Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Роялти бўйича олинадиган суммалар
|
4850
|
9510
|
2
|
Бошқа корхоналарда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акция ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар
|
4840
|
9520
|
3
|
Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар
|
4830
|
9530
|
4
|
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқлари
|
Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар
|
9540
|
5
|
Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси
|
4830
|
9550
|
6
|
Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш (қийматининг оширилиши)
|
0610, 5810
|
9560
|
7
|
Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши
|
9510-9590
|
9910
|
Фавқулодда фойда (зарар)лар ҳисоби
Корхонанинг одатий хўжалик фаолиятидан кескин фарқ қиладиган фавқулоддаги ходисалар (тасодиф, кутилмаган ва одатий бўлмаган зарар ва йўқотишлар) натижасида вужудга келадиган фойда ва зарарлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
9710 “Фавқулоддаги фойдалар”;
9720 “Фавқулоддаги зарарлар”.
Фавқулодда ходисалардан фойда 9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг кредитида ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Фавқулодда ходисалардан зарар 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг дебетида узоқ муддатли ва жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9710 “Фавқулоддаги фойдалар”, 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
9710 “Фавқулоддаги фойдалар”, 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб фавқулоддаги фойда ва зарарларнинг номлари бўйича юритилади.
Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700) корреспонденцияси
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |