Ҳисоблаш. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади.
Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, хўжалик юритувчи субектлар иккиёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия оператсияларини қайд этиши керак, иккиёқлама ёзув шундан иборатки, битта оператсия бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг иккита ҳисобварақларида - биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик. Хўжалик юритувчи субект узлуксиз ишлайдиган, яъни белгиланган келажакда ишлашни давом эттирадиган субект деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади.
Хўжалик оператсияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш. Барча оператсиялар ва воқеалар молиявий ҳисоботлардаги ахборотларни умумлаштириш мақсадида пул билан баҳоланади.
Ишончлилик. Ахборот, унда жиддий хатолар ва тахминлар бўлмаса ва унга фойдаланувчилар асосланишса, ишончли бўлади. Оператсиялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Eхтиёткорлик. Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Мазмунининг шаклдан узунлиги. Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот оператсиялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур.
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |