим ПО -2А га 
икки қсим сув қўшилган ҳолда ишлатилади. 
ПО -ЗА русумли кўпик ҳосил қилувчи суюқ модда («Пинал») 26±1% ли
билан бир - биридан фарқ қилади, яъни КДГ-200, КДГ-600 ва КДГ-
200.Бундай 
кўпик 
тайёрлагич 
генераторларнинг 
ишлаш 
тартиби 
қуйидагичадир: 6% ли кўпик ҳосил қилувчи суюқ қоришма енглар орқали 
генератор пуркагичига узатилади. Пуркатич эса ўз навбатида, қоришмани 
сим тўрлар қатлами томон йўналтиради. Натижада қоришма ҳаво билан 
аралашган ҳолда сим тўрларга урилиб майда заррачаларга парчаланади ва 
унинг оқибатида қоришмадан ажралиб чиқаётган СО
2
гази ҳисобидаи 
диффузорда ҳосил бўлган босим туфайли кўплаб пуфакчалар пайдо 
бўлабошлайди ва улар бора-бора кўпайиб ҳаволи механик кўпикни ҳосил 
қилади. 
Бугунги кунда ўт ўчириш амалиётида кенг кўлланиладиган ПС-1, ПС-2, 
ПС-3, ПС-4 ва ПС-5 русумли кўчма кўпик тайёрлагич мосламалар мавжуд 


178 
[Л-10]. Уларнинг тузилиши ва иш услуби бир хил, аммо бир-биридан кўпик 
ишлаб чиқариш қуввати билан фарқ қилади. 
Замонавий ўт ўчириш механизмларининг аксарияти моторлашган бўлиб, 
тез ёрдам кўрсата оладиган, ҳаракатчан техник воситалар даражасида 
мукаммаллашгандир. Булар жумласига автомобиллар, вертолётлар, ўзи учар 
ҳаво кемалари ва моторли помпалар киради. 
Республикамиз ҳудудида энг кўп қўлланиладиган техник воситалардан 
бири ўт ўчирувчи автомобиллар ҳисобланади. Бу техник воситалар, ўзининг 
вазифалари, жиҳозланиш ускуналари ва иш услубига қараб, уч тоифага, яъни 
асосий, махсус ва ёрдамчи тоифаларга бўлинади. 
Асосий ўт ўчириш машиналари, ўз навбатида умумий ва мақсадли 
қўлланишга мўлжалланган турларга бўлинади: умумий қўлланиладиган 
воситаларга автокран, автоцистерна, автонасос ва мотопомпалар киради; 
мақсадли воситаларга - автонарвон, ҳаволи кўпиқ инерт газ, сув ва кукунли 
ўт ўчиргич моддалар билан жиҳозланган автомобиллар ва бошқалар мисол 
бўлаолади. 
Республикада мавжуд техник воситалар иловадаги 4,5,6 ва 7-расмларда 
рангли тасвирда ифодаланган. 
Ёрдамчи техник воситалар туркумига ёқилғи билан таъминловчи ва 
техник ускуналарни тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун хизмат қиладиган 
махсус таъмирлаш ускуналари жойлаштирилган тез техник ёрдам кўрсатувчи 
автомобилларни мисол қилиб кўрсатшп мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling