Бешинчи єисм
Молиявий ҳисоботларини тақдим этиш
Download 190 Kb.
|
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ШАКЛЛАРИ
10. Молиявий ҳисоботларини тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1 - БҲМС билан тартибга олинади. Молиявий ҳисоботларда қуйидаги ахборотлар тўлиқ акс эттирилиши керак: Хўжалик юритувчи субектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, идентификатсияланган номери ва субектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар; Хўжалик юритувчи субектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, индентификатсияланган номери ва субектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар; Молиявий ҳисобот бир корхонаникими ёки бир гуруҳ корхонаникими; Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар қайси даварни ўз ичига олиши; Топширилган ҳисобот аҳборотларини тўғри тушуниш учун қуйидига реквизитлар келтирилиши лозим; Молиявий ҳисоботда қўлланилган валюта тури; Ҳисоботда фойдаланилган рақамларнинг аниқлик даражаси, масалан, келтирилган рақамлар минг ҳисобида ёки миллион ҳисобида эканлиги ва ҳ.к. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 -декабргача бўлган календар йил ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги . Қонуннинг 18 - моддасига биноан агар юридик шахс 1 октябрдан қатъий рўйхатдан ўтказилган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрда тугайди. Молиявий ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда календар йилидан ташқари ойлик ёки чораклик қилиб ҳам топширилади. Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги куни ҳисобланади. Чунончи, субектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун ҳисобот санаси бўлиб 31 декабр ҳисобланади, молиявий натижалар, тўғрисидаги йилик ҳисобот учун ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 декабргача ҳисобланади. Молиявий ҳисобот қуйидаги органларга топширлади: Субект мулкдорларига (давлат мулкни бошқариш ваколати берилган органларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан); Давлат статистика органларига; Қонунчилика биноан бошқа органларга. Хўжалик юритувчи субектлар молиявий ҳисоботларини кейинги йилнинг 15 февралдан кечиктирмасдан топширишлари керак. Айрим Вазирликлар идоралар ва бошқа бошқарув органлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳисобот топширишни бошқа муддатларини белгилаш мумкин. Бир шаҳарда жойлашган субектлар учун молиявий ҳисоботни топширган куни деб уни тегишли жойга ҳақиқий тақдим этган куни ҳисобланади. Бошқа шаҳарларда жойлашган субектлар учун молиявий ҳисоботни почта орқали жўнатган куни ҳисобланади (бу кун почта корхонасини қўйган штампасида маълум). Башарти ҳисоботни жўнатган сана дам олиш кунига тўғри келса, ҳисобот топшириш санаси дам олиш кундан кейинги кунга кўчирилади. Чораклик ёки йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъминлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимларини ишларни бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия ҳисоби қуйида юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва корреспондентланувчи счётлар ўзаро муқобил текширилади. 1 O’zR Vazirlar Mahkamasining 54-sonli qarori bilan «Mahsulot (ishlar, xizmatlar) ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi to’g’risida Nizom» 1999 yil 5 fevral. (2003 yil 15 oktyabrdagi yangi qaytadan ishlab chiqilgan nashri) 2O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 25.08.1998 yilda tasdiqlangan 3-son BHMS “Moliyaviy natijalar to’g’risidagi hisobot” 5-bandi. 3 O’zR Moliya vazirligi tomonidan 09.09.2002 yildagi 103-sonli buyrug’i bilan tasdiqlangan O’zbekiston Respublikasining 21-sonli BHMS. “Xo’jalik yurituvchi sub’ektlarning moliyaviy-xo’jalik faoliyati buxgalteriya hisobi schetlari rejasi va uni qo’llash bo’yicha yo’riqnoma”. Download 190 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling