Бешинчи єисм


Download 190 Kb.
bet2/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Зарар – харажатларнинг даромадларга нисбатан ўсиши.
Асосий фаолият даромадининг кейинги таркибий қисми - бу асосий фаолиятнинг бошқа (операцион) даромадларидир. Бунга асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан тушган даромад, ундирилган ёки қарздорлар томонидан еътироф етилган ҳар хил жарималар ва вақтида тўланмаган қарзлар, ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар фойдаси, даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ва холисона молиявий ёрдамлар каби моддалар киради.
Операцион фаолиятдан олинган даромадлар. Бу даромадларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ва харажатларни камайтирадиган даромадлар, имтиёзлар ва чегирмалар ҳисобидан олинадиган барча даромадларни ўз ичига олади.
Асосий фаолият даромади корхона ялпи даромадининг салмоқли улушини ташкил қилиши унинг муҳим кўрсаткич сифатида фермер хўжалигининг келгуси ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Молиявий фаолият даромади таркибини қуйидагича кўрсатиш мумкин: дивидендлар ва бошқа корхонани ташкил қилишда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, қимматли қоғозлар ва қарз маблағлари бўйича олинган даромадлар, валюта ва валюта муомалалари бўйича даромадлар, мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, қимматли қоғозларга йўналтирилган ва бошқа молиявий маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар, олинган роялти, молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари.
Хўжалик субъекти фаолиятининг соф молиявий натижасини аниқлаш учун ҳисобот даврида қилинган барча сарф ва харажатлар тўғри тақсимланиши лозим.
Барча харажатлар, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотлар таннархига киритиладиган харажатларга ва таннархга киритилмайдиган, аммо давр харажатларига киритиладиган харажатларга бўлиниши зарур.
Компания фаолиятига қилинган барча харажатлари маҳсулот таннархига киритиладиган ва киритилмайдиган харажатларга бўлиниши лозим.
Демак, корхона ўз хўжалик фаолиятини самарадорлигини аниқлаш ва келгуси даврга бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ҳисобот даврида даромад ва харажатларни ҳисоблаб чиқиш имкониятини берадиган ахборотларни йиғиш ва ишлаб чиқиш тизимига эга бўлиши керак. Корхона – бу ҳисобларни солиқ омилини инобатга олмасдан бажаради.
Корхонанинг баланс фойдасини аниқлаш учун сотишдан тушган тушумдан олиб ташланадиган харажатлар рўйхати харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомнинг асосий матнида келтирилган. Бундан кейин корхона бухгалтерия ҳисоби счётларида кўрсатилган фойдани солиқ қонунчилигига биноан тузатиб солиққа тортиладиган базани аниқлайди. Бухгалтерия ҳисоби счётларидаги фойдани солиқ қонунчилигига биноан тузатишга мисол сифатида нормадан ортиқ сарфланган сафар харажатлари, ёки нормадан ортиқ реклама харажатлари ва бошқаларни келтириш мумкин.
Давр харажатлари, солиқ тўлагунча бўлган фойдани ҳисоблашда инобатга олинади. Бундан ташқари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий фаолият ва фавқулодда ҳолат бўйича харажатлар ҳам алоҳида кўрсатилади.
Хўжалик умумий фаолияти - хўжаликнинг ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти бўлиб, унинг оддий фаолияти, шунингдек хўжаликнинг келгусидаги тараққиётга, хўжалик юритувчи субъект иқтисодий фойдаларни мустаҳкамлаш ва ўстиришга қаратилган фаолиятидан иборат.2
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моҳияти шундан иборатки, у корхона фаолияти тўғрисидаги иқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш билан биргаликда унинг самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини тавсифлаш учун зарур маълумотларини ҳам ўзида акс эттиради. Молиявий натижаларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотлар бериш молиявий ҳисобот маълумотларида.н фойдаланувчилар учун ўта аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам ҳар қандай тузумда фаолият юритаётган хўжалик суъбектлар ўз фаолиятларининг молиявий натижаларини аниқлайдилар.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда баён қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим етишлари учун бу молиявий натижаларни тасниф етишни баён қилиш учун «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» номли 3-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти қабул қилинган. Бу еса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг шунга ўхшаш ҳисоблари билан қиёслашни таъминлайди.
Молиявий кўрсаткичлар фаолиятнинг даромадлари ва харажатларини операцион ва операцион бўлмаган фаолият орқали қандай амалга ошириши ҳақида қисқача маълумот беради. Бундан ташқари, маълум бир ҳисобот даври мобайнида юзага келган аниқ фойда ёки зарар, одатда молиявий чорак ёки йил давомида кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг расмдаги кўрсаткичлари билан таснифланади.

Молиявий натижаларнинг шаклланиши


Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ=ССТ-ИТ,
бунда,
ЯФ - ялпи фойда;
ССТ - сотишдан олинган соф тушум;
ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ = ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ - асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ - давр харажатлари;
БД - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;
- хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ=АФФ+МД-МХ,
бунда,
УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ - молиявий фаолият харажатлари;
- солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
СТФ=УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ= СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ - соф фойда;
ДС - фойдадан тўланадиган солиқ;
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»нинг 5-қисм 9-бўлимида келтирилган счетларда ҳисобга олинади.3
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти 21-сонли БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси» 6 қисм, 9 бўлим ва 249 та баланс счёти, 50 та транзит счёт ва 16 балансдан ташқари счётдан иборат бўлиб, ҳаммаси бўлиб 315 та счётни ташкил қилади. Корхонанинг молиявий натижасини шаклланиши ва ишлатилиши учун 21-сонли БҲМСнинг 5-қисм 8-бўлимидаги 9000-9900 “Даромад ва харажат” счётлари ишлатилади.
Даромад ва харажат счётлари транзит счётлари бўлиб, йил давомида ишлатилади. Ҳисобот якунида тегишли счётлар ҳисобига ёпилиб, қолдиқ қолмайди.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши ҳисоби қуйидаги счётларда ёритилади:
9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
9800 - Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.
9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар», 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётларининг кредитида фермер хўжалигининг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида ушбу счетлар якуний молиявий натижаларга олиб борилади.
9910 «Якуний молиявий натижа» счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетида фермер хўжалигининг харажат (зарар)лар, кредитида эса фойдалар акс эттирилади. Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, молиявий натижаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғри эканлигини ўрганиш;

  • олинган фойда миқдорини ҳар ойда ҳамда йил бошидан ўз вақтида ва тўғри ҳисоб-китоб қилиш;

  • молиявий натижаларни олдиндан башорат қилган ҳолда зарар кўрмаслик йўлларини ишлаб чиқиш;

  • молиявий натижалар билан боғлиқ операцияларни ва уларнинг тақсимланишини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ва тегишли регистрларда тўғри акс эттириш.

Ушбу бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги корхона фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
9800 - Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.

Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling