Бешинчи єисм


Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси


Download 190 Kb.
bet5/17
Sana16.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1509246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар корреспонденцияси

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда

9210

9310

2

Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда

9220

9320

3

Шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун бошқа корхоналарга тақдим этилган жарима, пеня ва устамалар суммаси

4860

9330

4

Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари

4010

9340

5

Қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари суммаси

4820

9350

6

Даъво муддати ўтиши билан кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш

6010

9360

7

Кредитор қарзлар ва ҳоказоларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар

6910-6990

9360

8

Камомадлар бўйича баҳолардаги фарқлар моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилди

4730

9370

9

Текинга олинган пул маблағлари

5110-5530

9380

10

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги, умумишлабчиқариш омборларидаги материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчалари кирим қилинди

2010, 2310, 2510, 2710

9390

11

Илгари ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларидан олинган даромадлар

Олинадиган счетлар

9390

12

Мулк суғуртаси бўйича суғурта ташкилотларидан келиб тушган суғурта тўловлари

4510

9390

13

Шубҳали қарзлар бўйича сарфланмаган захира суммасининг ушбу заҳира ташкил қилинган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши

4910

9390

14

Ортиқча маҳсулотлар, товарларнинг кирим қилиниши

2810-2890, 2910-2990

9390

15

Тугалланмаган қурилишдаги ортиқчалар

0810-0890

9390

16

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган талаб қилинмаган бўнак суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши

6310-6390

9390

17

Ҳисобот даврининг охирида асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9310-9390

9910

Асосий воситалар ва бошқа активларнинг
чиқиб кетиши ҳисоби

Корхонага тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;
9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”.
9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.
9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.
Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Жорий ҳисобот даврида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” (жорий қисми) ёки 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредити бўйича 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётининг дебетига 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади.
9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар объектлари бўйича алоҳида юритилади.
9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек шу билан боғлиқ амалга оширилган харажаталар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.
9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун корхонага тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади.



Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling