Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик. Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим.
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги. Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боғлиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизатсия харажатларига тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир. Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Тушунарлилик. Молиявий ҳисоботларда берилаётган ахборот фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак.
Аҳамиятлилик. Молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларга оператсион, молиявий ва хўжалик фаолиятига баҳо беришда кўмаклашиш учун аҳамиятли бўлиши керак.
Жиддийлик. Агар ахборотни киритмаслик ёки нотўғри тақдим этиш ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир этса, у жиддий ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (жиддийлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Хаққоний ва холис тақдим. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчида хўжалик юритувчи субектнинг молиявий аҳволи, оператсиялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак.
Тугалланганлик. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Изчиллик. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради, деб ҳисобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |